cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Qarshi tumani yuridik xizmat ko`rsatish markazi

YURIDIK XIZMATLAR

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
179
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Давлат_хизматлари ✅ Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади. ⏩ Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги: ▫️ юридик шахслар учун – 4 йил; ▫️ жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади. 🔰Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади: ▫️жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) БҲМнинг 20 фоизи (60 минг сўм); ▫️ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг15 фоизи (45 минг сўм); ▫️юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида. ❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
7. Ҳукумат қарори (411-сон, 28.07.2022 й.) билан Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди. Унга кўра, сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш: • сиртқи ва кечки шаклда – бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга; • иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи ва кечки шаклида – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўқувчиларга ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади. Ўқув семестри якунигача сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади. Кечки таълимда эса ўқиш одатда кундузги сменадан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади. Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ошмайди. Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади. Мазкур тартиблар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Показати все...
Карши туман юридик марказ ходимлари томонидан Карши туманидаги 7 мактабгача таълим муассасасиида ходимларига Е-ҳуқуқшунос дастури билан ишлаш юзасидан уқув семинар билан ўтказилди ва тушунтириш ишлари амалга оширилди
Показати все...
Repost from Huquqiy axborot
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Давлат_хизматлари ✅ Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади. ⏩ Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги: ▫️ юридик шахслар учун – 4 йил; ▫️ жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади. 🔰Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади: ▫️жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) БҲМнинг 20 фоизи (60 минг сўм); ▫️ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг15 фоизи (45 минг сўм); ▫️юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида. ❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди 🗓 Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим. ⏩ Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. 📝Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади. ⏳ Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди. 💰Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади. ❕Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади. 📌 Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади. ➡️ Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади. ✅ Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим. 🔘 Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади. 📲 Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Huquqiy axborot

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Repost from Huquqiy axborot
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Биласизми ✅ Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш муассаса директорининг буйруғи билан тасдиқланган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади. 📝 Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига ва бошқа бир қатор мезонлар асосида белгиланади. 🔰 Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади: ▫️65–75 балл тўпласа — 10 фоиз; ▫️76–85-балл тўпласа — 15 фоиз; ▫️86–100 балл тўпласа — 20 фоиз. ⚠️ Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Карши туман юридик марказ ходимлари томонидан Карши туманидаги 1,4,6 мактабгача таълим муассасаларида ходимларига Е-ҳуқуқшунос дастури билан ишлаш юзасидан уқув семинар билан ўтказилди ва тушунтириш ишлари амалга оширилди
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram