cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ўқитувчи | Мактаб таълими

Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads

Більше
Рекламні дописи
13 985
Підписники
-2024 години
-1467 днів
-65130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️11-синф ўқувчилари учун математика фанидан 2- ва 4-вариантлар асосида имтихон олинади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 11-синф битирувчилари учун математика фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди Бунда ўқувчилар 2- ва 4- вариантлар асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди. ❗️Изоҳ: Вазирлик томонидан эълон қилинган саволлар асосида 11-синф якуний аттестацияси учун вариантлар қайта шакллантирилади. Яъни 11-синф математика учун баҳолаш мезонига кўра 10 та мавзунинг ҳар биридан биттадан савол танлаб олинади. Барча саволлар аввал эълон қилинган тўпламдан олинади, бироқ ўқувчи имтиҳонда айнан қайси саволга жавоб беришини аввалдан била олмайди. Имтиҳон саволлари 👉 Юклаб олиш Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 1
#Расман ⚡️Фан ўқитувчиларига Б+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама тўланади Бу ҳақида масъул вазирликларнинг 29.05.2024 йилдаги "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 3515-сонли қарори Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. Қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига А+, А ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади. 🗂Қарор матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 8
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️11-синфлар учун Она тили ва адабиёт фанидан имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади 11-синфни тугатган ўқувчилар она тили ва адабиёт фанидан таълим дастури бўйича маълум даражадаги компетенцияларга эга бўладилар. Ўқувчиларнинг олган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун 2023–2024-ўқув йилида 11-синфларда якуний имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади. Ҳар бир иншо мавзулари она тили ва адабиёт фани бўйича умумтаълим мактабларнинг 5-11-синфлари мавзуларини қамраб олган. Иншо ёзиш учун 120 дақиқа вақт ажратилади ва мактаб томонидан олдиндан тайёрлаб (мактаб штампи босилган) қўйилган 12 варақлик дафтарга ёзилади. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#сарказм ⚡️Ҳа писмиқ чол! Абадий умр тилаяпсанми!? — Тила тилагингни, чол! — Шу десанг, мен Ўзбекистонда ўқитувчиларга 1000$ ойлик бериладиган кунга етмоқчиман... — Ҳа писмиқ чол! Абадий умр тилаяпсанми!? P.S.: Бунақада ўқитувчиларнинг ойлиги ошишини бутун умр кутамиз-ов... ©Нишондаги гаплар. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
😁 21👍 9😢 4💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра «Қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади Савол: Битирувчи ўқувчилар фанлардан ўтказиладиган якуний аттестация имтиҳонида белгиланган тартибларни бузса ёки "қониқарсиз" баҳо олса, шундай ўқувчиларга мактаб маъмурияти қандай чора кўриши мумкин?Жавоб: 🖊 "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги Низомга мувофиқ: ➡️ Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. ➡️ Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. ("Қониқарсиз" баҳо олган ҳисобланади) ➡️ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади. ➡️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇬🇧Engliz tilidan bilmingizni sinab ko'ring va pul yutuqlari yutib oling. - Bizda doimiy testlar o'tkazib boriladi va baland natija ko'rsatganlar pul yutuqlari bilan taqdirlanadi ✅ 🏆 YUTUQLAR: 🥇 1-o'rin: 300 ming so'm va sertifikat 🥈 2-o'rin: 200 ming so'm va sertifikat 🥉 3-o'rin: 100 ming so'm va sertifikat 🫵 BUNLARNI SIZ HAM YUTISHINGIZ MUMKIN 🫵 👇 Kirish uchun bosing 👇 🔗 @UzOlimpiada_Bot
Показати все...
👍 4
⚡️ Qatnashish ✅
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар 30-31 май кунлари аттестациядан ўтказилади ✅Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 апрелидан 20 май кунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациядан ўтказилди. ➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабаб (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асослар)га кўра иштирок эта олмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган. ❗️Шу муносабат билан, узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган педагоглар учун жорий йилнинг 30-31 май кунлари аттестация синовлари ўтказилишини маълум қиламиз. ✅Ушбу педагоглар малака (тест) синовларида иштирок этишлари учун вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларга юқорида келтирилган сабаблардан бирини асос қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. ➡️ Малака (тест) синовлари мазкур манзилларда ўтказилади. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 7
01:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📸📸 Ўзи ўқитувчи нима учун узр сўраши керак, ўзи умуман ўқитувчини қадрлашни қачон ўрганамиз? Акмал Мирзо муаллифлигида олинган "Қишлоқи устоз" деб номланган юқоридаги видеода шу каби муаммолар кўтарилибди. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 18🔥 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Сўнгги қўнғироқ сизнинг ёруғ истиқболингиз, бахтли ҳаётингиз бошланганидан далолат берувчи илк қувонч садоси бўлиб янграсин
Қадрли ўқувчи-ёшлар, Азиз мактаб битирувчилари!   Бугун катта ҳаёт остонасида юракларингиз тўла ҳаяжон, 11 йиллик қадрдон маскан – мактаб билан, самимий синфдошларнинг ҳар кунги дийдори билан хайрлашиш изтироби ва айни пайтда улкан орзулар, аниқ мақсадлар қучоғига талпиниш завқи кўнглингизни нурлантириб турибди. Ушбу кун биргина сизлар учун эмас, балки, ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингиз учун ҳам умрбод унутилмас бўлиб қолади. Юрагида буюк орзулари ва рэжалари мужассам, болалик хаёлларини энди чинакам мақсадларга айлантиришга чоғланаётган сиз ўғил-қизлар нафақат ўз оилаларингизнинг, балки жонажон ватанимизнинг чинакам фахру ифтихоридирсиз. Ҳар бирингизда катта истеъдод, қатъий ишонч мужассам. Томирларингизда дунё тараққиётига бкмисл ҳисса қўшган буюк аждодлар қони жўш урмоқда. Энди навбат сизники, уларга муносиб бўлиб, жаҳонни лол қолдирадиган авлод сифатида камол топшинигизни тилайман. Энг муҳими, эзгу орзулар қилишдан ва уларга етишдаги меҳнат ва ҳаракатдан ҳеч қачон тўхтаманг. Янги Ўзбэкистоннинг эртанги ривожи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда. Шуни унутманг. Бугун мактабдаги сабоқлар якунига етганини англатиш учун чалинаётган сўнгги қўнғироқ сизнинг ёруғ истиқболингиз, бахтли ҳаётингиз бошланганидан далолат берувчи илк қувонч садоси бўлиб янграсин! Сиз, азиз битирувчи ёшларга ҳамиша мустаҳкам сиҳат-саломатлик, давомли муваффақиятлар тилаб қоламан.
  Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 14
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ОТМга қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказиади. Бунда: 👉 абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; 👉 давлат ОТМ бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади; ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; 👉 2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади; 👉 барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Показати все...
👍 7