cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Більше
Рекламні дописи
7 800
Підписники
-724 години
-107 днів
-12030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Тарихнинг инсоният сабоқ олиши керак бўлган энг йирик фожиаси Миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 79 йил бўлди. Инсоният бу урушда кўп нарса бой берди. Ундан олинган ягона нарса — сабоқ бўлиши керак эди. Аммо... Шулар ҳақида ўйларканман, жаҳон уруши якуни дейилган кун — 9 май санасининг бизда нима сабабдан “Хотира ва қадрлаш куни” деб ўзгартирилгани ойдинлашади. Токи, урушнинг аччиқ кунлари эсланар, унда қон кечганлар хотираси ҳурмат қилинар, тирик қолганлар эъзозланар экан, мамлакатда ҳеч ким уруш тарафдори бўлмайди. Чунки уруш иштирокчиларини қадрлаш, бу, аввало, урушга бошқа йўл қўймасликдир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 11👏 4
Австралияда ишлаб чиқариладиган ичимлик суви пластик идишлари ёрлиғига инглиз тилида “Оқиб турган дарё бўйида бўлсангиз ҳам сувни исроф қилманг – Муҳаммад пайғамбар ҳадисидан”, деб ёзиб қўйилган. ———————— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган буюк саҳобалардан бири Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг сувни кўпроқ ишлатаётганини кўрдилар ва унга: “Ҳой Саъд! Бу қандай исрофгарчилик?!“ дедилар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули! Таҳоратда ҳам исроф бўладими?“ деди. У Аллоҳнинг ибодати учун таҳорат қилаётганда сувни сал кўпроқ ишлатиш исроф саналмаса керак, деб ўйлаган экан. Шунда у зот алайҳиссалом: “Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам“, дедилар. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 23🙏 2💯 1
Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси 9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча ҳамюртларимизни самимий табриклайди. Мустақиллик ва тинчлик йўлида курашган ҳар бир шахс, ҳар бир ҳаракат авлодлар қалбида мангу қадр топади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 11
Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 📍Тошкентда: Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди; 📍Сурхондарёда: Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги вилоят секторлари, мудофаа тизими ҳамда жамоатчилик вакиллари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги, 20 миллион сўмдан пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. 📌Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушига Сурхондарё вилоятидан 53 минг 365 нафар эр йигит сафарбар этилган. Бугун улардан 3 нафаригина ҳаёт. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 14👏 2
⚡️Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди Хотамов Баҳодир Чоршамиевич Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг июнь ойидан буён ушбу лавозимда ишлаган Алламурадов Муҳаммадали Ҳайиталиевичнинг ўрнига келган. Б.Хотамов 1976 йилда Музработ туманида туғилган. Термиз давлат университетида таҳсил олган, мутахассислиги бўйича инженер-қурувчи. Мазкур тайинловга қадар у Музработ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 22👏 1
⚡️Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали қуйидагича белгиланди: соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл; бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади. (Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди). Давлат гранти талабалар учун қуйидаги шаклларда ажратилади: • таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади; • ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. ❗️Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 10
Сурхондарёда қовун пишди Ангор туманидаги “Qodir shahb” МЧЖ соҳибкорлари Юқори Таллимарон маҳалласи ҳудудидаги 9 гектар майдонга апрель ойининг бошида “Дакара” навли қовун эккан эди. Бир ойда пишиб, етилди. Шунингдек, 7 гектар майдонда мўл ҳосил туккан “Долби” навли тарвуз ҳам тез кунларда пишиб қолади. Пайкаллардан йиғиб олинадиган болдек ширин полиз маҳсулотлари яқин кунларда териб-йиғиб олиниб, бир қисми хорижга экспорт қилинади. Қолган ҳосил маҳаллий бозорларда сотилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 3
Тошкентда ногиронлиги бўлган ЯТТ ва ҳунармандлар, ногиронлиги бўлган юртдошларимизни иш билан таъминлаган тадбиркорларнинг “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
“2015 йилда хасталаниб қолдим. Бекор ўтирмай деб ўйинчоқлар, кийимчалар тўқишни бошладим. Кўп ўтмай тадбиркорга айландим. Давлат бизга ҳамма шароитларни — субсидия ҳам, имтиёзли кредит ҳам беряпти. Озгина ҳаракат, интилиш бўлса, кифоя”, — дейди унда иштирок этган ҳунарманд Дилноза Маматқулова.
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 7
Ҳозирда ҳаёт бўлган сурхондарёлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари: ⬇️ Бойсун тумани 1. Ҳамроев Шоҳимардон, 102 ёш, “Темир дарвоза” маҳалласи. ⬇️ Қумқўрғон тумани 2. Мусаев Ҳайит, 101 ёш, “Мунчоқтепа” маҳалласи. ⬇️ Шўрчи тумани 3. Мирзараҳимов Рахмонберди, 98 ёш, “Оқтумшуқ” маҳалласи. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показати все...
👍 25👏 3