cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

⵿🌺⵿ᬼ⃝⃘⵿⃕⃔🧸⵿⵿⵿𝐇꯭ᬼ𝐈꯭ᬼ𝐉꯭ᬼ𝐎꯭ᬼ𝐁꯭ᬼ𝐋꯭ᬼ𝐈꯭ᬼ ꯭𝐐꯭ᬼ𝐈꯭ᬼ𝐙꯭ᬼ𝐋꯭ᬼ𝐀꯭ᬼ𝐑꯭ᬼ🌸꯭꯭꯭꙰🕊️꯭꯭꙰

@hijobli qizlarr

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
951
Підписники
Немає даних24 години
-277 днів
-16230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Кенжатойи Нигинани боғчага берди. Шундай қилиб Назира йўқчиликдан, етишмовчиликдан, аччиқ ўтаётган кунларидан, денгиз мисол ғамларини аламли кўз ёшлари билан ювар, ширин орзуларга алмаштриб хаёл сурарди. Шундай кунларнинг бирида дугонаси Шахнозноздан пул сўрагани боргани ёдига тушди. Яхшиям шу дугонаси бор, қачон ёрдам сўраса йўқ демайди. Ўша куни ҳам анча дардлашди. Шахноза хақиқатдан дугонасига ачинар, у хақда ўйларди. Суҳбат давомида "кенжангни боғчага берсанг, ўзинг бирор ишда ишласанг бўлади, ҳанна эринга ёрдам" деб маслаҳат берганди. Шундай хаёллар билан кунни кеч қилиб, дугонасини олдига боришни мақсад қилиб қўйди. Давоми бор . Муаллиф Абдувоҳид Д..
Показати все...
Хиёнат. 1-қисм. Баҳор фасли! Табиат қучоғини қуёш бобога очган сари, гўёки қуёш меҳридан куч олиб оламни ям-яшиллик қамраб олганди. Мевалар ҳар-хил рангларда гуллаб, ифорини сочган холда ўз-ўзини кўз-кўз қиларди. Қишни қахратонли совуқ кунларини енгиб ўтган халқни кўклам фасли ўзига чорларди. Яратганга шукурлар қилиб, чўқдек умидини ортида улкан орзуларни мақсад қилиб ижобатини тилаб, янгитдан туғилгандек олдинга одимларди. Аёзли қиш Маҳмудни оиласига оғир келди. Одий ўқитувчи бўлганидан уялган кунлари бўлди. "Қишни ғамини кузда егин"- деган хикматли сўзларни билсада қўли калталиги ҳар сафар йўлига ўтиб бўлмас туғон бўларди. Олти ой бўлдиям-ки ойликдан дарак йўқ. Нечи марта ҳамкасблари билан бирга ойлик маошини талаб қилишлари ҳавода қоларди. Ҳар куни хотини Назирани жанжали ва кесатиғли сўзлари билан ўтарди. Назира қошлари қора, оппоқ юзларига кулгучлари ярашган, оҳу кўзлари боққанда ҳар қандай инсонни ақлини оладиган даражада гўзал ва мафтункор аёл. Қанчалар гўзал бўлмасин шунчалар бе-сабр эди. Агар онаси моддий ёрдам бериб турмаганида Маҳмуд билан аллақачон ажрашган бўларди. 18 ёшида турмушга чиқиб, 26 ёшида уч боланинг онаси. Тўнғич фарзанди ўғил 5 ёш, кейингиси қиз 4 ёш, кенжатой қизалоғи эндигина 2 ёшда эди. Шундай аянчли кунларни бирида Маҳмуд 5 ойлик маошини олди. Шунчалар ҳурсанд бўлдики, хатто кўкдаги бургут хавас қиларди. Тўғри бозорга бориб яхшилаб бозорлик қилиб уйига келди. - Назира мени табрикланг ойликларни йиғиштириб олдим. Бой бўлиб кеттим! - қувончини яширолмай деди Маҳмуд. - Қарзларингизга етармикан? - лабини буриб Назира совуқ қарши олди. - Етади! Ортиб ҳам қолади. Сизни бозорга олиб бораман. Ҳоҳлаган нарсангизни сотиб оласиз. Бу хуш хабар кунгли чўкиб кетган Назирани қувонтираолмади. Қанча Маҳмуд парвона бўлмасин гул юзини терс буриб олаверди. Эрта тонгда Маҳмуд мактабга бориб қарзи бор ҳамкасабаларига қарзларини тўлади. Ишдан қайтишда пулни фоизга берадиган Холиқдан олган пулларини устамаси билан қайтарар экан елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил бўлди-ю, яна ваҳимали ҳаёллар чулғаб бошини эгиб уйга қайтди. Уйга қайтганда ўғли ва қизи боғчадан келишганди. Иккиси ҳам дадасини кўрди-ю чопқиллаб келиб бўйнига осилишди. Ўғли осиларкан: - дада эртага бозорга борамизми? Кеча устивош олиб бераман деб ваъда бергандингиз?- деб Муроджон порлаб турган кўзларини тикиб дадасига кулиб турарди. - Албатта ўғлим! Ҳамма нарсани олиб бераман дея маҳкам бағрига босди. Қизи Нигора: - менга ҳам олиб берасиз дадажон, менга ҳам деб эркаланди. - Бўлди ҳаммага олиб бераман... Қани ўйнанглар энди, синглингиз Нигинани ҳам ўйнатинглар деди. Болалар севинганларича "Урреее" деб югуриб кетишди. Назира оқшом емагига нимадир таёрлаш учун ошхонадан чиқмас, хатто эри келганини билсада жим-жит эди. Маҳмуд хотинидан ранжисада билдирмасди, чунки олган пулларини оҳири кўрниб қолганди. Болаларини кийинтирса озиқ - овқатга пул қолмас, озиқ - овқат олса кийимга етмас эди. Оғир кунларнинг залвори борган сари Махмудни яна ўз домига тортишни бошлади. Тунни бедор ўтказган эр, тонгда хотинига деди:- сиз болларни бозорга олиб бориб, кийинтириб келинг. Мен ишга бориб қайтишда бозорга ўтиб келаман. Мана пул... Маҳмуд хотинига қаролмай токчага озгина пулни ажратиб қўйди. - Мен бормайман! Ўзингиз бориб кийинтириб келаверинг. Биттасини устига етмидиган пулни уч болага қандай еткизаман?! Бозорда шарманда бўлгандан бормаганим яхши. - Кам бўлса етади - кўп бўлса кетади, етказириб ишлатасизда онаси, мен ишга кетдим деб Маҳмуд чиқиб кетди. Назира яна ўз ғамлари билан ўзи қолди. Эри шунча пул олиб келса-ю ўзига ҳеч нарса тегмаса. Бозорга борса-ю кўзи куйиб ҳеч нарса ололмаса. Нима ҳам қиларди болаларидан ортса оладида. Шундай оғир кунлар исканжасида йил ўтди. Оилада ўша - ўша, хаёт ташвиши. Назира дугонасидан қарз олиб Муроджон ўғлини мактабга кийинтириб келди.
Показати все...
00:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Diqqat elon📣 Allohni tanigan iymonli,ibodatli,chiroyli qiz qidirilmoqda murojaat uchun👇 @sardor_bek2005
Показати все...
#Diqat elon📣.mp43.70 KB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
- Pinhona muhabbat bir kun oshkor bòlajak ! - Visol bòlajak, sòngra Jannatga kirajak...🫀
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Аслида ҳеч қачон унитмади, шунчаки, кўникди Маҳбубий
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.