cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар: https://taplink.cc/mushtumjurnali Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

Більше
Рекламні дописи
23 949
Підписники
+224 години
+1987 днів
+15330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ишёқмас, текинтамок, дангаса одамлар учун 6 қоида: 1 — Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев. 2 — Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ. 3 — Иш – мукаддас нарса, унга тега кўрма! 4 — Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма! 5 — Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин. 6 — Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади. ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
🤣 68👍 12😱 2🎉 2👏 1🥴 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рассом Ҳусан СОДИҚОВ ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
🤣 58👍 34😢 18🤔 2🤡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
🤣 104💯 20👍 17👏 3 2🔥 2🤗 1💘 1
УСТОЗ ЎТКИР  ҲОШИМОВДАН ДУРДОНА ҲАЗИЛ Саид Аҳмад акада пул кўп. Шунинг учун  сафарга чиқсак, оқосоқолдан қарз сўрашни яхши кўрамиз. Берган пули вақтида қайтавермаганидан кейин устоз юрак олдириб қўйган. Қўқонга борган эдик. Кечқурун меҳмонхонада ётиш олдидан оқсоқолдан илтимос қилдим: – Иложи бўлса, менга беш-олти юз сўм қарз бериб турсангиз. Чеккароқ магазинларда дуруст нарса то­пилса, болаларга олиб кетардим. (У пайтда 500 сўмга  катта қўй берарди.) – Эллик сўмдан ортиқ пулим бўлса буюрмасин! – деди Саид Аҳмад ака ишонч билан. Камида икки минг билан келганини билардим. – Шу гапингиз гап-а? – дедим. – Эшитдингиз-а, Йўлдошали ака, оқосоқолнинг эллик сўмдан ортиқ пули буюрмайди. Йўлдошали ака шу гапга гувоҳ бўладиган бўлди. Эндигина ечиниб ётган Саид Аҳмад ака ўрнидан туриб шимини қайтадан кия бошлади. «Ҳа» десак, «негадир этим увишиб турибди», деб баҳона қилди. Эртасига китобхонлар билан учрашув бўлди. Энди шу воқеани ҳикоя  қила бошлаган эдим, оқосоқол ўрнидан туриб кетди. – Шошма, сен эплаб айтолмайсан, – деди. – Яхшиси, ўзим гапириб бераман. Бу ярамаслар сафарга чиқса пул олиб юрмайди. Доим мендан сўрайди. Нима, мен етимхонанинг директориманми? Кеча бергим келмади. Билмасдан онт ичиб қўйибман. Бу шум кечаси чўнтагимни қоқлаб қўйишдан ҳам тоймайди. Шунинг учун шимимни кийиб пулли чўнтагимга қўлимни тиқиб ўша ёнбошимни ерга босиб ётдим. Эрталаб туриб бир акса урган эдим, оғзимдан жиринг этиб битта сўлкавой отилиб кетди. Сўлкавойни оғзимга солиб ётган эканман. Эсимдан чиқиб кетибди. Яхшиям акса урганим, Худо кўрсатмасин, ҳиқичоқ тутса борми, лиқ этиб ичимга кетиб қоларди.  Ана унда кўрардинг томошани! ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар:

https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

🤣 116👍 47 6👏 3🔥 1🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рассом хандаси Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
👍 65🤣 54🤩 4🤔 3😘 3👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Bugun sizga o'zim kuzatib boradigan eng manfaatli va foydali bo'lgan bir nechta sahifalarni taqdim etaman. Ayrimlarini doimiy kuzatib borayotgan bo'lishingiz ham mumkin. Shuning uchun hoziroq bu sahifalarga a'zo bo'lishingizni tavsiya etaman. Marhamat: A'zo bo'lish 👈
Показати все...
🔥 6👀 4🗿 2🤷 1
КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН ИНСОННИНГ ИЛТИЖОСИ Яратган эгам, сен мендан кўра ҳам яхши биласанки яқинда умрнинг кексалик фаслига қадам қўяман. Худойим, кексайганимда ҳар бир ишга бурнимни тиқишдан, ҳар бир иш юзасидан ақл ўргатишим керак деган ҳалокатли одатдан мени Ўзинг асрагин... Ҳар бир ишни яхши томонга ўзгартириш иштиёқидан мени Ўзинг сақла. Майли, мулоҳазакорликни насиб эт, аммо ҳуда-буҳудага минғир-минғир қиладиган мижғов бўлиб қолмай. Олди-охири кўринмайдиган тафсилотларни баён этишдек васавасадан мени ҳимоя қил. Касалликларим ҳақида сўзлаб бериш истаги туғилганда оғзимга қулф ур. Биласан, кексайганда касаллик ортиб боради, у ҳақида гапириши эса одамга ширин туюлади... Хотирамни кучайтиришни сендан сўрашга журъат этмайман, аммо одамларга меҳримни ошириш ва кучайтиришни сўрайман. Худойим, мен хатога йўл қўйганимда қолган умримга татийдиган шундай сабоқ бергингки, мен хато қилишим мумкинлигини ҳеч қачон эсдан чиқармай. Мабодо одамлар билан ўзаро муносабатда самимий ва хушмуомала бўлсам – бу фазилатимни кўз қорачиғидек асра. Авлиё одамга айланишни истамайман: яқин мулоқотда баъзиларда бу хислат чидаб бўлмас дарду балога айланади. Ўзидан авлиё ясайдиган бузуқ феъл одамлар – иблис “ижоди”нинг чўққисидир. Одамларда ўзи кутмаган жойида улардаги яхшиликларни кўриш ва улардаги кутилмаган истеъдодларини кашф этишни насиб эт. Даниил ДАНИН, ёзувчи ва олим. Жалолиддин САФОЕВ таржимаси ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар:

https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

👍 71🔥 8💯 4😢 2👏 1
МАКСИМ ГОРЬКИЙГА ОШ ДАМЛАГАН АНДИЖОНЛИК САВДОГАР Дунёга машҳур ёзувчи, ўз даврида Сталин ҳам оламшумул обрўси туфайли бироз ундан ҳайиққан адиб – Максим Горький ҳақида билмаган, унинг асарларини мутолаа қилмаган киши топилмаса керак. Ана шундай буюк сиймога ош дамлаб, у билан дўст тутинган андижонлик савдогарни эшитганмисиз? Бу ҳақда қуйидаги мақоламиз орқали билиб олишингиз мумкин. Гап Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи таниқли режиссёр Толиб Ҳамидовнинг отаси Ҳамид ҳожи Тошматов ҳақида. Толиб ҳожининг ҳикоя қилишича, отаси Ҳамид ҳожи Тошматов 1920 йилларда Шаҳрихондаги савдо идорасида таъминотчи бўлиб фаолият юритган вақтларида Москвага тижорат ишлари билан кўп бор қатнаб турган. Ўша пайтлар у машҳур ёзувчи Максим Горький билан танишиб қолади. Иккаласи бир-бирлари билан дилдан суҳбатлашаётган чоғда, Ҳамид ҳожи унга ўзбек палови ҳақида, унинг ёғли ва мазали бўлиши, Ўзбекистондан бошқа жойда тайёрланмаслигини айтади. Горький унинг бу гапларидан сўнг, ўша паловдан тайёрлаб беришини илтимос қилади. Албатта, буюк пролетар адибининг бу илтимоси ерда қолмайди. Ҳамид ҳожи ишларини битириб, ўз юртига қайтади. Орадан бир икки ой вақт ўтиб, яна Москвага боради. Бу сафар у бир ошлик харажатни ўзи билан олиб келади ва улуғ ёзувчига ўзбекларнинг ёғлиқ паловидан дамлаб беради. Ўша вақтда иккаласи терлаб-пишиб роса паловхўрлик қилишади. Шунда Горький: шу вақтгача бундай таом емагандим, деб айтган экан. Ҳамид ҳожи Тошматов 1896 йилда туманнинг “Оқ масжид” маҳалласида туғилган. Ёшлигидан оғир-босиқ, илм ва санъатга қизиқувчан, Ҳамид ҳожи Тошматов ўз даврида диний билимни ҳам мукаммал эгаллаган, рус ва бошқа тилларни яхши билган кишилардан бири эди. У аввал Андижонда, сўнг Бухородаги Мир араб мадрасаларида Мухтор Ашрафий ҳамда Қори Ёқубов каби улуғлар билан биргаликда ўқийди. Кейинчалик улар санъат йўналиши томон қадам ташласалар, Ҳамид ҳожи Шаҳрихон шаҳар савдо идорасида таъминотчи бўлиб фаолият юритади. Айёвсиз қатағон даврининг сўнгги йилларида унинг ҳам бошидан кўп иссиқ-совуқлар ўтади, қийинчиликларга учрайди. Лекин, 6 нафар фарзандни улғайтириш, уларни тўғри йўлга солишда чалғимайди. Режиссёр Толиб Тошматов отаси ҳақида шундай деди: – Отам эл-юрт эътиборидаги инсон эди. У кишини нафақат шаҳрихонликлар, балки мамлакатимизнинг бошқа жойларида ҳам ҳурмат қилувчилар кўп эди. Ўша даврларда юртимизда масжидлар ёпиб ташланганди. Уларни очиш, жамоа бўлиб намоз ўқишни йўлга қўйиш, фақат Москванинг рухсати билан амалга ошириларди. Бухоро мадрасасида Мухтор Ашрафий, Қори Ёқубов, Тўхтасин Жалолов каби адабиёт билимдонлари билан бирга ўқиган отам 1958 йилда Зиёддин қори раҳбарлигида Москвага боришади ва “Девонабой” масжидини очишга рухсат олиб келишади. Шу ташаббуслари ва меҳнатлари муносиб тақдирланиб, Ҳажга боришга, Каъбатуллони тавоф қилишга муяссар бўлди. Падари бузрукворим 105 ёшида вафот этади. Аббос СУЛТОН, журналист ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар:

https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

👍 130 9🔥 7👏 3🥱 2👎 1🕊 1
НОГИРОН Кимга қанот берган соҳиби жаҳон Кимни урар синов таёғи билан. Юрагидан эгни юпун ногирон Йўлга чиқди ёғоч оёғи билан. Ўзин саман билган хўтиксифатлар Кўз-кўзлаб юрганда тилло тақасин, Вақтдан бир оз олдин ушбу биродар Олмоқчи бўлганди кул нафақасин. Унга узоқ юриш мумкин эмасди, Мумкин эмас эди зарра зўриқиш. Айни қирчиллама қаҳратон фасли Йўлга отлантирди уни зориқиш. Автобус – актёрлар жамланган саҳна, Кимлардир телефондан узмас кўзини. Кимдир энгашволиб китоб ўқир ва Кимдир бетобликка солар ўзини. У тик турган кўйи кетиб борарди, Кетар тиззасидан сизганича қон. Ёғоч ҳам тобора ботиб борарди, Аммо ўтирволинг, демасди бир жон. Автобус бекатга яқинлашган дам Актёрлик энг олий чўққига кўчди. Донг қотганча ухлаб келган бир одам Кўзин шарт очдию уловдан тушди. Бўш қолган ўриндиқ бу лаҳза гўё Жаннатдек кўринди унинг кўзига. Ўтирди айтганча минг ҳамду-сано, Ўтирди шукрлар айтиб Ўзига. Бир лаҳза оғриғин унутди оёқ, Бир дам кенгликларга югурди хаёл. Аммо автобусга шу заҳотиёқ Бола кўтарганча чиқди бир аёл. Яна одамларга боқди у нолон, Яна ҳамма бир-бир юзини бурди. Гарчи сизар эди тиззасидан қон, Ё Оллоҳ, деди-ю ўрнидан турди. Шодон йил лаҳзада ўтару кетар, Оғриқли ҳар лаҳза айланар йилга. Ногирон биродар, орли биродар Тишни тишга босиб етди манзилга. Мудир қарши олди очганча бағир, Илтифот кўрсатди қадрдонлардек. “Нега бу аҳволда келдингиз ахир, Айтсангиз ўзимиз олиб борардик”. Бу лаҳза баридан тўйган эди у, Кўксини ўярди оғир бир тикан. “Нафақамни бекор қилинг, – деди у, Деди, – ногиронлар роса кўп экан”. Ифтихор ХОНХЎЖАЕВ. ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар:

https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

👍 68😢 35🔥 8❤‍🔥 3😭 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
САҲАРХАНДА Қурилишга текширув комиссияси келиши кутилаётган экан. Бригадир ҳамма ишчиларни йиғиб, дебди: — Нима бўлишидан қатъи назар, ҳеч нарсани сездирмасликка ҳаракат қилинглар. Худди шундай бўлиши керакдек тутинглар ўзингизни! — дебди. Текширув комиссияси келиб турса, бирданига девор қулаб тушибди. Шу пайт ишчилардан бири хурсанд бўлиб, соатига қараб дебди: — Роппа-росса 11:00! Тўппа-тўғри! Жуда-ям аниқ! Худди ҳисоблаганимиздек! * * * Бир корхона раҳбарини туғилган куни бўлаётган экан. Ҳамма қўл остидагилар: — Табриклаймиз хўжайин! Узоқ умр, бахт-омад тилаймиз! Яна узоқ йиллар бизга раҳбарлик қилинг! — деяверишибди. Базм охирида хўжайин дуога қўл очиб: — Ҳамма менга ичида, қалбида нима ниятлар тилаган бўлса, ўзига ҳам йўлдош бўлсин! — деб дуо қилса, меҳмонлар дуо қилмасмуш... ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показати все...
🤣 126👍 28🔥 5🥴 2🤓 2 1