cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ИЗБОСКАН ТТБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси матбуот хизматининг расмий Телеграм канали Мурожаат учун: Телеграм: @Izboskan_TTB Телефон: +998950114589

Більше
Рекламні дописи
263
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 95 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди 🔺2022 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242236 (+96) нафарни ташкил этмоқда. 🔴Янги касалланиш ҳолатларининг: 📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 📌3 нафари Андижон вилоятида, 📌4 нафари Бухоро вилоятида, 📌5 нафари Жиззах вилоятида, 📌3 нафари Қашқадарё вилоятида, 📌5 нафари Навоий вилоятида, 📌6 нафари Наманган вилоятида, 📌9 нафари Самарқанд вилоятида, 📌5 нафари Сирдарё вилоятида, 📌6 нафари Сурхондарё вилоятида, 📌7 нафари Фарғона вилоятида, 📌7 нафари Хоразм вилоятида, 📌6 нафари Тошкент вилоятида, 📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. ♻️Кеча кун давомида 🔹Бухоро вилоятида 2 нафар, 🔹Навоий вилоятида 2 нафар, 🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар, 🔹Фарғона вилоятида 9 нафар, 🔹Тошкент вилоятида 8 нафар, 🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239143 (+61) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун: ❓Ўтган йили Тошкент фармацевтика институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун: ❓Ўтган йили Тошкент давлат стоматология институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун: ❓Ўтган йили Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қабул-2022: Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли квота ажратилган? Республика олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилада тарбияга олинган (йигирма беш ёшга тўлмаган) етим болалар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимида тасдиқланди. ❗️Мазкур тоифага кирувчи абитуриентлар учун республика бўйича жами 1 809 та квота ажратилган бўлса, уларнинг 1 230 таси кундузги, 446 таси сиртқи, 99 таси кечки, 34 таси масофавий таълим йўналишларига оид. Тиббиёт йўналишидаги 11 та олий таълим муассасасида ҳам ушбу тоифа учун имтиёзлар кўзда тутилган бўлиб, юқоридаги жадвалда бу ҳақда маълумот берилган. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қорақалпоғистон ҳудудида комендантлик соати қисқартирилди Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди. Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қабул-2022: Ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли ўрин ажратилган? Юртимиз олий таълим муассасаларига абитyриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланган. Унга асосан, бу тоифа учун мамлакатимиздаги 107 та олий таълим муассасасида 3 617 та қабул ўрни ажратилди. Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та олий таълим муассасаси учун кўзда тутилган ўринлар юқоридаги жадвалда акс этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️СOVID-19: Дунёда кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони ортди Кеча дунё бўйича 1 миллион 238 минг нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 11 июль санасига нисбатан қарийб 200 мингта кўп кўрсаткичдир. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди: 🇺🇸 АҚШ — 183 минг, 🇫🇷 Франция — 173 минг, 🇮🇹 Италия — 144 минг, 🇩🇪 Германия — 128 минг, 🇯🇵 Япония — 76 минг, 🇧🇷 Бразилия — 64 минг, 🇪🇸 Испания — 59 минг, 🇨🇭 Швейцария — 56 минг, 🇦🇺 Австралия — 44 минг, 🇰🇷 Жанубий Корея — 40 минг, 🇲🇽 Мексика — 36 минг, 🇹🇼 Тайвань — 31 минг. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади Бу ҳақда @xushnudbek каналида бўлиб ўтаётган овозли чатда ДТМ директорининг ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди. Унинг хабар беришича, жорий йил ҳам тест синовлари худди 2020 ва 2021 йилларда бўлгани каби катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади. Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. Ҳозирда жойларни тайёрлаш ишлари кетмоқда. Овозли чат ҳозирда ҳам давом этмоқда. Тинглаш учун ҳавола: 📲 https://t.me/xushnudbek?livestream @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
❗️Жаҳон хабарлари: “Омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 версиялари доминант вариантга айланмоқда Шу кунларда “омикрон” штаммининг BА.4 ва BА.5 субвариантлари АҚШда рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 80 фоиздан зиёдини ташкил этяпти. Хусусан, BА.5 версияси умумий беморларнинг 65 фоизида аниқланаётган бўлса, BА.4 кичик штаммида бу кўрсаткич 16,3 фоизга тенг. Шундан келиб чиқиб, BА.5 Қўшма Штатларда доминант вариант сифатида тан олинди. Шифокорларнинг таъкидлашича, BА.4 ва BА.5 “омикрон”нинг дастлабки вариантларига қараганда юқумлироқ. Шунингдек, улар касалликдан сўнг ҳосил бўладиган иммунитетга осонлик билан “чап бериш” хусусиятига эга. Колумбия университети профессори Жеффри Сакс мавжуд вазиятга баҳо берар экан, АҚШда ҳозир COVID-19нинг ўсиш динамикаси кузатилаётгани, ёзги таътил мавсумидан сўнг болалар мактабларга, катталар иш жойлари ҳамда бошқа ёпиқ жойларга қайтиши билан кўрсаткичлар кескин ошиб кетиши мумкинлигини таъкидлади. Шунга қарамай, мутахассислар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланган кишиларда “омикрон”нинг ВА.4 ва ВА.5 субвариантлари енгил ва асоратсиз ўтади, деган хулосада. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.