uk
Feedback
📊

📊

Відкрити в Telegram
8 362
Підписники
Немає даних24 години
-1067 днів
-51830 днів
Архів дописів
📊
8 362
Ота-она билан муомала қилишдаги ўттиз беш одоб: 1) Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш. 2) Гапираётганларида жим туриш. 3) Раъйларини қайтармаслик. 4) Гапларини маъқуллаб туриш. 5) Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш. 6) Уларга доим мақтов,мадҳ айтиб туриш. 7)Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш. 8) Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик. 9)Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ. 10) Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш. 11) Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш. 12) Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилмаслик. 13) Отиқча гаплардан четланиш. 14) Олдиларида ҳурмат сақлаб ўтириш. 15) Фикрларини паст ва ноқис санамаслик. 16) Гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетмаслик. 17) Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик. 18) Олдиларида набираларини жазоламаслик. 19) Ҳамма насиҳату- фикрларини қабул қилиш. 20) Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш. 21) Уларга овозни кўтармаслик. 22) Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик. 23) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик. 24) Уларга тикилиб қарамаслик. 25) Улар билан фахрланишлик,агар улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам. 26) Олдиларида оёқ узатмаслик ёки уларга орқа қилмаслик. 27) Сўкилишларига сабаб бўлмаслик. 28) Ҳар доим уларни ҳақларига дуо хайр қилиш. 29) Олдиларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик. 30) Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик. 31) Ўзлари талаб қилишларидан олдин хизматларини бажариш. 32) Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва уларга ғазаб қилмаслик. 33) Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш. 34) Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш. 35) Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш. Ота ва она - ер остига кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир. Бу юқорида ўтган бандларнинг ҳар бири аҳамият жиҳатидан иккинчисидан кам эмас. Шундай экан, эътибор билан ўқишни ва ота-онага муомала қилишликда нафсни бир ҳисоб қилиб қўйишни насиҳат қилган бўлардим. Албатта, жаннатга кириш, дунёдаги муваффақият, хотиржамлик, мўл ризқ келиши ва балоларни дафъ қилиниши - ота-онага яхшилик қилиш миқдорига боғлиқдир.👇 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Хуфтондан кейин кечаси кўчада бехуда юрмай "Ота-Онам мендан хавотир олишади" - деб, уларнинг кўнглини авайлаб, хатто бу гапидан ўртоғлари кулса хам, уйига эртароқ келган йигитларга Аллохнинг рахмати ёғилсин! Сиз шундай фарзандмисиз, унда Ота-онангизга минг рахмат! Барака топинг! Икки дунёда азизу мукаррам бўлинг!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Жаннат хазиналаридан бири Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. “Ал-Азкор” китобидан.👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қайғу келганда ўқиладиган дуо حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ Ўқилиши: “Ҳасбияллоҳ. Лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул-ъаршил-ъазийм”. Таржимаси: Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Раббидир. (Етти марта айтилади).👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Дуойим қабул бўлсин десангиз... 1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур. 3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак. 4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор. 5. Таҳоратли бўлиши лозим. 6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур. 7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин. 8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор. 9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак. 10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин. 11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим. 12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур. 13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади. 14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор. 15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак. 16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим. 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Уйқунинг «ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари борлигини биласизми? 🔸Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади. 🔸Қайлула – пешин намозидан олдин (баъзан пешин намозидан кейин) қисқа уйқу бўлиб, фойдали бўлади. 🔸Айлула – аср намозидан кейинги уйқу бўлиб, у турли касалликларга сабаб бўлади. ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!! 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Фарзанд...... Укамнинг 5 та қизи бор. Келиним ҳар сафар ўғилнинг умидида туғаверади. Қизлари нимжонгина. Баъзан қаттиқ жаҳлим чиқиб, келинимга дакки бераман. Қизларини чала-чулпа эмизиб, кейингисига иккиқат бўлиб олаверади. На ўзига тузукроқ қарайди, на қизларига. Нима бўлса ҳам ўғил туғилса бўлди. 6 чисига бўйида бўлганини эшитиб: "Яхшиликка бўлсин", деб қўйдим. Эр-хотин шифокорга боришса: "Қиз!", дебди. Укамни фиғони чиққан, келиним йиғлаган. "Эсинглар жойидами ишқилиб? Қанчадан қанча бефарзандлар бор, тирноққа зор. Аллоҳ бериб турибди-ку кетини узмай шукр қилинглар. Қизми, ўғилми соғ туғилсин", дедим иккаловига қараб. Кейин эр-хотин ўзаро ўрталарида маслаҳатлашиб, болани олдирадиган бўлишибди. Биз бу ишлардан хабаримиз ҳам йўқ. Болани бўлаклаб олиб бўлган шифокор: "Ишқилиб ўғлинглар бормиди, ўғил эканда?", деб укамдан сўрабди. Аллоҳга нонкўрлик қилган укам ўзини еб битирди. Келиним бир бурда бўлиб қолган. Ношукурлик инсонни балога етаклашига яна бир бор иқрор бўлдим. #телеграммдан👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Bolani ikki yoshdan keyin emizish …….
Anonymous voting

📊
8 362
#оила Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қар
#оила Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди. — Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг? Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди: — Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар! Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат торти. Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади. IkromSharif👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Расулуллоҳ Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг суннатлари: • Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг. • Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг. • Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг. • Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг. • Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг. • Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг. • Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг. • Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг. • Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг. • Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг. • Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙 • Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! • Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Бомдод намозида қаерда эдинглар?👇 ㅤㅤㅤ ㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий каналㅤ

📊
8 362
Ўғил фарзанд неъмат, қиз фарзанд эса раҳмат бўлади☝️ (Қиз кўрдим деб ҳафа бўлганлар эшитинг) 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
"Аёл кўз ёш тўккан пайтда, бошқа аёлларнинг ҳаммаси унинг дўсти бўлиб қолишади. Бу уларнинг ҳамдард эканларидан эмас, балки к
"Аёл кўз ёш тўккан пайтда, бошқа аёлларнинг ҳаммаси унинг дўсти бўлиб қолишади. Бу уларнинг ҳамдард эканларидан эмас, балки кўзёш воқеасини билишга қизиқишларидан бўлади".🌱 ©️MubashshirAhmad👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Тонг отса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма инни асъалука ъ
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Тонг отса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма инни асъалука ъилман наафиъан, ва ризқан таййибан, ва ъамалан мутақаббалан“ (Аллоҳим сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман) дер эдилар. Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Астағфируллоҳ Зикри Хақида ☝️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ғазаб сизга дўстингизни ҳам танитади... Қийналган пайтимизда Аллоҳга аюҳаннос солишдан ўзимизни асрайлик..👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
НАМОЗ МУСТАҲАБЛАРИ Намоз мустаҳаблари йигирмата: - намозга киришаётиб қўл кўтарганда бармоқлар орасини очиқ тутиш; - бош бармоқлар қулоқ юмшоғига теккизилиши; - тик турган пайтда икки оёқ орасининг сал очиқ туриши; - қўл боғланганда чап қўлнинг кафт бўғинини ўнг қўлнинг бош бармоғи ва чинчалоғи билан боғлаб ушлаш; - сура ва зикрларни бурро-бурро ўқиш; - бомдод ва пешинда Фотиҳа сурасидан кейин узунроқ сураларни ўқиш; - аср ва хуфтон намозида ўртача узунликдаги сураларни ўқиш; - шом намозида қисқа сураларни ўқиш; - аввал узун, кейин калта сураларни ўқиш; - сажда чоғи бош бармоқ қулоқ ёнида бўлиши; - саждада қўл бармоқлари бир-бирига тегиб туриши; - саждада оёқ бармоқлари ерга тегиб, товон кўтарилиб туриши; - қўл ва оёқ бармоқлари қиблага қараб туриши; - қаъдада қўл бармоқларини паст қилиб турмасдан ўз ҳолича сон устига қўйиш; - рукуъ ва саждада тасбеҳларни тоқ айтиб, учдан зиёда айтиш; - уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг икки ракатидан сўнгги ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш, аммо суннат, вожиб ва нафл намозларида Фотиҳа сурасидан сўнг бир сура қўшиб ўқиш; - намоз ичида йўталмаслик, эснамаслик, тавозеълик, салом берганда орқадаги кишини кўрар даражада юзни буриш. "Ибодати исломия"дан.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Тулки дарёнинг нарги қирғоғида турган туядан сўради: — Сув сатҳи чуқур эмасми? Туя жавоб берди: — Йўқ, елка баробар. Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди: — Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?! Туя яна хотиржам жавоб берди: — Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар. Қиссадан ҳисса: Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл сизни ғарқ қилиши мумкин.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА СИРИ! 1. Эркинлик сири — атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг. 2. Воқелик сири — бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади. 3. Гўзаллик сири — ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг. 4. Аҳиллик сири — ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг. 5. Севги сири — меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг. 6. Бадавлатлик сири — аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг. 7. Бахт сири — ҳадеб ўйлайвермнг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал