cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Irshod.UZ | 𝑀𝑢𝑠ℎ𝑟𝑖𝑞𝑢𝑛

@irshooduz Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали. Fikr va mulohazalar uchun👉 https://t.me/irshoduz_suhbat

Більше
Рекламні дописи
986
Підписники
-124 години
-77 днів
-5730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ҚЎРҚИТИШ УЧУН АЙТСА ҲАМ ТАЛОҚ ТУШАВЕРАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Эр талоғини билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушаверадими? Энди эр-хотин бирга яшаса бўладими? Буни йўли борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Талоқ лафзини очиқча айтилганда, албатта, талоқ тушади. Бу ҳолатда ният эътиборга олинмайди. Талоқ лафзини очиқча айтмай, ҳам талоққа, ҳам бошқа маъноларга далолат қиладиган лафзларни айтса, масалан: "Чиқиб кет", "Тур йўқол", "Жавобингни бердим", дегани каби. Бунда эр нимани ният қилган бўлса, ўша бўлади. Яъни, талоқни ният қилса, талоқ бўлади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди. Талоқлар сони учтага етгунча қайта никоҳланиши мумкин. Талоқлар учтага етса, эр-хотин қайта никоҳлана олмайди. Фақат аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга тегиб, тўлақонли эр-хотинлик алоқасидан кейин талоғини олса ва иддани тугатса, кейин аввалги эрига никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Yaqinlaringizga ulashing✅@Abduhakim_domla
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Қуръонга_муҳаббат Кишининг қалби пок бўлиб, Қуръонни тадаббур билан ўқиса Ундан манфаат олади ва Қуръон унинг хулқида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўралганда, ортиқча гап гапирмадилар, балки қисқа қилиб "Хулқлари Қуръон эди", дея жавоб бердилар. Доктор Носир Умар Yaqinlaringizga ulashing✅️ @Abduhakim_domla
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Қуръонга_муҳаббат Айтаманки: Дунёда Қуръондан афзал муршид йўлбошчи йўқдир. Демак Қуръондан афзал муршид йўқ экан. Барчамиз Қуръонни тадаббур билан ўқимоғимиз, унинг аҳкомларига амал қилмоғимиз, унинг аҳлоқи билан хулқланмоғимиз, унинг одоби билан одобланмоғимиз, ваъзларидан насиҳат олмоғимиз ҳамда жисм ва қалбларимизга ундан шифо, даво исташимиз лозим. “Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз”, (Исро сураси, 82-оят). Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий Yaqinlaringizga ulashing✅️ @Abduhakim_domla
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ЖУМА_МУБОРАК ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. ♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!! 👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Тафаккур Ўзи қўриқчи ва қўриқчига муҳтож неъматлар Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “Илм молдан яхши, чунки молни қўрийсан, илм эса сени қўрийди. Молни харж қилсанг, тугайди. Илмни тарқатганинг сайин зиёда бўлиб бораверади, илм ҳокимдир, мол эса маҳкумдир. Молни йиққанлар тириклигида ҳалок бўлдилар, уламолар замонлар оша яшайдилар, таналари йўқолиб кетса ҳам, асарлари қалбларда барҳаётдир”. "Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан. Yaqinlaringizga ulashing✅️ @Abduhakim_domla
Показати все...
👍 2
#Ҳадис_705 ИЧИШ ОДОБИ ҲАҚИДА (3-ҚИСМ) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ичишига ўхшаб бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон сизлар ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб битирсангиз, ҳамд айтинг», дедилар». ✍️ Термизий ривоят қилган. 📜 Шарҳ: Демак, ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳи»ни айтиб, туяга ўхшаб оғзини борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиб-бўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса, Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан. *** Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда: «Унинг мойи бор», дедилар». ✍️ Бухорий ривоят қилган. 📜 Шарҳ: Мойли нарса оғизда туриб қолса, зарар етказади. Демак, сут ва сутга ўхшаш мойли нарсалар ичгандан кейин оғизни яхшилаб чайқаш лозим экан. *** Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик сақланадиган идишларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар». ✍️ Тўртовлари ривоят қилганлар. 📜 Шарҳ: Ичимлик ичмоқчи бўлган одам ичимлик сақланадиган идишдан қадаҳга(пиёлага) қуйиб олиб, ичмоғи лозим. Ҳар ким умумий идишга оғзини қўйиб ичаверса, табиатга ҳам, одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам тўғри келмайди. 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показати все...
👍 2
#КУН_ҲИКМАТИ Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқлардан ҳеч бирига ўхшамайди. Унинг билиши бизнинг билишимизга, Унинг қудрати бизнинг қудратимизга, кўриши бизнинг кўришимизга, эшитиши бизнинг эшитишимизга, сўзлаши бизнинг сўзлашимизга ўхшамайди... Ё Аллоҳ! Бутун сифатларинг ва исмларинг ҳурмати, бизларни розилигингга эриштир, Сени камоли маърифат ила танимоқни бизларга осон айлагин! 🌐 Улашинг: @irshooduz
Показати все...
🥰 2👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#КУН_ОЯТИ «Аллоҳдан сизларга Нур ва равшан Китоб келдики, у билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур». Моида сураси, 15–16-оятлар. 🌐 Улашинг: @irshooduz
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ЖУМА_МУБОРАК ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. ♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!! 👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Показати все...
👍 2
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.