cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Sof iymon

Bizga mashhurlik KIRAK emas faqat ALLOH UCHUN Obuna buling kiyin kurasez Kanal egasi @najmiddin_oken Kanal haqida qanaqa fikr bulsa👆 Bizning kanalda birinchilardan buling ALLOH BUYUK🕋🕋🕋

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
171
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:39
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ro'za tutgan insonni Alloh farishtalarga maqtaydi.
Показати все...
1.84 MB
Repost from N/a
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
☝️ Рўзанинг бир кунлик ажри ҳақида © АБДУЛЛОҲ ДОМЛА 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️@Mehrob0 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈
Показати все...
4.09 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт. – Ризқинг кечикса, истиғфор айт. – Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
Показати все...
04:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ифтор вақти 70 минта парда очилади 🧕 صبري 🕊
Показати все...
2.84 MB
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ғарибларга хушхабар…» деган буюк ҳадислари эсимга тушди. Атиги икки сўз… Бироқ бу сўзлар бутун ер куррасини ларзага солишга қодир! Мен йигирма уч йил шифохонада ишлаб, бу қадарсабрли, матонатли инсонларни учратмаган эдим… Муолажада давом этдик. Ниҳоят, олти ярим ой деганда болани реанимациядан оддий палатага олишга рухсат бўлди. Аммо у ҳамон на гапирар, на кўрар, на эшитар ва на кулар эди. Унинг фақат нафас олаётгани билиниб турар, кеча-ю кундуз қимирламай ётарди. Унинг кўкрак қафаси очиқ турар, яқинроқ борилса, юрагининг мажолсизгина уриб турганини кўриш мумкин эди. Онаизор сабот билан уни парваришлар, тагини тозалар, боладан садо чиқмаса ҳам, асло ноумид бўлмасди. Шундан кейин нима бўлганини биласизми? Буни айтишимдан олдин бир ўйлаб кўринг: шунчалик оғир дард чеккан, бир неча марталаб оғир операциялар қилинган боланинг аҳволи қандай бўлиши мумкин? Боласи ўлим ёқасида ётган, Аллоҳга ёлвориб, дуо қилишдан бошқа чораси йўқ бўлган бу онаизорнинг дуолари ижобат бўлармикан? Бола реанимациядан чиққанига икки ярим ой бўлганида Аллоҳнинг инояти билан солиҳа онанинг дуоси мустажоб бўлиб, бола оёққа туриб кетди! У тузалиб, ўрнидан турди, ўз оёғи билан юра бошлади. Ҳеч қандай касалликни кўрмагандай тузалиб кетди, онасининг ортидан чопқиллаб югурадиган бўлиб қолди. Ҳатто бироз тўлишиб, аввал қандай бўлса, шундай ҳолатга келди… Шу билан ҳикоя тугади, деб ўйлаётгандирсиз? Йўқ, аслида менга ниҳоятда қаттиқ таъсир қилган, кўзимдан шашқатор ёшлар оқизган воқеа кейин содир бўлди. Она-болага жавоб тегиб, клиникидан чиқиб кетишганига икки йилдан ошганида жарроҳлик бўлимида ишлайдиган йигит кабинетимга кириб, бир киши хотини ва иккита боласи билан келганини, мени сўрашаётганини айтиб қолди. «Ким экан?», десам, «Танимайман», деди. Чиқиб қарасам, ўша мен бир пайтлар операция қилган бола билан унинг ота-онаси экан. Бола беш ёшга тўлибди. У мутлақо соппа-соғ эди, кўрган одам уни бир пайтлар даҳшатли касалликка чалинган, деб ўйламасди. Бахтиёр она эса тўрт ойлик чақалоғини бағрига босиб турарди. Мен салом бериб, боланинг отасига ҳазиллашиб: «Бу чақалоқ ўн учинчисими, ўн тўртинчисими?», дедим. У бўлса ҳайрон бўлиб: «Йўғ-э, бу иккинчи фарзандимиз», деди. Сўнг давом этди: «Сиз операция қилган мана бу ўғилчам ўн етти йил тирноққа зор бўлиб, Аллоҳдан тилаб олган тўнғич фарзандимиз эди. Шунинг учун у касал бўлганда онаси адойи тамом бўлиб қолганди». Мен бу сўзларни эшитиб, ўзимни йиғидан тута олмай қолдим. Кўз ёшларимни яшириш учун бу бахтиёр инсоннинг қўлидан тортиб, кабинетимга олиб кирдим-у, уни саволга кўмиб ташладим: «Менга қаранг, биродар! Бу аёл инсонми ё фариштами? Ўн етти йил кутиб, зўрға етишган биринчи боласининг касалини қандай қилиб бунчалик хотиржам қарши олди? Бўлиши мумкин эмас! Аёлингиз бунча иймон, бунча таваккулни қаердан олган?» У нима деди, дейсизми? У шундай деди: «Оила қурганимиздан бери аёлим бирор кун узрсиз таҳажжуд намозини қолдирмаган. Мен унинг бирор инсонни ғийбат қилганини ёки кимгадир ёмон гапирганини кўрмаганман. У ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Уйдан чиқиб кетсам ҳам, уйга кириб келсам ҳам, мени табассум билан, дуо қилиб кутиб олади ёки кузатиб қўяди. У – шунақа меҳридарё, меҳрибон, болажон аёл. Биласизми, доктор, у шу қадар иффатли, шу қадар ҳаёли, одобли аёлки, ҳатто мен ҳам унинг кўзига тик қарашга ботина олмайман». Мен унга: «Аёлингиз бундан ҳам ортиқ иззат-икромга муносиб экан, биродар», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналар оёғи остидадир», деб марҳамат қилганларида қаҳрамонимиз каби аёлларни назарда тутган бўлсалар не ажаб!
Показати все...
MАТОНАТЛИ АЁЛ Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди… Бир куни икки ярим яшар бир гўдакни операция қилишимга тўғри келиб қолди. Операция сешанба куни қилинган бўлса, чоршанба куни бола анча ўзига келиб қолганди. Лекин пайшанба куни соат ўн бирдан ўн беш дақиқа ўтганда – мен энди бу вақтни ҳеч қачон унутмасам керак – ҳамшира ҳаллослаб келиб, боланинг юраги ҳам, нафас олиши ҳам тўхтаб қолганини айтди. Боланинг олдига қандай етиб борганимни билмайман. Билганим шуки, мен нақ қирқ беш дақиқа тинмай унинг юрагини массаж қилиб, ўзига келтиришга уриндим. Лекин юрак бир марта ҳам уриб қўймади. Бироқ Аллоҳга осон экан, бирдан боланинг юраги уриб кетди! Биз Аллоҳга ҳамд-у санолар айтганча қолавердик… Мен ўша боланинг ота-онасига унинг аҳволини айтиб қўймоқчи бўлдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ, касал одамнинг аҳволи оғирлашганини унинг яқинларига айтишдан ҳам қийин нарса бўлмаса керак бу оламда. Бу – шифокор одам дуч келадиган энг қийин вазиятлардан бири. Лекин илож қанча, бурчимиз экан… Боланинг отасини ҳар ҳолда онасидан кўра босиқроқ бўлади, деган фикрда роса изладим, лекин топа олмадим. Онаси шу ерда экан, онасига айтишга тўғри келди. Бир амаллаб: «Боланинг оғзидан қон келган, шундан кейин юраги тўхтаб қолди. Нега қон келганини била олмадик. Энг ёмони – энди унинг мияси ишламай қолиши мумкин», дедим. Нима деб ўйлайсиз, онаси менга нима деди? Йиғлашга тушди, дейсизми? Ёки мени қарғади, деб ўйлайсизми? Йўқ-йўқ! У: «Алҳамдулиллаҳ», деди-ю, чиқиб кетди. Орадан ўн кун ўтгач, бола секин-аста ҳаракатлана бошлади. Биз миянинг фаолияти тўхтаб қолмаганига ҳайратланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдик. Лекин йигирма кундан кейин яна оғиздан қон келиб, юрак яна тўхтаб қолди. Яна массаж қилишга тушдик. Салкам бир соат массаж қилсак ҳам, юрак қимир этмади. Бу сафар ҳам минг истиҳола билан, боланинг онасига умид йўқлигини айтдим. У эса: «Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли бўлса, унга шифо бер!», деб дуо қилди. Аллоҳнинг қудратини қарангки, боланинг юраги яна ишлаб кетди! Бундан кейин ҳам унинг юраги яна олти марта тўхтаб, яна ишлади. Ниҳоят, нафас йўллари бўйича мутахассис қонни бир амаллаб тўхтатгач, юрак бир маромда ура бошлади. Орадан уч ярим ой ўтди. Бола аста-секин ўзига кела бошлади, лекин ҳамон қимир этмасди. Бир неча кундан кейин бола яна ҳаракатлана бошлади. Лекин бирдан бошида катта йирингли яра пайдо бўлди. Бунақа ғалати ярани биринчи марта кўришим эди. Ноилож, бечора онага буни ҳам айтишга тўғри келди. Матонатли она яна Аллоҳга ҳамд айтди-ю, кабинетимдан чиқиб кетди. Болани тезда жарроҳлик бўлимига – мия ва асаб толалари операциялари хонасига олдик. Болани зудлик билан операция қилиш керак эди. Уч ҳафта ўтди. Бола йирингли ярадан халос бўлди, лекин ҳамон бирорта аъзоси қимир этмай ётарди. Яна икки ҳафтадан ўтди ҳамки, негадир боланинг қонидаги заҳарланиш кетмас эди. Бола иситма оташида ёнар, ҳарорати 41,2 даражагача чиқиб кетар эди. Яна бояги ҳолат такрорланди: мен боланинг қай аҳволдалигини онасига айтдим, у эса «Алҳамдулиллаҳ», дейишни қўймас, «Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли бўлса, шифосини бергин», деб тинмай дуо қиларди. Бу бола реанимациянинг 5-палатасида ётарди. Бир куни қўшни 6-палатада боласини олиб ётган аёл: «Доктор! Доктор! Бирон нарса қилинг! Боламнинг иситмаси 37,6 бўлиб кетди! Болам ҳозир ўлиб қолади!», деб уввос солиб йиғлаб қолди. Мен унга: «Сиз манави 5-палатадаги аёлни кириб кўринг. Ярим йилдан бери боласининг иситмаси қирқдан тушмайди, лекин сабр қилиб, Худога шукр қилиб ўтирибди», дедим. У бўлса «Э, у хотиннинг ҳуши жойидамасга ўхшайди. Унда юрак деган нарса йўқ экан», деди.(Давоми👇)
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
✨ Тилнинг мушаклари инсон жисмидаги энг кучли мушаклардан биридир. ✨ Бу неъмат Қиёмат куни зарарингизга эмас, фойдангизга хизмат қилиши учун ҳаракат қилинг. ✨ Ундан Роббингизга тоат қилишда фойдаланиб, Аллоҳнинг зикридан узоқлаштириб қўйманг. ✨ Хайрли тун..Аллоҳ ранохида бўлинг..Аллоҳга омонатсиз.. ✨✨✨🌙✨✨✨
Показати все...
БЎЙИНГА МАСХ ТОРТИШДАГИ ХИКМАТ Яқин дўстларимдан бири Францияга қилган сафари асносида у билан содир бўлган бир ажиб учрашувни менга ҳикоя қилиб берди: Францияга қилган сафаримиз давомида бир кун одатдагидек намоз учун таҳорат олишга киришган эдим, ортимдан кимдир тик туриб жим ҳолда мени кузатётганини сездим, лекин яхшиликга йўйиб таҳорат олишни давом эттирдим. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг у мени чақириб, сен кимсан, деб сўради. Мен унга, мусулмонман, дедим. У савол беришдан тўхтамади ва менга қаердан келдинг, деди. Мен Покистондан келдим, дедим. У яна бир кутилмаган савол билан мени ажаблантирди ва Покистонда нечта жиннихона борлигини биласанми, деди. Бу ажиб савол бўлган учун мен унга, ҳаяжонданми билмайман, иккита ё тўрттадир аниқ билмайман, дедим . У, ҳа билмайсанми, деди. Мен ҳам ҳа билмайман, дедим. У, ҳозир сен нима қилдинг, деб сўради. Мен таҳорат олдим, дедим. У, бу ишни ҳар кун қиласанми деди, мен, бир кеча-кундузда беш маҳал қиламан, дедим. У эса ўзига-ўзи “оҳ қаранг” дедида саволдан тўхтади. Мен унга, бу нарсаларни сўрашингдан мақсадинг нима, деб сўрадим. У, мен шу ердаги ақли заиф кишиларга ихтисослашган госпиталда жарроҳ бўлиб ишлайман ва ишим борасида “Одамларни ақли нега заифлашади”, деган илмий тадқиқот олиб бордим ва шунга амин бўлдимки: Инсон миясидан бутун жисмга хабар етиб туради, жисмимиз сигнални қабул қилгандан сўнг ўз иш фаолиятини бошлайди. Ушбу миямизда бир неча нозик томирлар бор, улар бўйнимиз орқали бутун жисмимизга тарқаб кетган. Мен шуни аниқладимки, агар инсоннинг сочи қанча кўпайган сари бўйиннинг орқа қисми шунча қуриқлашиб бораверади ва томирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Ва томирлар қуриқлашган сари тортила бошлайди ва бунинг оқибатида инсон миясини ишламай қолиши мумкин бўлади. Биз докторлар чуқур изланиб, инсон ҳар куни камида тўрт маҳал бўйиннинг орқа қисмини ҳўллаб туришлиги зарур, деган хулосага келдик. Мен бугун, сени юз-қўлингни ювганингдан сўнг бўйнинг ортига ҳам сув етказганингни кўриб ҳайратда қолдим ва сен каби ювинган инсон ҳаргиз ақли заиф бўлмайди, деб менга соғлиқ тилаган ҳолда хайрлашди. Қаранг, ушбу воқеа ҳам, Аллоҳ ва унинг Расулига ва У Зот келтирган шариатга итоат қилмоқ бу дунёда ҳам бизнинг равнақимизга хизмат қилишлигига яна бир далилдир. #тафаккур_ва_мулоҳаза
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бир куни Искандар Арастудан сўради дунёнинг саодати нимадандир? Арасту шундай жавоб қилди муҳаббат, оқибат ва мурувватдан, бу туйғуларнинг асоси меҳр, меҳр инсондаги жамики эзгу хислатларнинг онаси ҳисобланади, меҳрнинг қудрати нимадан? яна сўради Искандар, меҳр одамларга бир умр руҳий куч ато этади, бегоналарни яқинлаштиради, бу дунёда яхшилик уруғи униб чиқишига доялик қилади дея жавоб берди Арасту...
Показати все...
Hazrati Mavlono deydiki: Koʻngil dunyongda Allohni topgan boʻlsang, oʻlim ham goʻzaldir, umr ham... Agar qalbingni Robbning ismlari ila ziynatlagan boʻlsang, nafas olmoq ham goʻzaldir, chiqarmoq ham... Yoʻling Haq yoʻli boʻlsa, yugurmoq ham goʻzaldir, yurmoq ham.. Pir (ustod)ing boʻlsa, Alloh ishqi bilan yonmoq ham goʻzaldir, tutamoq ham... Hazrati Ibrohim (alayhissalom) kabi Robbingga taslim boʻldingmi, otashga otilsang-da, gul boʻlmoq ham goʻzaldir, kul boʻlmoq ham...
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.