cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

NMTTBAT | Расмий канал

Davlat va DXSH asosidagi maktabgacha ta'lim tashkilotlarida "NMTTB" axborot tizimini yuritish orqali ularning faoliyatini raqamlashtirish va rivojlantirish. 📥 @nmttbat 📥 @help_nmttbat 📥 @nmttbat_chat 📹 https://urls.uz/eVbYmMt 🌐 nodavlat-bogcha.uz

Більше
Узбекистан4 763Мова не вказанаОсвіта9 334
Рекламні дописи
17 558
Підписники
+424 години
+997 днів
+17230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! 🖐 2024 йил июн ойи иш хақи субсидиясини ҳисоблашда ходимнинг педагог ва олий маълумотли эканлиги инобатга олиниши тўғрисида хабар берилган эди. Ходимнинг таълим маълумотларини субсидия ҳисоблаш давригача киритишингизни ҳамда киритилган маълумотлар асосида субсидия тўлаб берилиши маълум қиламиз. 🚫 Педагогик ходимнинг таълим маълумотлари мавжуд эмаслиги ушбу ходимга иш хақи тўланмаслиги учун асос бўлади. 📌 Эслатма:
Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
———————————————————— Сизлардан тегишли камчиликларни бартараф этишда тушунмовчилик юзага келган вазиятда Агентликка ва/ёки техник қўллаб қувватлаш хизматига боғланишни, айрим "тадбиркор"ларга ишониб алданиб қолмасликни ва фирибгарлардан эхтиёт бўлишингизни сўраймиз. Хабарни ушбу сохада фаолият юритувчи МТТ ларга улашинг, каналга аъзо бўлинг, янгиликлар билан расмий каналда танишинг. @nmttbat
Показати все...
NMTTBAT | Расмий канал

Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! 🖐 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида 2024 йил 1 июндан бошлаб бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади деб кўрсатилган. 2024 йил июн ойи иш хақи субсидиясини ҳисоблашда ходимнинг педагог ва олий маълумотли эканлиги инобатга олинади. Сизлардан ходимларнинг таълим маълумотларини nodavlat-bogcha.uz дастурининг МТТ аризалари менюси Таълим маълумотлари сахифасига киритишингиз сўраймиз. Киритилган маълумотлар туман МТБ ходими томонидан тасдиқланади. 🎛 Ходимнинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълимнинг 3-4 босқичда ўқиши тўғрисидаги маълумотлари автоматик аниқланади. ✋ Агар диплом маълумотлар кўрсатилмаса, маълумотлар аввал my.gov.uz дастурига киритилади. 📁 Ходимнинг қайта тайёрловдан ўтказилганлиги ҳамда тоифа ҳужжатлари мавжуд бўлса, ҳужжатни тиниқ ва сифатли…

👍 67 4🏆 2🍾 2
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! 🖐 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (агентлиги) қошидаги Мактабгача таълим ташкилоти ходимларини қайта тайёрлаш институти томонидан берилган қайта тайёрлаш ҳақидаги Диплом маълумотларини киритиш ва тасдиқлаш хизмати ишга туширилди. Диплом маълумотларини nodavlat-bogcha.uz дастурининг МТТ аризалари менюси Қайта тайёрлов сахифасига киритилади. Дипломнинг қуйидаги маълумотларини киритиш тартиби: 1. Рўйхатдан ходим танлади 2. Диплом берилган санаси, серияси ва рақами, ўқиш даври, қайд рақами киритилади 3. йўналиш номи танланади 4. Диплом расми юкланади. Киритилган маълумотлар масъул ташкилот томонидан текширилади, натижаси бўйича тасдиқланади ёки сабабини кўрсатилиб рад этилади. Рад этилган маълумотни қайта тўғрилаш мумкин. 📌 Эътибор беринг:
Ушбу хизмат фақат вазирлик қошидаги малака ошириш институтига тегишли бўлган қайта тайёрлаш ҳақидаги дипломлари учун ишлаб чиқилган. Бошқа ташкилотларнинг қайта тайёрлов ҳақидаги диплом маълумотлари рад этилади.
Хабарни ушбу сохада фаолият юритувчи МТТ ларга улашинг, каналга аъзо бўлинг, янгиликлар билан расмий каналда танишинг. @nmttbat
Показати все...
👍 34 1🥰 1
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! 🖐 Илк қадам журналига обуна шартномасини nodavlat-bogcha.uz дастурида тайёрлаш хизмати ишга туширилди. Обуна бўлиш истагида бўлган мактабгача таълим ташкилоти ўзининг шахсий кабинетидан, МТТ аризалари менюси Илк қадам журнали сахифасидан обуна даврийлиги, журналнинг қайси тилда етказилиши ва сони тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда шартномани ЭРИ калити билан имзолайди. Шартнома бўйича саволлар ва таклифлар журнал тахририяти томонидан қабул қилинади ҳамда ўрганилади. 📌 Эътибор беринг:
Журналга обуна бўлиш ихтиёрий.
Хабарни ушбу сохада фаолият юритувчи МТТ ларга улашинг, каналга аъзо бўлинг, янгиликлар билан расмий каналда танишинг. @nmttbat
Показати все...
👍 22 1
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! Ўзбекистон Республика Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорининг 2-иловаси 34-бандида "НМТТБАТнинг мобил иловасидан интернет тармоғисиз (офлайн режимида) фойдаланган ҳолларда ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ ходимлари ва тарбияланувчилари давомати бўйича қайд этилган маълумотлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмасдан интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) НМТТБАТга тақдим этилиши зарур" лиги кўрсатиб ўтилган. Офлайн версия орқали давомадни амалга ошираётган МТТ лардан 2024-йил июн ойи давомад маълумотларини 2024-йил 5-июл соат 23-59 гача интернет тармоғига уланган ҳолда дастурга юборишларини сўраймиз. Офлайн фойдаланиш бўйича видеойўриқномани кўриш учун ушбу хабар устига босинг. @nmttbat
Показати все...
NMTTBAT | Расмий канал

🖐 Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! ❗️ НМТТБАТ мобил иловаси ёрдамида тарбияланувчи ва тарбиячиларнинг йўқламаларини интернет йўқ вақтда ишлатиш мумкинлиги ҳақида хабарингиз борми? 👤 Тарбияланувчи ва тарбиячиларнинг фотосуратлари бир маротаба тизимга киритилгандан сўнг (🔹 тарбияланувчи ва тарбиячиларнинг фотосуратлари атрофида яшил ранг бўлиши керак) йўқлама қилиш вақтида интернет талаб қилинмайди. Йўқлама қилингандан сўнг интернет бўлган вақтда йўқлама маълумотларини тизимга юбориш мумкин. Эслатма: Йўқлама маълумотларини ҳафта охирида жамлаб юбориш мумкин. (кейинги ойнинг 5 кунигача)

https://t.me/nmttbat

👍 64🎉 3🤩 1
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! Миллийбанк филиаллари ягона МФО ўтказилган бўлиб, ушбу банк филиалларда ҳисоб рақами мавжуд МТТ лардан nodavlat-bogcha.uz дастурида Ҳисоб рақамга ариза имзолашларини сўраймиз. @nmttbat
Показати все...
👍 41 4👏 2🍾 2👎 1
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! НМТТБАТ орқали: ДХШ асосидаги МТТларга 2024 йил май ойи субсидияларни молиялаштириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз. Субсидияларни молиялаштириш Республика бўйича босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Тўлов топшириқнома тўғрисидаги маълумотлар билан мобил илова ҳамда nodavlat-bogcha.uz дастури орқали танишиш мумкин. Ушбу ой учун иш хақига ариза имзолаш мумкин. @nmttbat
Показати все...
👍 134 52👏 42🔥 13🤩 12🤣 3😐 2😢 1
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! НМТТБАТ орқали: ДХШ асосидаги МТТларга 2024 йил май ойи субсидияларни молиялаштириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз. Субсидияларни молиялаштириш Республика бўйича босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Тўлов топшириқнома тўғрисидаги маълумотлар билан мобил илова ҳамда nodavlat-bogcha.uz дастури орқали танишиш мумкин. Ушбу ой учун иш хақига ариза имзолаш мумкин. @nmttbat
Показати все...
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! 🖐 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида 2024 йил 1 июндан бошлаб бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади деб кўрсатилган. 2024 йил июн ойи иш хақи субсидиясини ҳисоблашда ходимнинг педагог ва олий маълумотли эканлиги инобатга олинади. Сизлардан ходимларнинг таълим маълумотларини nodavlat-bogcha.uz дастурининг МТТ аризалари менюси Таълим маълумотлари сахифасига киритишингиз сўраймиз. Киритилган маълумотлар туман МТБ ходими томонидан тасдиқланади. 🎛 Ходимнинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълимнинг 3-4 босқичда ўқиши тўғрисидаги маълумотлари автоматик аниқланади. ✋ Агар диплом маълумотлар кўрсатилмаса, маълумотлар аввал my.gov.uz дастурига киритилади. 📁 Ходимнинг қайта тайёрловдан ўтказилганлиги ҳамда тоифа ҳужжатлари мавжуд бўлса, ҳужжатни тиниқ ва сифатли юкланади. 🚫 Педагогик ходимнинг маълумотлари мавжуд эмаслиги ушбу ходимга иш хақи ҳисобланмаслиги учун асос бўлади. 📌 Эслатма:
Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
———————————————————— Сизлардан тегишли камчиликларни бартараф этишда тушунмовчилик юзага келган вазиятда Агентликка ва/ёки техник қўллаб қувватлаш хизматига боғланишни, айрим "тадбиркор"ларга ишониб алданиб қолмасликни ва фирибгарлардан эхтиёт бўлишингизни сўраймиз. Хабарни ушбу сохада фаолият юритувчи МТТ ларга улашинг, каналга аъзо бўлинг, янгиликлар билан расмий каналда танишинг. @nmttbat
Показати все...
NMTTBAT | Расмий канал

Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! nodavlat-bogcha.uz дастуридаги айрим камчилик ва хатоликлари сабабли субсидия маблағлари тўланмаётган МТТ ларнинг субсидиясини тўлатиб бериш ҳамда бошқа тарбияланувчининг расмини тўғрилаб бериш бўйича тадбиркорлар холатидан фойдаланган ҳолда улардан турли тўловлар ундириш холатлари учрамоқда. Дастурга маълумотлар фақатгина Мактабгача талим агентлиги ходимлари томонидан киритилишини ҳамда Сизлардан фирибгарлардан эхтиёт бўлишни сўраймиз. @nmttbat

👍 142 6🎉 6👏 5🤩 1🏆 1🍾 1
02:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ҳурматли МТТБАТ фойдаланувчилари! Мактабгача таълим ташкилоти ҳамда ота-оналарга бадал тўловини қулай, тезроқ, ишончли ўтказилиши ҳамда ҳисоб китобларни аниқ юритиш мақсадида "Ота-оналар тўлови" модули ишга туширилди. Ушбу видео йўриқнома орқали ота-оналар тўловини қабул қилиш учун "Тўлов сервисининг оммавий офертаси"ни имзолаш тартибини кўриб чиқамиз. https://t.me/mttbat
Показати все...
oferta.mov70.46 MB
👍 50👎 32 2🤣 1
Ҳурматли НМТТБАТ фойдаланувчилари! 2024 йил май ойи субсидия ҳисоблаш ишлари давом этаётганлигини маълум қиламиз. Хисоб-китобда bbit.uz дастуридаги маълумотлардан фойдаланилиши, 3 ёшдан катта тарбияланувчилар, битим маълумотлари ва сунъий интеллект хулосасига кўра ўзгартиришлар киритилади. Ҳисоб-китоб якунлангунига қадар мобил иловада кўрсатилаётган маълумотлар субсидия маблағлари тўлаш учун асос бўлмайди. @nmttbat
Показати все...
👍 145👏 13 8🍾 7
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.