YANGI YULDUZLAR
Відкрити в Telegram
Энг Шов Шувли хабарлардан биринчилардан бўлиб расмий каналимизда бохабар бўлинг - Фақат долзарб мавзулар - Тезкорлик - Расмий хабарлар Реклама бўйича @Amirxonga yozing @Reklamatariflarimda
Показати більше9 887
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 день
Архів дописів
9 887
Жума куни аёлига совға бериш эркакка барака олиб келар экан...
Бугун муборак жума кунида аёлингизни хурсанд қилинг ва унга совғалар беринг.
Керакли жойларга юбориб қўямиз)
@Yangiyulduzlar_com
9 887
Тунингиз осуда утсин
Яхши дам олинглар Аллохимга омонатсиз олисдаги кадрдонлар
Эртанги гоибона дийдор кадар омонат дунёда
омон булинглар...
✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟
@Yangiyulduzlar_com
9 887
БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:
✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!
✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!
✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.
✔️ Ҳамиша, талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!
✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз, «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!
✔️ Оз бўлсада, садақот беринг. Қурбингиз етмаса, ширин сўзингиз билан, ёки, табассумингиз билан бўлса ҳам!
✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.
✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!
✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!
✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!
✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!
✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!
✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!
✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!
✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.
✔️ Сабрли бўлинг!
✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.
✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!
✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!
✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.
✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!
✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият, қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо муҳофаза этинг!
✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!
✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир» оятини тез - тез ёдга олиб туринг!
✔️ Турли миш - мишлардан йироқ бўлинг!
✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг. Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.
✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро, энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!
@Yangiyulduzlar_com
9 887
👳♂ Азиз эркаклар кибрга берилмасдан, уялмасдан аёлингизга уй ишларида ёрдам беринг!
@Yangiyulduzlar_com
9 887
Тақиллатиб уйларига бориб кўринг,
Ич қиздириб, юрагини ёриб кўринг,
Қўлидаги телефонни олиб кўринг,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?
Уҳлаётган, ширин-ширин тушдамикан?
Ёздиришнинг тўғри йўли мушдамикан?
Кўчадами, уйидами, ишдамикан?
Группага ёзмаганлар тирикмикан?
Қўли синиқ гипс бўлса қайтиб келинг,
Группадошлар келаркан деб айтиб келинг,
Ишингиз йўқ бўлса жичча дайдиб келинг,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?
Кута-кута ҳавотирдан ўлдикку вой,
Ёзмаса ҳам онлайндир у ҳойнаҳой,
Етказинглар удайларга бизда йўқ жой,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?
Омонмикан... Ўлип-пўлиб қолмапти?
Телефонга мегабайтни солмаптими?
Ё бизларни бир тийинга олмаптими?
Группага ёзмаганлар тирикмикан?
Мумтозбегим кўп ҳавотир олди денглар,
Сизни ўйлаб юракчаси ёнди денглар,
Ёзиб-ёзиб, ўзи ёзмай қолди денглар,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?
✍ Мумтозбегим
@Yangiyulduzlar_com
9 887
☀️Aссалому алайкум....
Чоршанба тонги муборак бўлсин.
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
Бугунги кунингиз омадли бўлсин.
@Yangiyulduzlar_com
9 887
Oila muqaddas...
Juda ta'sirli shunday emasmi
Yaqinlarinizga ham yuborib qòyishni unutmang💚
@Yangiyulduzlar_com
9 887
Фарзандларингиз соғлом ёнингизда
Бу қандай бахт
Аллоҳга ҳамд айтайлик
Ҳеч бир бандани фарзанд билан синамасин!!!!
@Yangiyulduzlar_com
9 887
🌨 ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌨❄️Ассалому алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
@Yangiyulduzlar_com
9 887
🌙🌟Азизларим мана яна бир кунлик умримиз тарихга кетди...
Кунимиз тинчлик - хотиржамликда, танларимиз сог, энг улуг неъмат Юртимиз тинч, мана шу тинчлигимизга
кўз тегмасин!
уйимизда оиламиз, фарзандларимиз бағримизда, тинч ухлаб, тинч тонг оттиряпмизми мана шу энг катта бахт!
Мана шу бахтимизга кўз тегмасин! АМИЙН .
🌟✨✨✨🌟🌟✨✨✨🌟✨✨
Хайрли тун!
@Yangiyulduzlar_com
