uk
Feedback
📊

📊

Відкрити в Telegram
8 362
Підписники
Немає даних24 години
-1067 днів
-51830 днів
Архів дописів
📊
8 362
Эркакнинг 5 бурчи👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Sof_iibrat kanaliga reklama berish uchun @reklama_1l ♾

📊
8 362
#дуо Қарздан қутилиш дуоси اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали. Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман. (Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
«Ҳаётнинг 14 ҳикмати» 1.  Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи. 2.  Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон. 3.  Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик. 4.  Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад. 5.  Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш. 6.  Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик. 7.  Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8.  Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9.  Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл. 10.  Энг катта жудолик – умидсизлик. 11.  Энг катта қарз – самимий туйғулар. 12.  Ҳаётда энг катта тухфа – олий жаноблик. 13.  Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик. 14.  Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қулоғи яхши эшитмайдиган инсонни ҳеч намоз қазо қилмаслигини билганимда англаб етдим: «бомдод намозига будильник қўйилмайди,
Қулоғи яхши эшитмайдиган инсонни ҳеч намоз қазо қилмаслигини билганимда англаб етдим: «бомдод намозига будильник қўйилмайди, кўнгил қўйилади…» Меҳмет Йилдиз👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Онангизни соғинсангиз уйга борасизми, кимлардир эса қабристонга... Онангиз гиламга ўтирганларини кўрсангиз, югуриб бориб қўша қўша тўшак соласиз, аммо онаси тупроқда етганини билиб, битта тўшак сололмайдиган бор.... Бирор хато килиб ранжитиб қўйсангиз, битта қучоқлаб “кечиринг” десангиз волидангиз ҳамма гунохингизни кечириб юборади, аммо шундай фарзандлар борки, энди улар ҳеч қачон волидаларини бўйнидан қучиб “кечиринг” дейиша олмайди..... Уйда юрасизми, кўчадами, балолардан асрагувчи битта қалқонингиз яъни онангизни дуоси ҳар доим сиз билан, аммо онасини дуосидан бебаҳра қолганлар қанча биродар.... Уйга кеч кириб борсангиз ҳам, йўлингизга интизор бўлиб, овқатингизни қайта қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар, шукр қилинг кўчадан кеч қайтса, девордан сакраб ховлига кирадиган, ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар қанча..... Қанчалик бахтли эканингизни ҳис қилдингизми, шу бахтингизни эҳтиёт қилинг!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Абон отаси Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким тонг отганда "БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИИ ЛАА ЯДУРРУ МАЪАСМИҲИИ ШАЙЪУН ФИЛ АРДИ ВА ЛАА ФИС САМААИ ВА ҲУВАС САМИЪУЛ ЪАЛИИМ",- деб уч марта айтса, кечгача унга тўсатдан бало келмайди. Ким кеч кирганда ушбу дуони уч марта айтса, тонгача тўсатдан бало келмайди». Дуонинг маъноси: “Унинг исми билан ерда ва осмонда бирон нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ (номи) билан (бошлайман). У Зот эшитувчи ва кўрувчидир”. Хулоса: Бу дуони ёд олинг ва ҳар куни уни зикр қилиб юринг!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидан: -- Эй болам! Ким тоқатидан юқори нарсани кўтарса, ожиз қолади. – Ким ўзига бино қўйиб, ўзидан кетса, ҳалок бўлади. – Ким одамларга такаббурлик қилса, хор бўлади. – Ким маслаҳат қилмаса, надомат чекади. – Ким уламолар билан бирга ўтирса, илм ҳосил қилади. – Кимнинг сўзи озайса, омонда бўлади.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#ТАБРИК Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ! Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз. Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик! «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин. Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. 👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Психологик таҳлил 1. Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак, у жуда ёлғиз. 2. Агар одам жуда кўп ухласа демак, у ғамгин. 3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда. 4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс бор. 5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз. 6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир. 7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг мухаббатга мухтожлигини билдиради.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
НАСИҲАТ Уч нарсани то улар ҳақида сўраб билмагунингизча олманг: - Асални, динни, хотинни. Уч нарсадан қутилмагунингизча роҳат топмайсиз: - Васваса, қарз, ёмон ҳамроҳ. Учта кимса билан ҳамсуҳбат бўлишдан сақланинг: - Аҳмоқ, тортишувчи, эркаклиги йўқ кимса. Учта кимсанинг гапини эшитманг: - Каззоб, чақимчи, ёлғон гувоҳлик берувчи кимса. Учта кимса билан бирга ўтирманг: - Ҳасадгўй, кўзи бор, ота-онага оқ бўлган кимса. Учта кишининг фикрига қўшилинг: - Намозига пайдам бўлган, сахий, ота-онасини рози қилган киши.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

📊
8 362
Ҳасталик ҳам Роббимдан бир неъмат. Гуноҳларимизга каффорат Фиръавннинг умри мобайнида ҳеч қаери оғримаган экан…на боши, на тиши…ҳеч қаери! Аллоҳ таъоло Ўзи суймаган бандасига ҳатто дард ҳам бермас экан… Ҳасталик нима ўзи?… У - нақадар ожиз эканимизни эсга солиб турувчи бир хабардир…Туғёнга кетиб қолмаслигимиз учун, ҳар он Роббимизга муҳтож эканимизни ҳис қилишимиз учун… Дардини бергувчи ҳам, шифосини бергувчи ҳам Ўзи… Бизнинг ишимиз эса - ҳасталик етканда исён қилмаслик, қисматга рози бўлишдир… Ҳар дард чекканимизда,  истиғфор айтиб, Ўзидан шифо сўраб, дуолар қилиб, гуноҳларимиз тўкилиб, покланиб олиш насиб этсин.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
«АЛЛОҲ ЗИКРИ БИЛАН ИНСОНДАГИ ҒАМ КЕТАДИ» ⚪️ Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир. «Ўксинма» китобидан.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ўтириб сув ичаётганингизда жисмингиздан зарарли моддалар чиқиб кетар экан. Шуларнинг қаторида буйрак тошлари хам ташқарига хайдалар экан. Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичаётганингизда эса, хар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, хаводан кислород олиб, бу билан тананингизга инсулин юборар экансиз. Инсулин эса тана қандли диабет касаллиги билан оғришининг олдини олади. Бу кўпчилик амал қилмайдиган биргина суннатнинг фойдаси. Агар бутун умримизни Қуръон ва суннатга мувофиқ қурганимизда эди, икки дунё саодатига етишган бўлар эдик... БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
АЁЛИНГИЗНИ ХЎРЛАМАНГ! Аёлингизни хўрламанг. Уни таҳқирлашингиз қалби ва ақлида чуқур из қолдиради. Аёлингиз тили билан кечирса ҳам қалби билан кечира олмайдиган энг хатарли ҳақорат – қалби ғалаёнга тўлганда унга озор беришингиз, сўкишингиз, ота-онасини пастга уришингиз ёки шаънини ерга уришингиздир. Аёлингизга яхши муомала қилинг, ундан ҳам яхши муомала кўрасиз. Уни ўзингиздан ҳам устун кўришингизни, уни бахтли қилишга уринишингизни унга билдиринг. Унинг соғлиғига эътиборли эканингизни айтинг. Агар бетоб бўлиб қолса, имконингиз етканича борингизни қурбон қилишга тайёр эканингизни билсин. Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад. «Оила — саодат маскани». 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#duo رَبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ва анта хойрур рооҳимийн Маъноси: “Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан” (Муьминун сураси, 118-оят). @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма! - Соғликнинг закоти нима, бобо? - Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳақ
- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма! - Соғликнинг закоти нима, бобо? - Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам. –Аллоҳ барча беморларга комил шифо, қийинчиликда қолганларга енгиллик берсин, Амин!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#duo Robbim bizlarni ne'mat vaqtida shukur qilguvchilardan, Balo paytida sabr qilguvchilardan, Har bir ishda Seni zikr qilguv
#duo Robbim bizlarni ne'mat vaqtida shukur qilguvchilardan, Balo paytida sabr qilguvchilardan, Har bir ishda Seni zikr qilguvchilardan qilgin... Allohumma Amiin.. @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Эркаклар ўқисин •Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тахт тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг. •Агар сиз тўлиқ сиз ва рўзғорингиз ҳақида қайғуриши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, у пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг. •Агар сиз итоаткор аёлни танласангиз, ҳамма масъулият сизнинг зиммангизда эканини ҳис қилинг. •Жасур аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам юмшоқ бўла олмаслигига ва ўзининг мустақил фикрига эга эканлигига кўникинг. •Агар чиройли аёл билан яшамоқчи бўлсангиз, харажатларини ҳам кўтаринг. #Мулоҳаза 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
ИСТИҒФОР АЙТ Агар сенга дунё тор бўлиб қолса, 👉 Истиғфор айт! Ишларинг юришмаса, 👉 Истиғфор айт! Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса, 👉 Истиғфор айт! Юрагинг сиқилса, 👉 Истиғфор айт! Бой бўлишни истасанг, 👉 Истиғфор айт! Қашшоқликка йўлиқсанг, 👉 Истиғфор айт! Фарзанд талабида бўлсанг, 👉 Истиғфор айт! Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг, 👉 Истиғфор айт! Савдойингдан барака кўтарилган бўлса, 👉 Истиғфор айт! Агар оилада нотинчлик бўлса, 👉 Истиғфор айт! Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, 👉 Истиғфор айт! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур. 1. Астағфируллоҳ 2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ. 3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро. Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман! @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал