uk
Feedback
📊

📊

Відкрити в Telegram
8 362
Підписники
Немає даних24 години
-1067 днів
-51830 днів
Архів дописів
📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Биласизми?! Энг яхши, чиройли ризқ мол-мулк эмас. Балки... Хотиржам, қаноатли қалб, Равшан ақл, соғлом фикр, Тан сиҳатлик, Онанинг дуоси Отанинг меҳри, Ака-уканинг борлиги, Фарзанднинг кулгуси, Дўстнинг эътибори, Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлиги сиз учун энг афзал ризқдир. Аллоҳ бу неъматларини сиздан канда қилмасин! Қайси биридир узулган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин.! Дам олиш кунингиз оила даврасида мазмунли ўтсин. t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
ТАСАВВУФ Бир улуғ зотдан сўрадилар: -“Тасаввуф нима?”. У зот шундай жавоб қилди: - “Сиқилган пайтда кўнгилда фараҳнинг бўлиши
ТАСАВВУФ Бир улуғ зотдан сўрадилар: -“Тасаввуф нима?”. У зот шундай жавоб қилди: - “Сиқилган пайтда кўнгилда фараҳнинг бўлиши тасаввуфдир! Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам” - деди. Бу бало – каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён – даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир. (Мавлоно Румий) t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумларга нечтадан қўчқор сўйиб ақиқа қилганлар?
Anonymous voting

📊
8 362
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг қулоқларига ким азон айтган?
Anonymous voting

📊
8 362
Ақиқа сўзи қандай маънони англатади?
Anonymous voting

📊
8 362
Гуноҳларнинг барчаси мағфират этилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббосга қарата: “Эй Аббос! Эй амакигина
Гуноҳларнинг барчаси мағфират этилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббосга қарата: “Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқишдир. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: “Субҳаналлоҳ, валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар” деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукудан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракатда етмиш бештадир. Тўрт ракатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи” дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам". 📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ السَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом". 📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам". 📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!" ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!" ⠀ • صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн". 📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!" ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айти
💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар. 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад ♻️ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362

📊
8 362
🌏 Эй Одам боласи! Мен янги кунман... Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳикматларининг бирида бундай деб марҳамат қилган: «Ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ томонидан бир жарчи: «Эй Одам боласи! Мен янги кунман, сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан яхши амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёмат кунига қадар қайта келмайман», деб жар солади». t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🤲 АЛЛОҲ СИЗНИ МУКОФОТЛАСИН 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб
🤲 АЛЛОҲ СИЗНИ МУКОФОТЛАСИН 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлади”, деганлар. 🔰 Ҳакимлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар. ✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғлиt.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади. Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг! ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🕌 СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚУВЧИЛАРГА АЛЛОҲНИНГ БЕРАДИГАН МУКОФОТЛАРИ 🔷 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен ўзингга саждани лозим тут. Чунки Аллоҳ учун бир сажда қилсанг, Аллоҳ сени бир даража кўтариб, сендан бир  хатоингни ўчиради", деганлар. ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
💐 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌹Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг - янги кун барчамизга муборак ва хайрли бўлсин! 🌹Илоҳим ҳар бирингизнинг 🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, 🌹Юзингиз ТАБАССУМни, 🌹Хонадонингиз БАРАКАни, 🌹Қалбингиз ИЙМОНни, 🌹Танангиз САЛОМАТЛИКни, 🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! 🤲 Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин! ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#duo Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи. Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт. (Ибн Ҳиббон ривояти). t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹 Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻 ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан бир ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🌱 Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар... #hadis #Rasululloh #jannat #kochat #zikr ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#ЭСЛАТИНГ ⚠️ Эртага, душанба! 15 апрель, 2024 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в
#ЭСЛАТИНГ ⚠️ Эртага, душанба! 15 апрель, 2024 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши бир кун нафл рўза тутса, сўнг унга (мукофот ўлароқ) ер юзи тўла олтин берилса ҳам, унинг мукофоти тўлиқ берилмаган бўлади. Фақат Ҳисоб куни бундан мустасно» (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
15.04.2024 (Тошкент вақти билан) Саҳарлик тугаши: 04:20 Ифторлик бошланиши: 19:05 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#mujda Рўза давом этади... Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш бу ой рў
#mujda Рўза давом этади... Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш бу ой рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин яна солиҳ, яхши амалларга йўллаб қўяди".t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади. Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади... Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Ўзидан. Бугун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ... Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин! ✅ t.me/Sof_iibrat