cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

💝🌺МУХАББАТ🕊🤍ОШЁНИ🌺💝

𝐷𝑜'𝑧𝑎𝑥 𝑞𝑖𝑚𝑚𝑎𝑡𝑢 𝑡𝑜𝑙𝑖𝑏𝑖 𝑏𝑖𝑠𝑦𝑜𝑟😔 𝐽𝑎𝑛𝑛𝑎𝑡 𝑎𝑟𝑧𝑜𝑛𝑢 𝑘𝑎𝑚 𝑥𝑎𝑟𝑖𝑑𝑜𝑟😔😔

Більше
Рекламні дописи
319
Підписники
-424 години
+57 днів
+730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

❗️ Зарарсиз озмоқчимисиз? «Magnitli braslet» кўп функцияли браслети - озишга, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради. ☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини ошириш; ☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш; Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш; Бўғим ва бош оғриқларини қолдириш; Буқоқ касалликларини даволашда ёрдам беради. 🤩 Фақат уч кун катта акция кетмоқда! ❌ Эски нарх 90.000 сўм ✅ Акция нархи 54.000 сўмЎзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати МАВЖУД • Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз. • Олдиндан тўлов йўқ 🤝 🙋‍♂️Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇 https://100k.uz/oqim/371696 https://100k.uz/oqim/371696 https://100k.uz/oqim/371696
Показати все...
Буюртма Бериш 👈
🍃🍂БИР КАМ ДУНЁ 🍃🍂 Кимга бойлик етмас, кимгадир соғлик, Кимга соя керак, кимгадир офтоб. Пешонада бори Аллоҳга боғлиқ, Бир кам дунё ками бунчалар азоб. Кимнидир ўртайди фарзандин доғи, Ким шифохонада бўзлайди бетоб. Кимнидир қовурар етимлик ёғи, Бир кам дунё ками бунчалар азоб. Кимдир отасини кўрмаган бир бор, Отасин хорлайди қайсидир каззоб. Ёш қирққа етмасдан сочимизда қор, Бир кам дунё ками бунчалар азоб. Кимдир ўғилга зор, ким тирноққа зор, Юрак айтганига кўнмайди шу тоб. Айтинг, кимнинг қалби тўла лолазор, Бир кам дунё ками бунчалар азоб. Саломат бўлайлик, бўлсакда қайда, Эзгулик аталсин биз ёзган китоб. Эй Аллоҳ пойингда сарсон Мактуба, Бир кам дунёларинг бунчалар азоб. Мактуба ШАЙДО 4/05/2024 й
Показати все...
🥀🥀КЎНГИЛ СИНДИРМА🥀🥀 Тилинга хушёр бўл ҳар вақт, ҳар жойда, Кибрга берилма бўлсанг ҳам ойда, Минг узр сўрама, кейин бефойда, Синган пиёлангда чой ичганмисан?! Ҳеч ким туғилмаган кўкнинг ойидан, Яралдик Худонинг тупроқ, лойидан, Синаб кўр сув томар, синган жойидан, Синган пиёлангда чой ичганмисан?! Аягин биродар кўнгилдек тахтни, Қўлингдан келганча ҳадя қил бахтни, Шамол тиклолмаган синган дарахтни, Синган пиёлангда чой ичганмисан?! Меҳрингдан таралсин эзгулик куйи, Кўкларга чўзилсин оқибат бўйи, Ахир кўнгил деган-Аллоҳнинг уйи, Синган пиёлангда чой ичганмисан?! Гумонлар тилинга шубҳа солмасин, Елканга шайтонлар миниб олмасин, Ҳеч кўнгил сен сабаб синиб қолмасин, Синган пиёлангда чой ичганмисан?! Мактуба ШАЙДО
Показати все...
🥀🥀ХОНАДОНИМ ҲУВИЛЛАТИБ КЕТАЯПСАН 🥀🥀 Кечагина қиқирлаган бола эдинг, Сочларимдан оқ эритар тола эдинг, Оппоқ қизим, ҳали ғунча лола эдинг, Аллоҳ сийлаб суйганинга етаяпсан, Остонамни ҳувиллатиб кетаяпсан. Оқ либосдан мен томонга бўзлар кўзлар, Кўз ёшларга чўмилади гўзал юзлар, Ота уйга меҳмон экан асли қизлар, Бахтинг топиб кўнглимиз шод этаяпсан, Остонамни ҳувиллатиб кетаяпсан. Қўй йиғлама, яноқларинг доим кулсин, Қадам қўйган хонадонинг нурга тўлсин, Она қизим, бугун тўйинг қутлуғ бўлсин, Сезаяпман мендек алам ютаяпсан, Остонамни ҳувиллатиб кетаяпсан. Мен розиман, ошлар бўлсин берган тузим, Қара жиққа ёшга тўлди икки кўзим, Бахтли бўлгин қайда бўлма, жоним қизим, Юрагимни оловларга отаяпсан, Хонадоним ҳувиллатиб кетаяпсан. Мактуба ШАЙДО
Показати все...
"КЕРИЛМА ДЎСТИМ" Мактуба ШАЙДО ✍
Показати все...
"БЎЗЛАБ КЕТДИ ОХУНЖОН" (Талабларга биноан Охунжон Мадалиевни хотирлаб) Муаллиф: МАКТУБА ШАЙДО ✍ 🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂
Показати все...
🥀🥀ЎЛМАСАМ ЧИДАЙМАН...🥀🥀 Майлига яшайин ярим жон, Йиғласам эзилманг,онажон, Кучлиман,енгилмам ҳеч қачон, Ғамларни бир тепиб нарига, Ўлмасам чидайман барига. Тўсиқлар сабримни элади, Қонимда жасорат елади, Ишонинг,қўлимдан келади, Ғамларни бир тепиб нарига, Ўлмасам чидайман,барига. Бошимга отишсин туҳмат тош, Кўринса кўринар кўзда ёш, Ҳали бу жонимда кўп бардош, Ғамларни бир тепиб нарига, Ўлмасам чидайман барига. Дунёни қилишсин майли тор, Майли бир чин дўстга бўлай зор, Бошимни силовчи Аллоҳ бор, Ғамларни бир тепиб нарига, Ўлмасам чидайман барига. Танамни эзса ҳам минг армон, Чиқмаса бўлгани,тандан жон, Эплайман кўрасиз онажон, Ғамларни бир тепиб нарига, Ўлмасам чидайман барига. Кўрасиз,чидайман барига. Мактуба ШАЙДО
Показати все...
🌼🌹🌹🌹🌹🌼
Показати все...