cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol_quron @nurli_yol_hadis @nurli_yol Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Більше
Рекламні дописи
3 045
Підписники
+224 години
-57 днів
-6330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#намоз Банда Роббининг қаршисида икки марта тик туради: 1. Намоз пайтида. 2. Ҳисоб-китоб пайтида. Биринчисини қойил қилсанг, иккинчиси осон бўлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 13 5😢 1
ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ #таҳорат ❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Баъзи китобларда таҳорат пайтида ҳар бир аъзоларни ювишдан олдин айтиладиган дуолар келтирилган. Бир жойда ўқишимча бу дуоларни айтиш суннатда йўқ, бидъат дейилган. Ҳар бир аъзони юваётганда дуо айтиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Буларни айтиш суннатдан” деб айтиш жоиз эмас. Аммо инсон учун дуо қилиш чегаралаб қўйилмаган. Айтиш суннат деб эътиқод қилиш ҳам одат қилиб олиш ҳам нотўғри. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/121452) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 6🔥 2
ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ШАРТМИ? #ақиқа ❓САВОЛ: Қизим яқинда 3-фарзандини дунёга келтирди. Ҳалигача боши касалдан чиқмай жуда кўп бора шифохонага тушиб қолади. Бунга сабаб жонлиқ сўймаганимиз бўлиши ҳам мумкинми? Умуман олганда фарзанд туғилганда жонлиқ сўйиш динимизда шарт амал ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш, яъни бирор жонлиқ сўйиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан саналади. Бу дегани жонлиқ сўйилса, савоб бўлади, агар бирор сабаб билан ақиқа қилиш имкони бўлмаса гуноҳ бўлмайди. Баъзи ҳадиси шарифларда чақалоқ учун сўйилган жонлиқ эваз, гаров бўлиши, у сабабли Аллоҳ таоло болага етадиган бало, тузалмас касалликлардан сақлаши таъкидланган. Жумладан Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари). Ушбу ривоятга биноан ақиқа бола туғилганининг еттинчи кунида амалга оширилса, яхшироқ бўлади. Агар еттинчи куни имкон бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар ўн тўртинчи куни ҳам бўлмаса йигирма биринчи куни бўлиши тавсия этилган. Баъзи уламоларимиз бола туғилганидан кейин қачон бўлса ҳам унинг номидан ақиқа сифатида жонлиқ сўйилса жоиз бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvouz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 11
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШ #Қуръон ❓CАВОЛ: Мен ижтимоий тармоқлар орқали Қуръон ўқишни ўрганганман. Қуръон ўқиганимда баъзи жойларида хато ўқиётгандек туйиляпти. Шунга нима маслаҳат берасиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни тўғри ўқиш фарз амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун имконингиз борича бирор Қуръонни тўғри ўқийдиган шахсдан текширтириб олишингиз керак. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo.uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 13
ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ? #бидъат ❓CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади. Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo.uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 11🔥 3
МАЗҲАБЛАРДА ФАРҚ БОРМИ? #мазҳаб ❓CАВОЛ: Динимизда 4 та фиқҳий мазҳаб бор. Бизга бериладиган фатволар, илмлар ва намоз ўқишларда фарқ борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳар бир мазҳабнинг ўз далилларию ҳукмлари бор ва уларни бир бирига қориштириб бўлмайди. Ҳар мазҳабнинг енгил ҳукмларини териб амал қилиш, айни ҳавойи нафсга эргашиш ва бу иш уламолар наздида ҳаром амалдир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишининг вазифаси шу тўрт мазҳабнинг бирини тутиб, амал қилишдир. Бизнинг диёрларимизда 14 асрдан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилинади. Юртимизда бу мазҳаб уламолари, китоблари, фатволари ва мазҳабга амал қилиш тажрибаси етарли бўлганидан юртимиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабига эргашишлари шарт бўлади. Лекин Макка, Мадина ва шулар каби тўрт мазҳаб, уламолари ва китоблари топиладиган жойларда қайси мазҳабни танлаши ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 4🤔 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#савол_бериш Диний масалада саволингиз борми? Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot: 👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади. © «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
Показати все...
👍 2
РУҚИЯ ҚИЛДИРИШ НИМА ДЕГАНИ? #руқя ❓CАВОЛ: Кимгадир кўз тегса ёки ҳадеганда касалланаверса ўша инсонга “руқия қилдириб юбор” дейишади. Руқия қилдириш нима дегани? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Руқя – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифдаги дуоларни ўқиб ўзига ёки ўзгага дам солишдир. Масалан, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солишдир. Руқя таъсирли бўлиши учун доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тушунарсиз тилда ўқилган тушунарсиз дуолар ва беморга қон суртиш, чироқ ёқиш ва бошқа шу каби ишлар шариатимизда ман қилинган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 14 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Қуръондан бир бет ўқисангиз, 5000 (5 минг) савоб оласиз; ⚡️Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз; ⚡️Бир марта хатмга 3.000.000 (3 миллион) савоб оласиз. © Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
14😢 4🔥 3🥰 3👍 1
🩸 КЕСИЛГАН ЖОЙДАН ҚОН ЧИҚИБ ТУРСА #таҳорат ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/181696) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 10
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.