cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Обидхонов Аҳмадхон ✍

📝 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ!!! 👤 Обидхонов Аҳмадхон шахсий каналига хуш келибсизлар!!! ✅ ШЕЪРИЯТ ОЛАМИ ✅ ХИКОЯ ✅ МАҚОЛА . . . 🤝 Хамкоримиз : @gallaorolliklartv канали . . . ☎️ Тел : +998943414652

Більше
Рекламні дописи
749
Підписники
-224 години
-37 днів
+3230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#аудио 🎙 Ахмадхон Обидхонов - Панд-у насихат
Показати все...
👍 1
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📝 МЕРОС ЭМАС ОТАНГДАН ДУНЁ. Қувонтириб кўзингни ҳар дам, Дўстлик қилмас, заррача вафо. Хом сут эмган, э бани одам, Мерос эмас, отангдан дунё. "Чархи дунга эгаман" дерди, Худо унга жазосин берди. Ибрат бўлсин Фиръавн дарди, Мерос эмас, отангдан дунё. Майли бордир, олтину заринг, Нафи тегмас бойликнинг бари. Ташламайди кўзининг қирин, Мерос эмас, отангдан дунё. Абадиймас, ишонма мутлақ, Вақтинчалик экинзор, ўтлоқ. Сендан, мендан қолар ҳам, бироқ, Мерос эмас, отангдан дунё. 16.05.2024 йил. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показати все...
00:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ЖУМА ТАБРИГИ. Ассалому алайкум, азизу мукаррам дўсту биродарларим, яқинларим, каналимнинг содиқ мухлислари. Саййидул айём, жума тонгини насиб қилдирган Яратган Эгамга ҳамду санолар бўлсин. Ҳаётимизда кечаётган ҳар бир ҳолатнинг Аллоҳдан ўзимизга ташлаб қўйилиши, инсон учун имтиҳон эканлигини, истаганимиз бўлмаяпти дегувчиларимизга ҳам, жамики яхшиликлар Аллоҳнинг изни билан сабрдан сўнг келишини, ҳар нарсага сиқилавермай, дард ҳам, умр ҳам мангу эмаслигини унутмайлик. Айём муборак. Дуоларингизга муҳтож, дуогўйларингиз Аҳмадхон Обидхонов.
Показати все...
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📝 ЎЗ ИЗМИГА ЮРИТАР ДУНЁ. Адоғи йўқ сеҳру жодунинг, Жилвалари қилар маҳлиё. Бўйсинмасдан иложинг қани, Ўз измига юритар дунё. Қариндошдан афзал оғайни, Нафи тегиб турса гар бойнинг. Ҳаёт номли ёввойи тойни, Ўз измига юритар дунё. Терс оқизиб шўх оққан сойни, Ибрат қилиб кўрсатар қўйни. Тобе қилмоқ, муддао айни, Ўз измига юритар дунё. Чўқимайди қавмининг кўзин, Қарғаларнинг тарихи узун. Устун қўйиб ҳаммадан ўзин, Ўз измига юритар дунё. Ўз измига юритар дунё. Кимлардир тўқ, ким биров хароб, Ажратади мансабга қараб. Пахта қўйиб, қоғозга ўраб, Ўз измига юритар дунё. Баъзан ғамгин, гоҳо кўнглинг чоғ, Тасодифлар тўла бир чорбоғ. Алмисоқдан қолган бу матоҳ, Ўз измига юритар дунё. 13.05.2024 йил.
Показати все...
👍 18🔥 1
#Мусиқа 🎵 Махмуд Номозов - Йиғлама қиз.mp3 ➖➖➖➖➖ 🎙 Ижро: Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Махмуд Номозов. 📝 Сўзи: Аҳмадхон Обидхон.
Показати все...
👍 8👏 1
...Ёзаман. 📝 : Аҳмадхон Обидхон. 🎙 : Мурод Эшқобилов. 🎼 : Фозилхон Обидхонов. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показати все...
👍 11🥰 1
... АЛЛОҲДАН ҲАР ИШ. Дардларини берган ҳам Ўзи, Бандасига ярашмас нолиш. Ижобатдир ҳар битта сўзи, Не келса гар,Аллоҳдан ҳар иш. У хоҳласа бўлмасдан қолмас, Хоҳламаса ҳеч қачон бўлмас. Одамзотнинг қўлида эмас, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Субҳи тонгнинг ҳар кун отгани, Уфқ томонга Офтоб ботгани. Ё бир зотнинг умри битгани, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Зебу зийнат, қуруқ савлатга, Бино қўйма молу давлатга. Етаклайди бари ғафлатга, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Жилвасига инонма зинҳор, Ахир дерлар дунёсини тор. Сенда эмас,инъом ихтиёр, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Юрмас ҳеч кас,назардан қочиб, Қанот боғлаб,кетмас ҳам учиб. Муҳаббат қўй,ўзингдан кечиб, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Ҳеч бир кимса яшамас абад, Ўткинчидир жилвагар ҳаёт. Ким бўлсанг ҳам,ожизсан Аҳмад, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Ҳақ йўлини танласа ҳар ким, Юз ўгирмас ундан Аллоҳим. Бор борлиқни кузатади жим, Уста Худо - чевар ҳам наққош. 06.05.2024 йил. МАДИНАИ МУНАВВАРА. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показати все...
👍 16🙏 1
📝 ОРЗУЛАРИ БИР ДУНЁ ДЎСТИМ. Сезяпсанми, тонгнинг отганин, Бундан ортиқ бахт борми,асли. Яхши ният, ярим давлатинг, Орзулари бир дунё дўстим. Бепарволик ётдир ҳамиша, Тинчлик бермас дунё ташвиши. Безовтасан ёзию қишин, Орзулари бир дунё дўстим. Болалигинг ўтди шўх,шодон, Олтин давринг ёдингда ҳамон. Ўзгарса ҳам неча бор замон, Орзулари бир дунё дўстим. Тунлар бедор, ёнингда ҳар дам, Елкадошинг, сирдошинг қалам. Ўша,ўша завқ берар олам, Орзулари бир дунё дўстим. Ўз аҳдидан қайтмаган инсон, Орзулари бир дунё дўстим. 07.05.2024 йил. МАДИНАИ МУНАВВАРА.
Показати все...
👍 12
📝 УХЛАСА ҲАМ "ДАДАМ" ДЕР ҚИЗЛАР. 📄Сўзи Аҳмадхон Обидхон. 🎙Ижро Мурод Эшқобил. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показати все...
👍 6
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ЖУМА ТАБРИГИ. Ассалому алайкум,азизларим,ёру дўстларим, яқинларим, каналимнинг содиқ мухлислари. Яна бир мунаввар, жума тонгини ҳадя этаётган Яратган Эгамга ҳамду санолар бўлсин.    Хомсут эмган бандамиз,хатолик ўтади,билиб-билмай Сизга ёмонлик қилганларни кечиринг, ришталарни узган қариндошлар билан боғланинг, ёмон муомала қилганларга мулойимлик қилинг. "Аллоҳга энг ёмон кўринадиган киши - гина ва адоватни узоқ сақловчи одамдир".(Ҳадис). Гина бу юрагингизга ўрнашиб олган харсанг тош ёки танага кирган тикон,асорати оғир дард.   Инсон кечиримли бўлса,тош юракдан кўчади,тикон чиқиб кетади,дарддан фориғ бўлиб, енгиллашасиз,руҳингиз яйрайди. Кўнгил - бу каъба,кимнидир шод қилсангиз,энг ширин дам шу! Айём муборак. Сизлардан дуо истаб, дуогўйларингиз Аҳмадхон Обидхонов.
Показати все...
👍 11 1🙏 1