Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universiteti Korrupsiyaga qarshi kurashish bo'limi
Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universiteti korrupsiyaga qarshi kurashish "Komplayens nazorat" tizimini boshqarish bo'limi rasmiy telegram kanali Bo'lim mas'ullariga murojaat: @Ruzikulov_Javokhir
Більше- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Триває завантаження даних...
УШБУ КАНАЛДА ТУРКИЙЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА ЭЛАТИ САНАЛМИШ ЎЗБЕК ХАЛҚИ, МИЛЛАТИНИНГ ҚАДИМ ТАРИХИ, ЎЗБЕКЛАР ТУЗГАН ҚУДРАТЛИ ИМПЕРИЯЛАР, УЛУҒ АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАҚИДАГИ ТАРИХИЙ ФАКТЛАР ВА МИЛЛАТНИНГ БУЮК ИСТИҚБОЛИ ҲАҚИДА МУНТАЗАМ ЁРИТИБ БОРИШГА ЖАЗМ ЭТДИК.
❗️Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади⚡️Фармонга кўра: 🔹тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди; 🔹тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади; 🔹тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади. 📝 Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. ⚠️ Тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025–2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
⚡️Тергов судьясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади🔰 Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади: ✅қуйидагилар бўйича санкциялар: ➖қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома; ➖қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома; ➖паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома; ➖мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома; ➖почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома; ➖тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома; ➖телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома; ➖мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома; ✅ қуйидагилар бўйича мажбурлов чоралари: ➖айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома; ➖шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома; ➖айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси; ➖ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома; ✅ Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди. ⚡️Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади; 🔹жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади; 🔹жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди; 🔹тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади; 🔹тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.) имзоланди ⚡️Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади. 📝 Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди. ✔️ Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади: 🔹давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари; 🔹давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс; 🔹давлат органининг…
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.