cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

Рекламні дописи
707
Підписники
-324 години
-67 днів
+9730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступне
Эй, Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар. (Аҳзоб сураси, 32-оят). Сўзни майин қилиш шу даражада бўлса, очиқ-сочиқ юриш, зийнатланиш ва табассум қилиш қанчалик фитна экан а?! Аллоҳим, мусулмонларнинг аёлларига одоб, ҳаё ва иффат бер‼️ © Sahobiyyalar Izidan
Показати все...
👍 4
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Показати все...
Показати все...
АЁЛ КИШИНИ МАХРАМЛАРИ ОЛДИДАГИ АВРАТИ‼️ 14409  Бизга отам (Абу Хотим) Абу Солихдан, у эса Муъовия ибн Солихдан, у эса Али ибн Абу Толҳадан, у эса Ибну Аббосдан ривоят қилади: Ибну Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг ушбу: "Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига..." деган сўзида: Холхолини (аёллар оёғига тақадиган тақинчоқ), билагини, бўғизини (кўкракнинг юқори қисми) ва сочини кўрсатмайди, магар эригагина. 14410 шу санад билан Ибну Аббосдан ривоят қилинади, у киши Аллоҳ таолонинг ушбу: وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ "Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига, ё оталарига, ё эрларининг оталарига,... то ўз қўлида мулк бўлганларга", деган оятигача Ушбу зикр қилинган одамларга кўрсатиши жоиз бўлган зийнат зираги, бўйинга тақиладиган тақинчоғи ва икки билакузугидир. Аммо оёққа тақиладиган тақинчоғи, билаги, кўкрагининг юқориси ва сочини фақат эригагина кўрсатади. 14414 Бизга Абу Зуръа Яҳё ибн Абдуллоҳдан, у эса Ибни Лаҳиъадан, у эса Атодан, у эса Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилади: Аллоҳ таолонинг ушбу "Зийнатларини кўрсатмасинлар" деган сўзи: "Жилбобларини ечмасинлар" деганидир. Жилбоб рўмолнинг устидан ташланадиган паранжидир. Сўнгра Аллоҳ таоло: "магар эрларига, ё оталарига, ё эрларининг оталарига, ё ўғилларига, ё эрларининг ўғилларига, ё ака укаларига, ё ака укаларининг ўғилларига, ё опа сингилларининг ўғилларига...", деди. Бас, булар махрамдир, ҳудди шунингдек амаки ва тоға ҳам. Аллоҳ таолонинг:" уларнинг аёлларига",  деган сўзи яъни муслима аёлларга, деганидир, деди. 14416 Али ибн Хусайн Хафс ибн Умардан, у эса Омир ибн Иброҳимдан, у эса Яъқубдан, у эса Лайсдан, у эса Мужоҳиддан "Ёки аёлларига" деган сўзда муслима аёлларга, мушрика аёлларга эмас. Муслима аёл учун кофира аёл олдида очилиб юриши дуруст эмасдир, деди. (Ибну Аби Хотим тафсири). © Sahobiyyalar Izidan
Показати все...
👍 5😁 1
Фото недоступне
sticker.webp0.05 KB
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Показати все...
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Показати все...
🍓 2
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.