8 362
Підписники
Немає даних24 години
-1067 днів
-51830 днів
Архів дописів
8 362
Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади
✓Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
✓Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
✓Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
✓Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
✓Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
✓Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР
Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.
Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?
Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.
Намоз уйқудан афзалроқ:
Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.
Hамоз уйқудан яхшироқ:
Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.
Намоз уйқудан яхшироқдир:
Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.
Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Сўрадим бойчечакдан
Нега рангинг сариқдур?
Чечак айтур: - Эй дарвеш,
Ўлмоқлигим аниқдур!
Сўрдим сариқ чечакдан:
-Сизга ўлим бормидур?
Чечак айтур: - Эй дарвеш,
Ўлимсиз ер бормидур?!
Яна сўрадим гулдан:
-Отанг-онанг бормидур?
Чечак айтур: - Эй дарвеш,
Отам-онам тупроқдур!
Сўрадим бойчечакдан:
-Недан бўйинг эгридур?
Чечак айтур: - Эй дарвеш,
Кўнглим Ҳаққа тўғридур
Юнус Эмро
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Жаннатлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Аллоҳ Адн жаннатини яратган вақтда Жаброил алайҳиссаломга ваҳий қилиб: “Мен бандаларим ва валийларимга тайёрлаб қўйган нарсаларимга қара”, деди. Жаброил алайҳиссалом бу жаннатни айланиб юрганида, қасрларнинг биридан бир ҳур унинг қаршисидан чиқди. Ҳур Жаброил алайҳиссаломга табассум қилганида унинг тишлари зиёсидан Адн жаннати нурафшон бўлиб кетди. Жаброил алайҳиссалом буни Аллоҳнинг нури деб, гумон қилиб, сажда қилган ҳолида йиқилди. Шунда Ҳур: “Эй Жаброил, бошингизни кўтаринг”, деди. Жаброил алайҳиссалом бошини кўтариб, унга қаради ва: “Сени яратган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир”, деди. Ҳур: “Эй Жаброил, Аллоҳ мени ким учун яратганини биласизми?” деди. Жаброил алайҳиссалом: “Сен ким учун яратилгансан? деб сўраганида: “Аллоҳ мени Аллоҳ розилигини ўзининг нафсу ҳавосидан устун қўйган зотлар учун яратгандир”, дея жавоб берди ҳур».
("Мусулмон учун 30 ваъз")
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
РОББИНГИЗ ЧЕКСИЗ ҚУДРАТ СОҲИБИ
“(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, сиз: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур”, деб айтинг”. (Тоҳа сураси, 105-оят)
Салобатли тоғларни бир лаҳзанинг ўзида чанг-тўзон каби сочиб юборишга қодир бўлган Зот, сизнинг ғам-ташвишларингизни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Шундай экан, асло умидсиз бўлманг!
“Ҳикматлар чашмаси”дан
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
30. Imom al-Buxoriy 30-qism
Imom al-Buxoriy rahmatullohi alayhning hayotlari
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийи Нуҳ алайҳиссалом ўлими яқин қолганда, ўғлига шундай деб васият қилди:
«Мен сени икки нарсага буюриб, икки нарсадан қайтараман:
Сени «Лаа илааҳа иллаллоҳ»га буюраман, чунки етти осмону етти ер бир паллага қўйилса ва «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бир паллага қўйилса, бу улардан оғир келади.
Агар етти осмону етти ер бир мубҳам ҳалқа бўлиб ўралса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» уни парчалаб ташлайди.
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»га ҳам.
Чунки, у ҳар бир нарсанинг дуосидир. Ҳар нарса у туфайли ризқланади.
Сени ширк ва кибрдан қайтараман».
(Имом Бухорий ривояти)
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.
“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#БИЛАСИЗМИ:
ҚУРЪОНИ КАРИМ
1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.
2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори
3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.
4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.
5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)
6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.
8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.
11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.
12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.
13.Қанча сура бор?
114 та.
14. Қанча оят бор?
6.666 та.
15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.
16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.
17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.
18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.
19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.
20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.
21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.
24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.
26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.
28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.
29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.
31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси
32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.
33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).
34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.
36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.
37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).
38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.
39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.
40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#бироз_табассум 😅
- Дадангни ёшлари нечида?
- 6 ёшда.
- Қанақасига ундай бўлиши мумкин?
- Улар мен туғилгач, дада бўлдилар-да...
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
СОЛИҲ ИНСОНМИСИЗ?
Бир киши олимдан сўради:
- “Мен солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан?”.
Олим унга жавоб берди:
- “Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг, демак, солиҳ инсонсан. Агар дуода эсламасанг, демак, солиҳ эмассан!”.
Бунга ушбу хадис далилдир:
“Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат учта амали давом этади:
1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”.
(Имом Муслим ривояти)
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
29. Imom al-Buxoriy 29-qism
Imom al-Buxoriy rahmatullohi alayhning hayotlari
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#МашаАллоҳ
Ҳавас ва ният қилганларга мана шундай қиз фарзанд ва умр йўлдоши насиб қилсин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#БИЛАСИЗМИ
“Кавсар” cурасидаги ажойиботлар
Ушбу сура Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан.
Ундаги сўзлар сони 10 та.
Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат.
Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” ҳарфидир. У 10 марта такрорланган.
Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та.
Сурадаги барча оят “ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро”нинг тартиб рақами 10.
“Ро” билан тугайдиган Қуръондаги суралар сони 10 та. 10 чиси "Кавсар" сураси.
Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?
Ундаги 10 рақами Зулҳижжанинг 10-кунига ишорадир. Ундаги: “Бас Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил”, ояти қурбонлик куни бўлмиш 10-кунга ишорадир.
Аллоҳ сизни ва бизни жаннатдаги “Кавсар” булоғидан суғорсин ва ундан сўнг умуман чанқамаслигимизни насиб этсин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!
Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тенгласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Улар менинг жонимдаги жонларим
Улар билан гўзалдир ҳар онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни
Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимларнинг қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#hikoya
#islomda_vatan_tushunchasi
📹 ТУЗ ҲАҚИ (ибратли ҳикоя)
✍️ Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Исломда Ватан тушунчаси" китоби асосида
✅ t.me/sof_iibrat
