cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

Більше
Рекламні дописи
372
Підписники
+124 години
Немає даних7 днів
+430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ҲАДИСИ ҚУДСИЙ 23. ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ... «Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг. Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. (Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади. Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман. Мен Парвардигорман, Мени танинглар. Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар. Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар. Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар. Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар. Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар. Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар. Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар. Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг». https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

«МЕН АЛЛОҲНИНГ ҲАБИБИМАН!» Нубувват қуёши порлаган Мадинаи Мунавварада бир неча саҳоба суҳбатлашиб ўтирарди. Улардан бири: «Қаранг-а, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотлар ичра Одамни танлаб олган», деди. Иккинчиси: «Аллоҳ азза ва жалла Ўз халқидан Иброҳимни халил қилган!» деди. Учинчиси: «Мусонинг ҳолидан ажойиброғи борми? Унга Аллоҳ Ўзи билан гаплашишни насиб этган» деди. Тўртинчиси: «Ийсо Аллоҳнинг сўзи ва фаришта орқали унга пуфлаган руҳидир», деди. Уларнинг гапларини эшитган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқдилар ва бундай дедилар: «Сизларнинг сўзларингиз ва қойил қолишларингизни эшитдим. Албатта, Одам Аллоҳнинг Сафиюллоҳидир. Ҳа, у зот шундай. Иброҳим Халилуллоҳ. Ҳа, у зот шундай. Мусо Нажиюллоҳ. Ҳа, у зот шундай. Ийсо Руҳуллоҳдир ва Унинг калимасидир. Ҳа, У зот шундайдир. «Инсонлар Аллоҳ таолонинг наздидаги қадри билан билинади. Oгoҳ бўлинг! Мен Ҳабибуллоҳман!» (Имом Термизий ривояти). Изоҳ: Сафиюллоҳ – Аллоҳнинг саралаб олгани, маъносида. Халилуллоҳ – Аллоҳ таолонинг яқин дўсти, маъносида. Нажий сузи – «муножот қилувчи», «сирлашувчи» деган маънода. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан Жаброил алайҳиссалом Биби Марямнинг ёқасидан пуфлаганда халқ қилингани учун «Руҳуллоҳ», Аллоҳ таолонинг «Бўл!» деган калимаси ила пайдо бўлгани учун «Калиматуллоҳ» ҳам дейилган. Ҳабибуллоҳ эса Аллоҳнинг севиклиси, ҳабиби маъносидадир. “Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан. https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

Буни биласизми? 1. Инсон организми бир фоиз миқдорда сув йўқотганда, инсон кучли чанқашни ҳис қилади. 2. Кунига 8 соатдан кам ухлаш организмни тез қаришига олиб келади. 3. Одам организмидаги энг оғир ички аъзо бу жигар бўлиб, у тахминан 1,5 килограммдир. 4. Тиш кариеси дунёда энг кўп тарқалган инфекция касаллигидир. 5. Одам олтмиш ёшдан кейин таъм сезиш қобилиятини 50 фоизини йўқотади. 6. Қон таркибидаги лейкоцитлар 2-4 кун яшайди, эритроцитлар эса 3-4 ой яшайди. 7. Агар инсон мияси компьютер бўлганида, бир сонияда 38 минг триллион операция бажариши мумкин бўларди. Ҳозирги кундаги энг замонавий компьютер бу Blue Gene бўлиб, у юқорида айтилган кўрсатгични фақатгина 0.002 фоизини бажара олади. 8. Инсон юзи қизарганида, ошқозон шиллиқ қавати ҳам қизаради. 9. Инсон кимнидир ёқтириб, чин юракдан севиб қолганда, унинг мияси нейромедиатор ва гармонлардан ташкил топган коктейл ишлаб чиқара бошлайди. Бу юракни тез уришига, иштаҳа ва уйқуни йўқолишига ҳамда кучли безовталикка олиб келади. 10. Инсон ва банан ДНКси 50 фоизга бир-бирига ўхшаш. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ #ҳадис ❓CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган: مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ. Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”. Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган. Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан: و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود “Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби). Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам. https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

ХАСТАЛИКДА ДАМ СОЛИШ ДУОСИ... Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўлингни танангдаги оғриқли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Ҳадис матнига Имом Термизий ва Абу Довуднинг қўшимча лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду, дегин», дедилар. Бас, ўшандай қилган эдим, Аллоҳ мендаги нарсани кетказди. Шундан буён аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман». Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

🥰 1
Суннатнинг фойдалари Ўтириб сув ичаётганингизда жисмингиздан зарарли моддалар чиқиб кетар экан. Шуларнинг қаторида буйрак тошлари хам ташқарига ҳайдалар экан. Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичаётганингизда эса, ҳар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, ҳаводан кислород олиб, бу билан танангизга инсулин юборар экансиз. Инсулин эса тана қандли диабет касаллиги билан оғришининг олдини олади... https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

1
ҲОРУН АР-РАШИДНИНГ ҚАСАМИ Қози Абу Юсуфнинг олдига бир насроний киши халифа Ҳорун ар-Рашиднинг зулмидан шикоят қилиб келди. Айтишига қараганда халифа унинг ерини ўзлаштириб олган экан. Абу Юсуф сўради: – Сен айтаётган ер кимнинг қўлида? – Мўминлар амирининг қўлида, – жавоб берди насроний. – Унинг меваларини ким сотади? – масалага ойдинлик киритиш учун сўради яна. – Мўминлар амири. – Ҳосилни ким йиғиб олади? – Мўминлар амири. Абу Юсуф айтади: “Шунда бир қанча савол лар бериб, мўминлар амиридан бошқа бирор хусуматчи номини айтиши учун ҳар қанча ҳаракат қилсам ҳам, у гапни мўминлар амирига олиб келиб тақайверди. Ҳукм мажлисига қадар одамлардан сўраб насронийнинг ишини ўргандим. Кейин уни ҳукм мажлисига чақирдим. У киргач, бўлган ишлар баёнини мўминлар амирига ўқиб берсам: – У жой ўзи бизга тегишли. Биз уни Мансурдан мерос қилиб олганмиз, – деди. Насронийга юзландим: – Эшитдингми? – Сенинг даъвойингга далилинг борми? – сўради насроний Ҳорун ар-Рашиддан. – Йўқ. Лекин хоҳласанг, қасам ичаман,– жавоб берди халифа. – Эй мўминлар амири, нима, қасам ичасизми? Халифа: – Ҳа, – деб қасам ичди. Шундан сўнггина насроний қайтиб кетди”. – Мен ўз нафсимга шунда анча қўрқдим. – Нимадан қўрқдинг, вазифангни бажарибсанку? – сўради Ҳасан. – Мен халифани мажлисга келтира олармикинман, деб қўрқдим, –жавоб берди Абу Юсуф. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
АШУРО КУНИ «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳурдир. Бу кун барча умматлар томонидан қадимдан ҳурматлаб келинадиган фазилатли кундир. Ислом кириб келган даврда насронийлар ҳам, яҳудийлар ҳам бу кунни улуғлашарди. Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Ашуро куни рўза тутганлар, саҳобаларига ҳам рўза тутишни буюрганлар. Буни эшитган баъзи саҳобалар бу кунни бошқа дин вакиллари ҳам улуғлашини эслатишган, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ундай бўлса, келаси йили муҳаррам ойининг фақат ўнинчи кунида эмас, тўққизинчи кунида ҳам рўза тутамиз», дедилар. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутадилар. Ашуро кунининг рўзаси ниҳоятда фазилатли нафл ибодатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умид қиламанки, Ашуро кунининг рўзаси ўтган йилнинг гуноҳларига каффорот бўлади», деганлар. Ашуро кунининг яна бир ажойиб фазилати, хислати бор. Мўмин-мусулмонлар бу кунлари рўзғорни бут қилиб қўйишлари суннатдир. Оила аъзолари учун одатдагидан кенг-мўл сарф-харажат қилса, Аллоҳ таоло бу куннинг ҳурматидан унга йил бўйи кенглик қилиб беради. Имом Тобароний ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», деганлар. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро деб номланиши ҳақида аллома Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Машориқул анвор» асарларида баён қилиб, жоҳилият кишиларининг тилида «фоъуло» вазни ишлатилмаган, дейдилар. Бинобарин, бу куннинг Ашуро деб номланиши Ислом дини билан боғлиқдир. Ашуро кунида инсоният тарихидаги жуда кўп муҳим воқеалар содир бўлганлиги ҳақида манбаларда баён қилинган. Жумладан, ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Танбиҳул ғофилин» номли китобларида Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: «Ашуро куни Одам алайҳиссаломнинг тавбалари қабул қилинган, Нуҳ алайҳиссалом кемадан тушиб, бунинг шукронасига рўза тутган, Фиръавн ғарқ этилиб, Бани Исроилга денгиз ёрилган ва шунинг учун улар рўза тутган кундир. Сен ҳам ўша куни рўза тутишга қодир бўлсанг, албатта тутгин». Демак, инсон бирор улуғ неъматга мушарраф бўлса, бунинг шукронасига ҳеч бўлмаса бир кун нафл рўза тутмоғи мақсадга мувофиқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг ҳар душанба куни нафл рўза тутар эдилар. Саҳобалар бунинг сабабини сўраганларида: «Мен шу кунда туғилганман, шу куни пайғамбар бўлганман», деб жавоб берганлар. https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 3
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Нафсингга азоб берибсан-ку!», деб, яна: «Сабр ойи, яъни Рамазон ойида тўла рўза тутгин. Ва ҳар ойда бир кун рўза тут», дедилар. У киши: «Менга зиёда қилинг. Чунки менинг рўза тутишга қувватим етарли», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Икки кун рўза тут», дедилар. У киши:«Менга яна зиёда қилинг», деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Уч кун рўза тутгин», дедилар. У киши:«Яна зиёда қилинг», деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : «Ҳурматли ойларда (яъни Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам) уч кундан рўза тут ва тарк қил», деб учта бармоқларини букиб-очдилар. Абу Довуд ривоятлари. https://t.me/xayrlibobo
Показати все...
Xayrli bobo jome masjidi. Хайрли бобо жоме масжиди

Хайрли бобо жоме масжиди

👍 1
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни кириб келаётган 1436 ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Барчамизни ўйлаган эзгу истакларимиз ушбу йилда амалга ошсин! Омин! Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми? Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят). Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда. Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унга инсоннинг ҳеч дахли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос. «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган». Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам, янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай дейишлик хато ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша олмайди. «Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир». Яъни ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир. «Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг». Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб, ўзингизга зулм қилманг. Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг Муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутмоғимни амр қиласиз?», деб сўради. «Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг тавбасини қабул қиладир», - дедилар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. Мужийба ал-Боҳилий оталари ёки амакиларидан қилган ривоятларида бу зот Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, бироз туриб, қайтиб кетдилар. Бир йил ўтгандан кейин яна келдилар. Аввалги ҳолатлари ва кўринишлари ўзгариб кетган эди. Бу киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени танимаяпсизми?» деганди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Сен кимсан?» дедилар. У киши: «Аввалги йил ҳузурингизга келган Боҳилийман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен яхши кўринишда эдинг-ку? Сени нима ўзгартириб юборди?» дедилар. У киши: «Ўша сиздан ажраб кетганимдан кейин фақат кечқурун овқатландим. Яъни кундузи рўзадор бўлдим», деди.
Показати все...
👍 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.