cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Axsi Sayyidlari

Темурийлар даври Ахсиси. Ахси саййидлари илмий марифий меморий мажмуаси расмий канали Мурожат учун тел. 972501299 Sodirhon

Більше
Рекламні дописи
1 158
Підписники
+324 години
+127 днів
+2330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Олам яралганининг илк кунлари. Ҳамма паррандалар йиғилиб, ҳаёт учун зарур илмлар ўргатила бошланибди. Ғоз, сава, булбул, каклик... ҳаммаси қатнай бошлабди сабоққа. Уларнинг орасида келишган, хушбичим хўроз айниқса фаол экан. Азбаройи чаққонлигидан, ўргатилган илмларни битта уринишдаёқ ўзлаштириб олар экан. У фақат бир кун сабоққа кечикибди. Бир кунгина! Атиги!.. Ўша куни нима ўргатилган экан, денг? Учиш!.. Шу-шу, семиз каклик, думи чўлтоқ бедана, ҳатто бесўнақай ғоз учишни ўрганибди, хўроз бу ҳунардан бебаҳра қолаверибди. Алқисса, шундан бери каллаи саҳарлаб турволиб, шўрлик “Улгуриб қолинглар, улгуриб қолинглар!” деб қичқиришни одат қилган экан... Бир кун – энг муҳим кун бўлиши мумкин! Янада кўпроқ 👇🏼 http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
Показати все...
🔥 5👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тож Маҳал Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида 1631-1654 йилларда қурилган. Бобурийлар давлатининг бешинчи ҳукмдори Шоҳжаҳоннинг рафиқаси Аржумандбону Бегим учун қурилган. Бино Шоҳжаҳон даврида Бобурийлар куч-қудратини ва Аржумандбону Бегим ўртасидаги севгининг рамзидир. Шоҳжаҳон тахтга ўтирганидан кейин Мумтоз Маҳал исмини олган Аржумандбону Бегим ўн тўртинчи фарзандини дунёга келтирар экан, вафот этди. Айтишларича, ҳукмдор хотинига бўлган муҳаббати хотирасига муҳташам мақбара қурдириб, санъат ва меъморчиликдан тасалли топган. Бинони қуриш учун Усмонли, Эронлик, Суриялик уста ва ҳунармандлар қаторида маҳаллий ҳинд усталарини ҳам қатнашган. Бағдоддан хаттот, Бухородан ўймакор устаси, Истанбулдан гумбаз устаси, Самарқанддан минора қурувчи, Қандаҳордан тош уста, Шероздан чизма устаси келтирилди. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Показати все...
👏 4🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
*** Қуръондан ортиқ бойлик, ундан маҳрум бўлишдек камбағаллик йўқ. Ҳасан Басрий @Marvaridfikrlar
Показати все...
🔥 3
03:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#tarix Икки йил илгари шу кун...
Показати все...
🔥 8👏 7
Фото недоступнеДивитись в Telegram
*** Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади. Ҳаяти Инанч
Показати все...
🔥 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
*** Мен чекмайман, лекин чўнтагимда гугурт қутисини олиб юраман. Юрагим гуноҳга ботиб кетганда, гугуртни ёқиб кафтимга қўяман ва ўзимга шундай дейман: "Али, сен бу иссиққа чидай олмас экансан, унда жаҳаннамнинг чидаб бўлмас иссиғига қандай дош берасан?" Муҳаммад Али @Marvaridfikrlar
Показати все...
🔥 13😢 1🙏 1
00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ Олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо, шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган экан: «Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ».
Показати все...
👏 5🙏 2
17:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Махсус репортаж | 18 май - халқаро музейлар куни #18may #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Показати все...
02:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
18 май - Халқаро музейлар куни | Ахсикент археология паркида археологлар томонидан яна янги топилмаларга дуч келинди Юртимизда мавжуд 122 та музей сафига бу йил Ахсикентда барпо этилаётган тўртта ва Ахси қурилиб рўйхатдан ўтказиладиган музей 123-127- бўлиб қўшилади. Маълумот ўрнида, музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади. 18 май - Халқаро музейлар куни сифатида Халқаро музейлар кенгаши ташаббуси билан 1978 йилдан бери 150 дан ортиқ мамлакатларда кенг нишонланади ва маданий меросни, анъаналар намуналарини келажак авлодга етказувчи тенги йўқ восита ҳисобланади. #SevimliTV #Zamon @dunyoi_kabir
Показати все...
03:03
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бугун халқаро музей куни. Мажмуамизди бундан уч йил олдин шу куни ассаори атиқалар музейи очилган. Шу вақт давомида музейимиз ва кутубхонамиз жуда кўп ноёб ва тарихий манбалар билан тўлиб бормоқда.
Показати все...
🙏 2