🧖SMS XABARLI VEDIOLARIM🙋
#status #sms_vedio #tarjimai_hol #musiqa🎧 Uzingizni sinab kuring ☺️ @Chiroyingiznibiliboling_bot
Більше155
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
00:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Qani sizni koʻrsam edi
Sogʻindimda Rosululloh....
5.60 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Aslida tugʻilgan kuning oʻlgansan, oʻlgan kuning tugʻilasan
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Инсон воз кечадиган ҳар қандай лаззатни осонлик билан қайтариш мумкин, фақат иймон лаззати бундан мустасно. Чунки у тарк қилинса, катта машаққат эвазига қайтариш мумкин, холос. Зеро, иймон бебаҳо ва нодир бўлиб, ундан юз ўгирганлардан у ҳам юз ўгиради.
Шайх Абдулазиз Тарифий
Бухорий
53-боб
Масжидда илмдан сўзлашмоқ ва фатво айтишнинг жоизлиги
133
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоху анху ривоят қиладилар: “Бир киши масжидда тик турган ҳолда: “Ё Расулуллоҳ, таҳлилни (“ла илаҳа иллаллоҳу” деб айтишни) қаердан бошлаб айтайлик?” – деди. Расулуллоҳ: “Мадина аҳли Ҳулайфадан бошлаб, Шом (Сурия) аҳли Жуҳфадан бошлаб, Нажд (Ироқ) аҳли Қарн деган жойдан бошлаб айтадилар”, - дедилар”. Ибн Умар: “Айрим кишилар, Расулуллоҳ Яман аҳли Яламлардан бошлаб таҳлил айтади, деганлар, деб таъкидлашади” – дейди. Ибн Умар: “Мен Расулуллоҳнинг бундай деганларини сира эслай олмайман”, - дер эди (яна қ. 1522, 1525, 1527, 7334).
Бухорий
БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ
Таҳорат китоби
1-боб
Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси мазмуни ҳақида
Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларига (ювингиз)!” (“Моида” сураси, 6-оят) – дейди.
Абу Абдуллоҳ (Имом Бухорий) бундай дейдилар: “Жаноб Расулуллоҳ соллоллоху алайхи ва саллам таҳоратнинг фарзи – бир мартадан ювиш, деб тушунтирганлар, ўзлари таҳорат олганда икки ва уч марта ювганлар, лекин бундан оширмаганлар. Уламолар сувни исроф қилишни макруҳ деб билганлар. Шунингдек, Расул алайхиссалламнинг одатларидан ошириб юборишни макруҳ деганлар”.
2-боб
Намоз таҳаротсиз қабул қилинмайди
135
Расулуллоҳ соллоллоху алайхи ва саллам: “Таҳорати синган кишининг, таҳорат олгунича намози қабул қилинмайди”, - дедилар. Ҳазрамавтлик бир киши деди: “Эй Абу Ҳурайра, таҳорат синиш дегани, нима дегани?”. Абу Ҳурайра: “Овозсиз ва овозли ел”, - дедилар (яна қ. 6954).
المرسلات:
Бухорий
52-боб
Сўрашдан ўзи уялса, биров орқали сўрашнинг жоизлиги тўғрисида
132
Али розияллоху анху бундай ривоят қиладилар: “Мен мазийи кўп (шаҳвати тез) одам эдим”. Ал-Миқдодга: “Расулуллоҳ соллоллоху алайхи ва саллам дан шаҳвати тезликнинг ҳукмини сўрагин”, - деб буюрдим. У кириб сўради. Расулуллоҳ: “Мазий келганда таҳорат олиш лозим”, - деб айтибдилар” (яна қ. 178, 269).
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.