cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

TADBIRKOR BEKAJON SIRLARI

Assalomu alaykum! Sizni juda hurmat qilamiz. Bilasizmi? Siz bilgan va qilayotgan ishlaringizning sirlarini hatto olimlar ham bilmasligi mumkin. Bu haqda hech o'ylab ko'rganmisiz? Bu kanal sizga tajribalaringizni o'rtoqlashish imkonini beradi.

Більше
Рекламні дописи
192
Підписники
-424 години
+97 днів
+230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Саида Мирзиёева педагоглар ҳақида: "Педагоглар жамиятда энг муҳим ўрин тутган касб эгаларидир. Инсонни тарбиялаб, атрофдагиларга, маданиятга, Ватанга муносабатимизни шакллантирадиган асосан шулар. Агар давлатни бир дарахт деб тасаввур қиладиган бўлсак, ўқитувчиларни унинг илдизига қиёслаш мумкин. Ишончим комилки, дарахтнинг илдизи чуқур, бақувват бўлмас экан, кўкка бўй чўзолмайди, гуллаб-яшнамайди, мева бермайди".
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Китоб ўқишнинг таъмини билганлар билади-ки, китоб ўқиш денгиз сувини ичишга ўхшайди. Ичганингиз сари чанқайсиз, чанқаганингиз сари ичасиз. Ҳикмaт Анил Ўзтекин
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Xaйрли тонг.... ҲАЁТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ҚОИДАЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда феъл атвори бизга тўғри келмайдиган, жаҳлимизни чиқараётган инсонларни борича қабул қилишга ҳаракат қилинг. Шунда сизнинг азобларингиз ўтмишда қолади. БEРИШ. Камроқ сўраб, кўпроқ беришга ҳаракат қилинг. Бу - парвариш, меҳр, яхшиликлар, билимлар  орқали ҳам бўлиши мумкин. Бунинг эвазига ҳеч қандай мукофот кутманг. МИННАТДОРЧИЛИК. Ҳаётни, тақдирни, дўстларни ва сизни ўраб турган инсонлар учун ҳам миннатдорчилик билдирган заҳотингиз, ўзингизда ажойиб натижани сезасиз. ВОЗ КEЧИШ. Хафачиликдан, ғазабдан, айбловлардан ва бошқа сизга негатив таъсир қиладиган ўй фикрлардан. Айнан сизнинг бахтсизлигингизда мана шуларни ўрни каттадир. КEЧИРИШ. Ҳаммани, хаттоки энг дахшатлиларини ҳам кечириш. Шунда оғриқлар ўтмишда қолади. ХУРСАНД БЎЛИШ. Ёшингиз нечида бўлишидан қатъий назар дунёга кулиб боқинг. Ҳар бир ишингизни дилга ёқадиган мусиқа ва табассум билан бажаринг. Хиёнатлар аёл кишининг ўзига бўлган ишончини синдиради.
Показати все...
00:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига. - Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари... - Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.
Показати все...
1.46 MB
👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Хайрли тонг... Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг: - Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер. - Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра! - Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла. - Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла! - Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар. - Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла! -Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.
Показати все...
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кимки ўз қалбини англаган бўлса, инсонларнинг хатолари билан эмас балки ўз қалбини ислоҳ қилиш билан банд бўлади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
— Бугун вақт бўлмайди; — эртага куч бўлмайди; — индинга балки ўзимиз бўлмасмиз... • Ҳеч нарсани эртага қолдирманг. • Ҳозирдан бахтли яшашга ҳаракат қилинг! • Орзу қилинг, мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қатият билан меҳнат қилинг.
Показати все...
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Х,аётда кимнидир йўқотишдан қўрқманг. Аллоҳ тақдирингизга битганлар сизни тарк этмайдилар. Йўқотганлариз эса, шунчаки имтиҳондир...
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса: 1. Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар. 2. Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар. 3. Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди. 4. Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг. 5. Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади. 6. Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Хайрли тонг... Худди тана аъзо касал бўлганидeк ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир... Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...📿 Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ  ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир... Худди тана аъзоси оч бўлганидeк ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккал, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир. ​Мавлоно Румий
Показати все...