"UNIVERSAL" o'quv markazi
Відкрити в Telegram
"UNIVERSAL" o'quv markazi rasmiy kanali Instagram: https://www.instagram.com/unv_ntm?igsh=Y3JvNTlxdWZnbGpz
Показати більше1 301
Підписники
-124 години
-27 днів
+1 01030 днів
Архів дописів
Авваллари шундай эди:
🌼– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда касал киши бор... Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сўрон қилма деган маънони билдирган.
🌺– Дераза олдида қизил
гул турган бўлса, бу уйда
турмушга чиқиш ёшига
етган, бокира қиз бор..
. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли
бўл, ҳақорат сўзларни
гапирма деган маънони
билдирган.
🤵🏻– Қизга совчи бўлиб келган
йигитнинг намозхон эканлигини ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...
☕️☕️– Меҳмонга қаҳванинг ёнида сув ҳам келтирилар эди... Агар
меҳмон тўқ бўлса, аввал қаҳвани, аксинча оч бўлса, аввал сувни оларди... Шунга қараб меҳмонга дастурхон ёзиб таом тайёрланарди ёки мева келтириларди...
🔔– Эшик устида иккита тўқмоқ
бўларди. Бири йўғон, иккинчиси ингичка. Келган киши аёл бўлса, эшикни ингичка тўқмоқ билан
тақиллатарди. Шундан келиб
чиқиб, хонадон соҳибаси эшикни очарди. Агар эркак киши бўлса, йўғон тўқмоқ билан тақиллатарди. Хонадон соҳибаси эшикни парда билан тўсиб очарди ёки бирор маҳрами (эри ва ҳ.к.) очарди.
🕋– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 63 ёшда вафот этганлари эътиборидан 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари
сўралганда: “Ҳаддан ошдик”,
дейишарди...
👣– Йўлда кичиклар катталарнинг олдига тушиб юрмас эди...
🫴– Фитр садақаси, Закот моллари Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.
🪞– Йигитлар келишилган,
унаштирилган
қизлар билан учрашувга
борганларида ҳадия сифатида
ойна олиб боришарди. Бу: “Сенга ўзингдан янада гўзалроқ бериладиган ҳадя йўқ”, дегани эди.
🌸🌼🌺
Авваллари шундай эди....
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Дўконда эшик олдида тургандим, бир оила ташқарига чиқди. Эр-хотин, икки ва беш ёшлар атрофидаги фарзандлари.
«Раҳмат, адаси.»
Шу сўз эътиборимни тортди. Ортларидан қараб турдим. Оддий, лекин жуда бахтли оила. Ҳаммалари "тико"га ўтиришди.
Кассадаги укамиздан нима харид қилганларини сўрасам, Сема Марашлининг тўртта китоби ва "Учдан кейин кеч" экан.
Китоб харидидан хурсанд бўладиган оилалар кўпаяверсин.
© Жамолиддин Муҳаммаджон
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Farishta odamga debdi:
– Xohlaysanmi, yashagan umringni koʻrsataman.
Odam:
– Ha, – debdi.
Farishta uni olib, uchibdi va:
– Ana, qara bosgan izingni, – debdi.
Odam ikki kishining izini koʻribdi:
– Mening yonimdagi ikkinchi iz kimniki? – debdi.
Farishta:
– Bu meniki, bir umr sen bilan birga boʻlganman, – debdi.
Odam:
– Nega unda baʼzi joylarda iz bitta? – debdi.
Farishta:
– U hayotingdagi eng ogʻir damlaring, – debdi.
Shunda odam xafa boʻlib:
– Sen meni eng ogʻir damlarimda tashlab ketganmisan? – debdi.
Farishta:
– U mening izlarim, oʻsha paytlarda men seni koʻtarib oʻtganman, – debdi...
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
⚡️2024-2025-ўқув йилида янгилик бўлади!
Энди Оилй таълимда ўқиш учун икки босқичли имтихондан ўтиш керак бўлади (тест ва маҳсус танлов асосида)
🥇Халқаро ва Республика Олимпиадаларида ўрин олган ўқувчиларга қўшимча имтиёз берилади.
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Бола тарбиясида дўст ва муҳитнинг таъсирини кўринг. Ҳа, асосий тарбияни бола уйда ота-онасидан олади. Лекин бу бошқаларнинг таъсиридан халос бўлади дегани эмас. Битта боланинг таъсири унга шунчалик бўлса, болаларнинг кўп қисми яхши ёки ёмон тарбияда қанчали таъсир кучига эга эканини тасаввур қилиб кўринг. Шунинг учун ҳам уй, боғча, мактаб, дўст танлашда ўта хушёр бўлиш лозим.
“Қовун қовундан ранг олади”, “Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади” деган гаплар бежиз айтилмаган ахир.
©Икром Шариф
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Устозлар ҳақидаги биргина савол барчани довдиратиб, ўйлантириб, чиқиш жойи йўқ хонага тиқиб қўйди
Сизчи? Сиз бу саволга жавоб тополган бўлармидингиз?...
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
❗️IIV AKADEMIYASIGA TEST SINOVI JORIY QILINDI.
•TEST SINOVI BMBA TOMONIDAN O‘TKAZILADI!
⁉️FANLAR MAJMUASI:
1) Huquqshunoslik 3.1 ball
30ta savol | 93ball
2) Oʼzbekiston Tarixi 2.1 ball
30ta savol | 63ball
3) Tarbiya 1.1 ball
30ta savol | 33ball
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Болалар учун ҳаётий дарс...
«Катта бўлганингда ғишт кўтариб эмас, ручка билан ишлашни хоҳласанг, ҳозир телефонингни қўйиб, дарсингни қил».
Фарзандларингизга буни кўрсатиб, тушунтиринг! Ота-оналарга юбориб қўямиз!
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Мўғуллар ҳар қанча ёвуз бўлмасин, ўзларига яраша адолатли эди. Ўша адолатлари туфайли ҳам улар то Мисрга боргунларича мағлубият нималигини билишмади...
Бир куни бир мўғул уйининг томига чиққанида, мусулмон қўшнисининг қўйни бўғзидан сўяётганини кўриб қолади. Шу заҳоти бу жиноят ҳақида ҳокимларга хабар беради. Чунки мўғул қонунига кўра қўйни бўйнидан эмас, қорнидан сўйиш шарт бўлган. Бўғзидан бўғизлаган одам жазоланган...
Ҳалиги мусулмон маҳкамага олиб келинади. Савол-жавоб қилинади. Ўша ерда ҳозир турган гувоҳ, яъни мўғул киши қўшнисининг қўйни бўйнидан сўяётганини томдан туриб кўрганини айтади. Воқеанинг энг қизиқ жойи шундаки, ҳолатни таҳлил қилган қози мусулмонни эмас, айнан унинг ўзини – миллатдоши бўлган мўғулни жазога тортади. Нега? Чунки уларда адолат бор эди. Тарих энг ёввойи деб биладиган халқда қонун ҳаммага бир хил эди. Оқнинг қорадан, бойнинг камбағалдан, ҳокимнинг фуқародан, ғолибнинг мағлубдан устунлик жойи йўқ эди. Шунинг учун ҳам улар жуда-а узоққа боришган-да...
Энди воқеанинг сирини очай.
Мўғул қонунларида томдан туриб қўшнининг уйига қараш ҳам жиноят саналган. Томдан қўшнисининг уйига қараган одамнинг жазоси кўзини ўйиб олиш бўлган. Ва ўша мўғул жинояти учун худди шу жазо билан жазоланган...
Ҳар қандай юртда қонун биров учун ишлаб, бошқа учун ишламас экан, таназзул ва парокандаликка юз тутиб бошлайди. Ривожланиш, маданият, бирдамлик, меҳр-оқибат... каби фазилатлар ҳам Жаноб Адолатнинг ортидан “этак силкиши” тайин...
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Ҳиндистонлик миллиардер Ҳожи Сартаж.
У кўплаб мискинларга салмоқли закот бериб оёққа туришларига сабаб бўлган. Бундан ташқари болалар уйларини хам доимий эҳсонлар билан таъминлайди. Бу ишларни Ҳожи Сартаж Ҳиндистондаги ёрдамчисига юклаган. Ўзи эса, 26 йилдан бери Мадинада Масжид-ул-Набавияда фаррошлик қилади, таҳоратхоналарни тозалайди.
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
#motivatsiya
Muvaffaqiyat yakuniy natija emas, mag'lubiyat esa falokat emas. Eng muhimi, o'zingizda hamisha davom ettirishga kuch topa olishdir.
⠀
Winston Cherchill
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Бир фил кўлда ювиниб, тозаланиб кетаётганида бир кўприкка дуч келди ва кўприкнинг нариги томонидан унга қараб жуда ифлос бир чўчқа келаётган эди.
Фил орқага қайтиб, чўчқани ўтказиб юборди. Бундан мағрурланган чўчқа ҳаммага бориб мақтанибди.
Бу гапларни эшитган филнинг дўстлари ундан сўради:
- Чўчқадан қўрққанинг учун йўл бердингми?
Фил кулиб жавоб қилди:
- Мен уни бир оёғим билан эзғилаб ташлашим мумкин эди. Уни босганимда оёғим кир бўлгани қоларди. Шунинг учун уни ўтказиб юбордим.
Хулоса шуки, ақлли одам ўзини ёмон нарсалардан четда тутади. Бу қўрқоқликдан эмас, улардаги кир ўзига юқмаслиги учун...
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
Дунёни ўзгартирадиган бола қандай улғаяди?
Афсонавий тарзда муваффиятга эришган “Amazon.com” нинг асосчиси Жефф Безос болалик йилларидаги муваффақияти учун “табиийликни ривожлантирувчи” хислат соҳибаси бўлган онаси Жакига қарздор.
Онаси Жеффни дунёга келтирганида 17 ёшда эди. Жефф ва унинг укалари уни ҳайратда қолдирдилар:
“Мен бу кичик ҳилқатларнинг кимлиги ва уларнинг нима қилмоқчи эканларига жуда қизиқардим. Улардан ҳар бири нимага қизиқаётганига эътибор қаратдим ва уларнинг энг кучли иштиёқи бизга йўлбошловчи бўлишига имкон яратиб бердим”.
Мисол учун, Жефф 3 ёшдалигида “кенг тўшак”да ухлашни хоҳлаётганини айтди. “Ҳали мавриди эмас, катта бўлсанг ётасан”, деди унга жавобан онаси. Бир неча кундан кейин у болалар хонасига кириб, кичкинтой Жеффни болға ёрдамида ўзи ухлайдиган беланчакни қисмларга ажратмоқчи бўлаётганида тутиб олди! Шунда онаси уни ҳафа қилмади, аксинча, унга қарашиб юборди. Ўша тундан бошлаб Жефф кенг тўшакда ухлади.
Дунёни забт этадиган болалар ҳаракатни ўз хоналаридан бошлашади. Болакай Жефф ўрта мактабда ўқиётган чоғида механик асбобларга ўта қизиқарди. У хонасининг эшигига қўнғироқ ўрнатади, укаларидан бири унинг хонаси олдидан ўтса, у жирингларди.
Онаси ўша кунларни шундай эслайди: “Қандайдир буюм керак бўлиб қолгани учун баъзан кунига 4 марталаб электроника дўконига борардик…Бир марта у ошхона шкафларининг тутқичларини ип билан боғлаб қўйди. Биттаси очилса, ҳаммаси бирдан очиларди”.
Муштипар она Жакки ўғли жаҳон даражасидаги “муаммоларни ҳал қилувчи” бўлгунига қадар, унинг муаммоларни бартараф этиш борасидаги майда қадамларини қўллаб-қувватлаган. Жефф ўша кунларни шундай хотирлайди: “Уйдаги тахаллусим “Бетартиблик капитани” эди. Чунки оиламдагилар ҳаётдаги нарсаларни ўз ҳолича қабул қилишни маъқул деб ҳисоблашарди”.
Муваффақиятли тарбия жараёнида нимани қўллаб-қувватлаш ва нимани чеклаш кераклигини билиш жуда муҳим қарордир.
“Болалар муваффақиятга қандай эришадилар” китобидан
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
#Мотивация
❗️Қанча йиқилсаям, ҳаракатдан тўхтамайдиган мушук 👍
Баъзи инсонлар учун ўрнак...
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
#жараён
✅Математика фанидан янги очилган гурухда биринчи дарс.Устози Юлдашева Шохиста.
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
#ибрат
Бир ҳаким зотдан "Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?" деб сўрашганда муборак зот шундай жавоб берибди:
• Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали!
• Нимаики бўлса, қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси!
• Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини!
• Яна биттаси бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...
Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/UNIVERSAL_knowledge1
