cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

💫💥Sirli qizni hikoyalari💥💫

Hammaga salom azizlar bu yerda sizlar 💫Sirli qiz💫 ni va kanalimiz azolarini hikoyalarini oqib borasizlar. Sizlarga yoqadi degan umiddaman #Kanal ochilgan sana 12.08.2021y soat 07:00 Kanalga hikoya joylashni istasangiz @Sirli_qizga_murojaatbot

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
141
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Sizlarni juda yaxshi kóraman. Oldilarizda aybdorman. Lekin nima qilay oldingidek ǵoya va qiziqish yóq😔
Показати все...
Assalomu alaykum yaxshimisizlar? Sizlardan uzr sorayman men yozyabgan ikkita hikoyam ham endi yozilmaydi. Bir sabablar bor eng asosiy sabab oldingidek ǵuj-ǵuj qaynayabgan ǵoyalar yoq. Endi faqat yoz oylarida yoza olishim mumkun. Meni kechiringlar iltimos😔
Показати все...
#КЕЛИН -31- (давоми) - Йўқ, биолог бўлмайман. Мактабда биолог борки, яъни сиз. Ўзи мактабимиз кичкина бўлса , кейин ўқувчи сониям кам .Битта мактабга иккита биолог кўплик қилади, опажон. - Ажойибсиз-да , Азима. Сиз қиз бола бўлсангиз. Бир умр шу ерда қолмайсизку. Турмушга чиқсангиз ўша ердаги мактабда ҳам дарс бераверасиз. - Опажон, буни ҳаёт деб қўйибди Олия Азиманинг сўзларидан ниманидир англагандек бўлди. Аммо кўнглига тегиб қўймаслик учун бу борада фикр билдирмади. Азима сўзида давом этди: - Аслида гап бундамас , опажон. Мен химик бўлмоқчиман. Сабаби бобом химик бўлганлар. Уйимиз шу фанга оид китобларга тўла. Бу йил миллийга топширгандим. Озгина балл етмади. Аммо курашишдан қайтмайман. Мустақил тайёрланаяпман. Келаси йил албатта кираман. - Азима, хафа бўлмасам ҳам бўларкан- ку, биолог бўлмас экансиз деб . Барибир йўнаилишимиз бир экан. Табиий фанлар. Тўғриси, сиздан ҳеч айрилгим йўқ. Худо ҳоҳласа келажакда шу ерда ҳамкасб бўлиб бирга ишлаймиз деб умид қиламан Азима жилмайди. * * * Ўқув йили самарали якунланди. Олия институтни ҳам аъло баҳоларга битириб олди. Мансуржон ака Олияни дарҳол биология фани ўқитувчиси сифатида расман ишга қабул қилишга буйруқ чиқарди. Ёзнинг ўрталарида Олиянинг қайинсинглиси Саодатни турмушга бердилар. Саодат қўшни қишлоққа, узоқ қариндошларига келин бўлди. Узилай деб турган қариндошчилик иплари янгидан боғланган қудачилик ришталари туфайли қайта мустаҳкамланди. Рисолат Биби : "Қариндошлар етти айланиб бегонага бўлганда битта қуда тушиб , қайтадан яқин бўлган яхши экан-да" деди янги қудаларидан кўнгли тўлиб. Ушбу воқеалар билан андармон бўлган Олия ёз фаслининг учинчи ойи келиб қолганини ҳам пайқамай қолди . Олияни янги педагогик ҳаётидаги иккинчи ўқув йили кутарди...
Показати все...
​ #КЕЛИН -30- Ҳеч қачон эрингиз олиб келган нарсани камситманг. Доимо мақтанг. Ўшанда ютасиз. Бир хафта олдин хўжайиним гўшт олиб келган эканлар. Қассоб қурмағур роса "учар" экан. Бир ярим кило гўштнинг тенг ярми суяк чиқса денг. Униям уйга келганларида кўрган хўжайиним бир эзилдилар, бир асаблари бузилди. Нима деркин деб секин- секин менга қараб қўядилар. Мен нима дердим. Бўлар иш бўлган , бўёғи синган. Ичимда "эссиз пул" дедим- у , ташимда илжайдим."Вой , адажониси кўнглимсиз-а , кўнглим. Қачондан бери суякларни қайнатииииб қўйиб бир шавла егим келяптувди, қаранг билгандек олиб келганиззи , илоҳим қўл - кўзиз дард кўрмасин " деб дарров вазиятни яхши томонга буриб юбора қолдим. Хўжайинимниям кўнгиллари жойига тушди. Мени "ҳақиқатдан ҳам" шавла "егим" келганига , билгандек суякли гўшт олганларига бир эт семирдилар ҳам. Кўрдингизми Олияхон , бир оғиз сўзнинг қудратини... - Маъмура опа , хотиним мақтаркан деб ҳар сафар шунақа суякли, бўлар - бўлмас гўштларни обкелаверсаларчи кейин. Унда нима қиласиз?!, - Олия дарров саволига жавоб олишни истаганди ўшанда. - Йўғаааа, унақа қилмайдилар. Сифатсиз маҳсулотларини шунча мақтасам, сифатлигини қанчалик мақтар экан деб ҳаракат қиладилар. Агар бундай бўлмаган тақдирдаям , биз аёлмиз... "Аёл" деган сўзни ўзи кўп нарсани англатади... - Тушундим , опа. Тўғрисини айтсам сиздан кўп нарса ўрганяпман. Шу иш кунларимиз бир бирига кам тўғри келади-да , шунисига ачинаман,- тан олганди ўшанда Олия . Олия шу хаёллар билан бешинчи синф хонасининг эшигига етиб борганини сезмай қолди. Эшикка қўл узатгач, бугун дарс режаси бўйича экскурция дарси эканлиги ёдига тушди ... АЗИМА Олия Азимага жуда суяниб қолди . Бир куни гап орасида : - Азима , келажакдаги орзуингиз нима?,- деб сўрганда, Азима : - Худди сизга ўхшаган ўқитувчи бўлишни истайман ,- деб жавоб берди . - Биолог бўлмоқчимисиз , мен жон деб сизга репититорлик қилган бўлардим .
Показати все...
#КЕЛИН -29- Маъмура опа ҳорғин товушда сўзини давом эттирди: - Бечора қайнонам довдираганларидан , "Ноила шўрлик қизини фотиҳа қилганди , энди тўйда оналарни чақирса қандай ўртага чиқади?!" десалар бўладими. Қўй оғзидан чўп олмаган қайнотам бир тутадилар, бир тутадилар, сичқонни ини минг танга бўлиб кетди. Ойимларни "Кўнглингга тўй сиққанини қара , кимни дарди нимада?!" деб роса обориб обкелдилар . - Фалокат оёқ остида деганлари шуда...- чуқур ух тортди Абдусаттор ака. Олия Абдусаттор акага қараб ич- ичидан унга ҳам ачиниб кетди. Абдусаттор аканинг икки қиз бир ўғли бўлиб , ўша ёлғиз ўғли тўйига икки хафтача қолганда нобуд бўлганлигини эшитганди. Абдусаттор ака не -не орзу- ҳаваслар билан ўғлига атаб бир уй бир даҳлиз солган, янги келинни ҳам шу уйга туширишмоқчи бўлишган экан. Тўйга икки хафталар қолганда Абдусаттор аканинг ёлғиз ўғли Ҳушнудбек янги хонага қандил ўрнатаман деб, ток уриб нобуд бўлган экан. Айтишларича , бўлғуси келин телбасифат бўлиб қолган эмиш , сабаби у Ҳушнудбек билан анча йиллар давомида аҳду- паймон қилган экан-да... Олия Абдусаттор акага қараб фарзанд доғи дунёдаги энг аламли, даҳшатли оғу эканлигини, йиллар ўтган сари кучи қирқилиш ўрнига баттар азоб беришини ўйлади. "Отам десанг отамлат-у, бўтамлатма". Абдусаттор аканинг дардини Олияга гапириб берган Маъмура опанинг сўзлари эди бу. Олия ич- ичидан хўрсинди, у бирданига шунча янгиликни ҳазм қилолмай , тўғрироғи юраги ачишиб хонада туриб қолган, хатто иккинчи сменадаги дарси бошланиб анча вақт йўқотганини ҳам хис қилмасди. Олия Маъмура опани соддалигига , хокисорлиги , кўнгли очиқлиги учун жуда ёқтириб қолганди. Маъмура опа бировга хушомад қилишни ёқтирмас , гап- сўзлари ажабтовур аёл эди. Инсон баъзи инсонлар билан гаплашганда маза қилади, юрагининг тафти босилади, ҳовуридан тушади. Бир сўз билан айтганда руҳи чўмилади. Маъмура опа ана шундай инсонлар сирасига кирарди . У бир куни Олия билан суҳбатлаша туриб : - Биласизми , Олияхон. Турмуш - мушт. Рўзғор- ғор. Мана шу мушт ва ғорлар ичида бекалик қилиш жуда катта маҳорат. Аёл киши ҳаётда актёр бўлиши керак. Янги келин энди ишга кирган актёр . Йиллар ўтган сари маҳорати ошиб, ҳаёт қозонида қайнаб турмушдан унвон олавераркан. Фарзанд ўстириб , уйлаб- жойлаб, бир куни ўзига қарасаки , бир этак болажонларнинг бувиси , ҳаётнинг халқ артисти бўлиб турибди- да. Эркак бош , аёл - бўйин. Бўйин қайси тарафга бурилса , бош ўша ёққа қарайди. Яна бир ўхшатиш .Катта давлатларнинг подшолариям ҳар доим вазирнинг маслаҳатига қулоқ солиб иш қилган. Вазир яхши бўлса , берди худо. Рўзғордаям аёл бамисли вазир, у яхши бўлса рўзғор рўзғор бўлади. Уйим уй бўлсин десангиз битта нарса ёдингизда турсин !
Показати все...
#КЕЛИН -28- Уларнинг суҳбатини ўқитувчилар хонасига кириб келган математика ўқитувчиси Маъмура опа бўлди. МАЪМУРА ОПА Маъмура опа бугун дарсларига келмаганди. Флюра Рашидовна "тинчликми, Маъмура ҳеч бундай қилмасди" дея хонага бош суқиб уч , тўрт маротаба хабар ҳам олиб кетганди. Бу сафар ҳам у Маъмура опа билан деярли бир вақтда хонага кирди: - Тинчликми , Маъмура ?! Хавотир олдик... Маъмура опа "ҳозир" деди- ю , бурчакда турган графиндан сув қўйиб ичди. Кейин ўриндиққа омонатгина чўкиб чуқур ух тортди: - Тинчлик эмас- да, тинчлик эмас . Кечадан бери юрагим ёнаяпти - Батафсил тушунтиринг, бизниям юрагимизни қон қилиб юбордингиз. - Кеча уйга кеч боргандим. Ишдан чиқиб бозорга киргандим. Биласиз аёл киши бозорга борса маҳсулот олса , олмаса бозорни айланаверади , айланаверади. Хуллас, қўлимда икки сумка мева- чева қилиб уйга номозшомда кириб борибман. Борсам уйда қиёмат . Овсинимни биласиз. Ноилани . Хуллас , овқат қиламан деб қозонга ёғ солибди -ю, шу пайтда жиринглаган телефонига андармон бўлиб қолибди. Телефон аппарати даҳлизга ўрнатилган. Бир пайт ачимсиқ ҳиддан ёғ ёниб кетганини сезиб қолибди. "Ёғ ёниб кетди" деб бақирибди- да ўзи ташқарига ертўлага югурибди. Шошиб қолганидан ертўладан эски адёл обчиқиб қозонни устига ташлайман деб режа қилган экан бояқиш. Ўзи қайним яқинда ҳамма ёқни таъмирлатувди . У ҳам "мол аччиғи - жон аччиғи" бўлиб ёғи ёниб турган қозонни ошхона деразасидан ховлидаги сувли бассейнга улоқтирибди. Бу вақтда Ноила шўрлик ертўладан чиқиб қўлида адёл билан югуриб келаётган бўлган. Ҳалиги ёғи қизиб , ёниб турган қозон бечорага бориб тегибди... Ҳозир Ноила реаниматцияда. Юзи , бўйниларнинг териси оқиб... Докторлар худодан сўранглар кўзи бутун қолсин деб олдиндан айтиб қўйишяпди. Аммо юзи ... Қандоқ ҳусни бир жаҳон овсиним бор эди- я... Маъмура опанинг кўзларида ёш йилтиради. Воқеани эшитганларнинг барчалари карахт аҳволга тушиб қолишган, хатто Маъмура опани юпатишга ҳам бир сўз дейиш хаёлларига келмасди...
Показати все...
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ #КЕЛИН (давоми) -27- Тўртинчи соатдан кейин ҳамма фаоллар залига байрам тадбири учун йиғилдилар. Мансуржон акани туман маорифидаги тадбирга таклиф қилишганлиги учун мазкур бадий дастурда қатнаша олмади. Тадбирни Гули Ҳасановна кириш сўзлари билан очди . Йиғилган касбдошларни чиройли сўзлар билан табриклади ва навбатни ўқувчилар тайёрлаб келган номерларга берди... Олиянинг синфидаги қизлар иштирокидаги хоразмча рақс давра файзига файз қўшди. Тадбир тугагач, ўқитувчилар хонасида Ҳамида опа Олияни бир четга имлади: - Эшитаман, Ҳамида опа . - Олияхон сизга битта "замечание" бор. Сўзларимни тўғри қабул қиласиз деган умиддаман. - Айтаверинг, опа . Танқид- келажак меваси . Келаси сафар яна хато қилмаслигим учун бугун сизни жон деб эшитаман. - Олия , хоразмча рақсга тушган қизларингиз... Рақс яхши ташкиллаштирилган. Қизларнинг ҳаракатлари табиий , бир - бирига уйғун. Аммо ... - Нима аммо ... Айтаверинг, тўхтаманг, беҳижолат... - Яхшиям Мансуржон ака тадбирда иштирок этмадилар . Йўқса ... Олия, солист бўлиб ўртада ўйнаган Заҳро қизингиз зўр либос кийибди-ю, аммо оёғига кросовка кийиб олгани сираям қовушмабди... - Вооой, Ҳамида опа. Сираям эътибор бермабман. Қизларнинг бир хилдаги ҳаракатига маст бўлибман- у, оёқ кийимига қарамаганимни қаранг. Яхшиям Мансуржон ака бўлмабдилар. Опа, бу хатоимни айтганиз яхши бўлди. Келгуси сафар бошқа такрорламасликка ҳаракат қиламан. Сизга катта раҳмат. Суҳбатни эшитиб турган физика ўқитувчиси Абдусаттор ака Олияга қараб мамнун гапга қўшилди: - Сен қиз шумликни билмас экансан-а. Сендайларни тили ва дили бир дейишади. Ҳали сендан жудаям таниқли педагог чиқади. Мени айтди дейсан... Олия ҳаяжондан қизариб кетди . У эшитилар эшитмас Абдусаттор акага "раҳмат" деди қўлини кўксига қўйганича
Показати все...
#КЕЛИН -25- Олия мактабда иш бошлаганига икки хафтача бўлиб қолди . Бу вақтда ўқитувчи ва ўқувчилар билан анча чиқишиб қолди. Ўқитувчилар ичида устозлардан Флюра опа ва Гули Ҳасановналар унга мактабнинг анча йўл- йўриғини ўргатишди. Олия уларнинг маслахатларига бажонидил қулоқ солар , ўз устида тиришқоқлик билан ишлар эди. Касбдошларидан Ҳамида опа ва Маҳфират опалар билан жуда яқин бўлиб қолди. Ҳамида опа Олия дарс берадиган ҳар бир синф таърифини қилиб берар , синф руҳиятига қараб дарс ўтиш жараёнини бошқаришга кўмак берарди. Ҳар жамоада бўлгани каби ушбу жамоанинг ҳам эрка , лидер ўқитувчиси бор эди. Гулмира опа тарих фанидан дарс берар, тан олиб айтиш жоизки ўз ишининг устаси эди. У фан бўйича қатор натижаларга эришган, бир ўқитувчи олиши мумкин бўлган барча мукофотларни олиб бўлган, қисқа қилиб айтилганда ой чиқса ҳам , кун чиқса хам унга эди. Аммо медалнинг икки томони бўлгани каби Гулмира опа ўзи эришган муваффақиятларга ўзи маҳлиё бўлганлар тоифасидан эди. У Олиянинг сал кунда жамоанинг , айниқса ўқувчиларнинг назарига тушиб қолганидан кўпда ичида ғайирлиги келар, баъзан ошкора эшиттириб "Ўқувчи ва ўқитувчи муносабатларидаги энг муҳим омил бу - масофа , яъни дистанцияни сақлаш" деб кўпчиликнинг ичида Олияга тегиштириб гап ташлаб қўярди. Олия эса бу "адресли" сўзлар ўзига тегишлигини билса-да билмаганга олар , ўз билгичи бўйича дарсларини ўтишни давом эттирарди. Олиянинг ташабусси билан биология хонаси гулларга тўлиб кетди. Олия қилган эълон бўйича ўқувчилар мактабга уйларидан, уйида бўлмаганлари танишлариникидан гул келтира бошладилар. Мансуржон ака биология хонасида ҳар турли хона гулларининг хиллари юз элликтадан ошиб кетганидан сўнг , завқи келиб мактаб жамғармаси ҳисобидан бир хилда гул тувак олиб берди. Синфидаги Ойбекнинг отаси тадбиркор экан. Ўғлининг илтимоси билан бир кун мактабга иккита тўти, тўртта канарейка , бир жуфт қуён ва аквариумда кичкинагина балиқчаларни бир тўплам қилиб шофёридан жўнатиб юборибди. Олия Азима ва синфидаги ўқувчилари ёрдамида мўъжазгина жонли табиат бурчагини ташкиллаштириб юборишди. Синфдаги бошқа ўқувчилар ҳам Ойбекдан қолишмаслик учун бири тошбақа, бири типратикан кўтариб кела бошладилар. Аммо Фарҳод даладан тутиб келган каттагина илондан воз кечишга мажбур бўлишди. Сабаби илон келтирилган куни тунда ўзини қамаган қафасни куч билан қийшайтириб очиб чиқиб кетибди. Эртасига биология хонасида икки соат дарс бўлмади. Кўнгиллилар хонани роса қидиришди. Бу орада Олия бошқа ўқитувчилардан ҳам бир сидра гап эшитиб олди. Айниқса Гулмира опа "сиз келдингиз мактабга илон хам келди" деди энсаси қотиб . Илонни реактивлар солинадиган шкафнинг ичидан Азима топиб чиқди. Унинг қўлида илонни айлантириб морбозларга ўхшатиб ўйнатиб юрганини кўрган Олия чеккароққа ўтиб тан олди : "тўғрисини айтсам илондан қўрқаман" . Бўлиб ўтган воқеалар кейин илон Фарҳодга қайтарилди. "Жойига олиб бориб ташлаб келақол" Жонли бурчакнинг ташкиллаштирилгани айниқса Гули Ҳасановнага маъқул бўлди. Илон билан бўлган нохуш воқеага қарамай , Олиянинг ишларидан завқланган Гули Ҳасановна бурчак учун шахсан ўзи иккита тўрқовоқда бедана совға қилди. Олия ишга тушганига бир ой бўлмай, у дарс ўтадиган биология хонаси нафақат мактабда , балки ҳудудда хам "энг намунали" деб танилиб қолди......
Показати все...
​ #КЕЛИН -26- Биринчи октябрь - Устоз ва мураббийлар куни . Бу байрам ўқитувчилар учун айниқса ўзгача шукуҳли эканлиги сир эмас. Касб байрами муносабати билан ўқитувчиларга бошқача эҳтиром кўрсатилинади. Шу муносабат билан мактабда ҳам байрам тадбири уюштириладиган бўлди. Гули Ҳасановна Олияга "сиз ҳам иккита табрик номери тайёрлаб беринг. Бири шеърий , бири мусиқий бўлсин"- дея тайинлади. Олия шеърий табрикни дўндирди- ку, мусиқага келганда бир оз ўйга чўмиб қолди. У "қандай мусиқий номер тайёрласам экан?!" деб бош қотираётганда , Азима жонига оро кирди. Бу вақтгача Олия Азимани худди синглисидек яхши кўриб қолганди. Азима ҳам уни атрофида опа- чи опа дея айлангани айланган, бир сўз билан айтганда Олия ўзидан анчагина ёш бу қизга жуда боғланиб қолганди. - Опа келинг , учта қизингизни зўр қилиб хоразмча ўйнатиб бераман ,- деди Азима тадбирга уч кун қолганда. - Вой , роса зўр бўлар эди-я , тўғриси ўзим рақс сахналаштиришга анча нўноқман, бу ёқда иш , бу ёқда ўқиш билан бўлиб улгуролмаётганим ҳам рост . Сизни безовта қилиб қўймайманми , Азима ... - Йўғей , нимага безовта бўларканман. Менга ўзи шунақа ишлар жуда ёқади. Олия елкасидан тоғ ағдарилгандек ҳурсанд бўлиб кетди. Кутилган кун келди. Эртага биринчи октябрь деган куни мактабга келган Олия кутилмаган манзарага дуч келди. Мактаб коридорида ҳар бир синф эшиги ёнида бир ўғил, бир қиз ўқувчи турар бирининг қўлида гулдаста, иккинчисининг қўлида эса қоғозга ўралган қандайдир бежирим нарса , афтидан китоб турарди. ( Кейинчалик маълум бўлишича мазкур совға - гулдаста билан китобни Мансуржон ака олган , хар бир ўқитувчига алоҳида китоб танлаган экан. "Атайдан шундай қилдим , алмашиб ўқийсизлар " Олия ўзига совға қилинган китобни очиб юзи яшнаб кетди. Ўткир Хошимов. "Икки эшик ораси" ) . Олиянинг дарси ўз синфида эди . Уни синфком Дилдора ва Саидкомил кутиб олишди. Қўлларидагини тутишар экан Дилдора Олияни қучоқлаб ўпиб олди: -Байрам билан, устоз Бу Олиянинг ўқитувчи сифатида олган биринчи эътирофи эди . Хонада уни яна бир сюрприз кутарди. Олия синфхонасига кирганида синфдаги 23 нафар ўқувчи қўлларидаги шарларни қўйиб юборишди. Махсус газ билан тўлдирилган шарлар чиройли гажакли лентачаларини осилтирганча шифтга ёпишиб қолди. Ҳар битта шарнинг лентачасига эса ҳар бир ўқувчи ўз номидан байрам табрикномаси тайёрлаган экан. Олия ўқувчиларига қараб : - Мен бугун "Ўқитувчилик- шарафли касб" деган сўзни маъносини илк бора чақдим. Тўғриси кўнглим бунчалик... Сизларга кўп гаплар айтгим келаяпти , аммо сўз тополмаяпман. Борингизга шукр... Мен орадан беш, ўн, йигирма йил ўтгандаям бу кунни унутмаслигимни биламан. Ахир бу кун мен илк бора устоз деб тан олиндим ... Эътироф этилдим...
Показати все...
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ #КЕЛИН -24- Олия кейинги соатда 11 - синфга дарсга кирди. Ўқувчилар йигитлик нуқси уруб қолган ўгил болалар хамда ўн етти, ўн саккизни бўйлаш арафасида турган , ҳаётга умид билан боқаётган қизлар эди. Олия синфга кирар экан, ўқувчиларнинг эътиборли нигоҳлари уни озгина ҳаяжонга солди . Саломлашиб , дарсга киришди . Дарс давомида баланд бўйли, кўркамгина, ўзини Фатҳулла деб таништирган бир ўқувчини қитмирчилигини айтмаса, дарс яхши ўтди. Аммо Фатҳулла Олияни эътиборини ҳа деса ўзига тортгиси келаверарди . Ахири Олия унга : - Исминг Фатҳулламмди ? ,- дея оғиз жуфлади ва сўзини давом эттирмоқчи бўлганида Фатҳулла чаққонлик қилди. - Исмим Фатҳулла, лақабим танҳо. Адамларнинг ёлғиз ўғиллариман. Мактабни битирсам мени дарров уйлантириб қўярканлар. Шунинг учун мактабингда яхши қизлар бўлса кўз остингга олиб юр деганлар, яхши ўқитувчилар бўлса ҳам ( Фатхулла охирги сўзларни ярим овозда гапирди ). Олиянинг унга қараб ғазабланиш ўрнига кулгиси қистаб кетди. Ўзини ушлайман деб ҳарчанд уринмасин , барибир кулиб юборди. - Нимага кулаяпсиз , устоз ,- Фатҳулла энди довдирай бошлаганди . - Ўзим шундай ... Тўғрисини айтсам хафа бўлиб қоласан. Шунга индамай қўяқоламан. - Хафа бўлмиман , айтаверинг. Ўзи гапни учини чиқариб қўйдингиз, ичиб ёниб юраманми энди. Хафа бўлсам ҳар нима бўлай. - Айтсам , айтақолай. Мана сен. Аданглар уйлантириб қўяман десалар , хўп деб кўнмоқчи бўляпсан. Билмадим , бунга сабаб нима. Балки оилавий шароитинг шуни тақазо этар. Аммо бир касбни бошини тутмасдан елкангга ола- ҳуржунни илиш нотўғри. Сен ёш бўлсанг , келин сенданам ёш бўлади. Мени кечиргин- у , фарзандли бўлганда "Ада, боламни кашасига пул беринг " дейдиган йигитларни ,тўғриси ҳеч ҳурмат қилмайман-да. Узр . Ўзинг сўрадинг , мен айтдим... Фатҳуллани юзи ёришди: - Устоз, биласизми бу гапларни сизни синаш учун айтувдим. Ўтган куни математика ўқитувчимизга шу гапларни айтсам , қўлларидаги темир чизғич билан бир тушуриб қолдилар. Бошимни ғурраси ҳалиям оғрияпти ... Фатҳулла бошини силади. Олия унга ҳам ачиниб, ҳам завқланиб қаради: - Ўзинг тилаб олибсанда. Ўқитувчигаям шунақа дейдими?! - Устоз , мана сиз одамга ўхшаб муомала қилдингиз-ку . Аслида ўқитувчи ҳам таълим , ҳам тарбия берувчи ҳисобланади. Гапим тўғрими ... - Эҳ, Фатҳулла . Сенга қараб туриб келажакда камида ... дипломат бўлсанг керак деб ўйлаб қолдим. Хуллас , сен болада бир гап бор. Майли ҳали йил давомида кўп гаплашамиз. Мана қўнғироқ ҳам чалинди . Демак уйга вазифа ...
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.