cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Більше
Рекламні дописи
488
Підписники
-124 години
-47 днів
-1930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1446 ЙИЛ 16-ИЮЛЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:24 ⏰ ҚУЁШ -    05:04 ⏰ ПЕШИН - 12:34 ⏰ АСР -        17:40 ⏰ ШОМ -      19:57 ⏰ ХУФТОН -21:30 Улашинг👇
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Эртага_Ашуро_куни Ашуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар: 1.Рўза тутиш. 2.Закот бериш. 3.Тирноқларини олиш. 4.Ғусл қилиш. 5.Касални кўриш. 6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш. 7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш. 8.Кийим эхсон қилиш. 9.Жаноза намозига қатнашиш. 10.Силаи рахм қилиш. 11.4 ракат нафл намоз ўқиш. 12.Оиласига кенгчилик байрам қилиш. 13.Қарз бериш. 14.Адашган кишига йўл кўрсатиш. 15.Ифторлик бериш Дўстларингизга ҳам эслатиб қўйинг. Эслатиш мўъминларга манфаат берур. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Собирхон ота масжид имоми: Садириддин домла Маликов тайёрлади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
11849. Мунофиқнинг таърифи шундайки, у чўпон билан бирга (қўйларга ачиниб) йиғлайди, ит билан бирга (уларни ҳимоя қилиб) вовуллайди ва бўри билан бирга (уларни тутиб) ейди. Собирхон ота масжиди Имоми: Садириддин домла Маликов тайёрлади.
Показати все...
00:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
19.24 MB
Ҳайит куни бир дўстимизни зиёрат қилгани бордик. Тўрт йилча аввал йиқилиш оқибатида бўйиндан пастки аъзолар умуман ишламайди. Икки нафар ёш фарзандлари бор. - укажон бизларга қандай насихатларингиз бор ? - авваламбор мен танимаган ва мени танимаган диндошларимдан Аллоҳ рози бўлсин, мени яккалатиб қўйишмади, мана икки йилдирки сиз орқалик холимдан хабар олишади. Насихатингиз борми деб сўрадингиз. Мени ўзим тирик насихатман, гапираман, эшитаман ва кўраман холос. Болаларим олдимга келиб қўлларимга юзларини қўйишади аммо бу қўллар ҳеч нарсани сезмайди: - болажоним юзингни юзимга теккизгин дейманда ҳаёлан боламни бошини силайман 😔 Роббимнинг берган саломатлик неъмати қадрига етишсин, бу неъматлар қадрини мендан ва мен кабилардан сўрашсин. Муслима опа сингилларимга ҳам насихатим бор. Эрларини қадрига етишсин, мана 4 йилдан ошди, аёлим хазм бўлган овқатимни қорнимдаги кесиб очиб қўйилган туйнукдан қўли билан олиб ташлаб хизматимни бажариб бирор марта малолланганини сезмайман. Баъзан соғлом эрларидан шикоят қилишларини эшитиб қоламан, шундайлар келиб аёлим билан ярим соатгина сухбат қурсинлар, зора насихатлар ижобий таъсир қилса. Соғлом бўла туриб ибодатларга эринчоғлик қилаётган диндошларим, атрофингизга бир назар ташланг, сизлардай соғлом бўлишмасада Аллоҳга хамд айтиб имкон даражасида ибодат билан машғулларга қараб ибратланинг. Ушбу насихатни сиз азизларга етказишни маъқул кўрдим. Бемор диндошларимизни хаққиларига дуода бўлайлик. Собирхон ота масжиди: Имомхатиби Садириддин домла Маликов.
Показати все...
👍 1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган: والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه    “Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
Fitrat.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз:

https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Вакиллик рақами: Тел: 951771454 Таклифлар учун @fitratuzadminbot

👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Абитуриентларга тавсия этилган дуолар
Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾ Ўқилиши:
“Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”.
Маъноси:
“Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин”
(Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾ Ўқилиши:
“Робби зидний ъилман”.
Маъноси:
“Роббим, илмимни зиёда қилгин”
(Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾ Ўқилиши:
“Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”.
Маъноси:
“Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан”
(Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ Ўқилиши:
“Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”.
Маъноси:
“Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا Ўқилиши:
“Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”.
Маъноси:
“Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан”. Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. @islomuz
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1446 ЙИЛ 14-ИЮЛЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:21 ⏰ ҚУЁШ -    05:02 ⏰ ПЕШИН - 12:34 ⏰ АСР -        17:40 ⏰ ШОМ -      19:58 ⏰ ХУФТОН -21:32 Улашинг👇
Показати все...
09:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#ДОЛЗАРБ_ВИДЕО ✅БИР МАЗҲАБГА ЭРГАШИШЛИК НИМА УЧУН ВОЖИБ? ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉ ✅  Улашинг | https://t.me/shoshhanafiy
Показати все...
11.68 MB
Ахборот тарқатиш ва журналист одоби Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар). Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят). Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят). Имом Шофиъий айтадилар:
"Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”.
Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш. Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик. Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ:
"Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”,
деганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар:
"Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”.
Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/faqihlaruz
Показати все...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.