cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🕊UMRA _ 2022 _2023🕋🌙

🕋🌙🕋🌙🕋🌙🕋🌙 🕊Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! 🎇✨🎇🎆✨🎇🎆✨🎆🎇

Більше
Рекламні дописи
280
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

01:40
Відео недоступнеДивитись в Telegram
3.60 MB
02:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
5.32 MB
03:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
7.06 MB
02:24
Відео недоступнеДивитись в Telegram
5.26 MB
01:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
3.84 MB
2_5354800899204064441.ogg7.93 MB
🕋Каъбадаги қора тош билан, Каъба эшиги ўртасидаги, тахминан бир ярим метр келадиган масофани~МУЛТАЗАМ дейилади. Сахоба ва тобеинларнинг катталаридан хисобланган Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар ҳамда Икрима, Мужоҳидлар айтганларидай, бу ердаги дуоларни албатта мустажоб бўлиши умид қилинади Росул алайҳиссалом Фатх куни шу ерда, Қора тош билан Каъба эшиги орасида туриб кўксиларини, юзларини, қўлларини тирсаккача Каъбага қўйиб дуо қилганлари Албоний сахих деган хадисларда келган. Исломнинг йирик Уламоларининг ҳаётларида ҳам Мултазамга  кўксини қўйиб қалбидан ихлос билан сўраган ҳар бир дуолари мустажоб бўлгани асарларда қолган Тавоф қилаётган зиёратчиларга озор бермасдан Мултазамга етиб бориш сизга насиб қилса бағрингизни босиб, қўл юзларингизни Мултазамга қўйиб қалбингиздаги энг катта орзу ниятларингизни сўраб олинг,лекин узоқ турмасдан бошқа зиёратчиларга ҳам дуога имкон беринг Баъзи билаги кучга тўлган эркаклар Мултазамга ёпишганича, ярим соатлаб бошқага ўриб бўшатмайди, ундай қилиш яхшимас, ҳар бир инсон ўша жойдаги дуога харис бўлади, икки~уч дақиқа дуо қилиб  жойни биродарингизга бўшатиб беринг Дунё Охират яхшилигини сўранг Аллоҳим, шунча халойиқларинг ичида мени муқаддас даргохингга чақирибсан, гунохларимни афу эт, Ўзинг рози бўлгин, ҳаётимда Ўзингни азиз қилиб яшашимга, Сени амрингни нафсим амрларидан устун қўйишимга менга катта имон шижоат мухаббат бергин, динимга нусрат бергин,Исломни ва Ислом ахлини улуғ қилгин, куфрни ва куфр аҳлини хор қилгин  деб сўранг Елкангизда кўтариб келган гунохларга тавба сўранг Фарзандингиз ҳамда, уммат болаларига ҳидоят омонлик,офият сўранг Имон имтихорларида Ўзини хифзида динингизда собит сақлаб беришини сўранг Гўзал ҳаёт, гўзал мамот,гўзал тирилишлик сўранг Намозда ҳамиша қоим бўлишни сўранг намози бор киши~ нажоти бор кишидир Қуръон илмини очиб беришини, бу муқаддас умрни, муқаддас Китобга бағишлатиб қўйишини сўранг Ота онангизни  фарзандингизданам аввал дуо қилинг Динида имтихонланаётган мўъминларга ғалаба беришини сўранг чунки бу ғалаба ~сизнинг ҒАЛАБАНГИЗДИР.... https://t.me/Qirgizistan_Umra_Haj_Makka
Показати все...
🕊UMRA _ 2022 _2023🕋🌙

🕋🌙🕋🌙🕋🌙🕋🌙 🕊Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! 🎇✨🎇🎆✨🎇🎆✨🎆🎇

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мана шу Хат'им деб номланган Каъбани қолган қисми. Уни ичида намоз ўқишлик, Каъбани ичида намоз ўқиш билан баравардир. Аллоҳни гўзал хикмати билан Каъбанинг  мана шу қисмини қурилишига халолдан тўпланган маблағ етмай қолди. Бугун ҳар бир истаган инсон Каьба ичига кириб намоз ўқиш хуқуқига эга эмас Лекин ҳар бир инсон Хат'имга кириб ҳудди Каъба ичида ўқигандай намоз ўқиши мумкин Каъбага кираётган Подишохларга, уларнинг оилаларига Каъба эшиги очиб берилаётганда қанча инсонлар уларга хавас билан боқадилар. Биродарим, Каъбага кирган ҳар бир банда ҳам бахтли бўлиб қайтавермайди, Каъбага ҳар куни кирган Абу Жахл Исломни ашаддий душмани бўлиб кофир холатда вафот этди Каъба бизники деб керилганларни қанчаси, Каъбани Роббисини ғазабига қайтиб кетди, Каъбага кирганлар эмас~ Каъбани қалбига киритганлар БАХТЛИ бўладилар Каъбани ҳаёти давомида қалбидан улуғлаб ўтганлар~ҳаттоки бирор мартта Каъбани кўришга муяссар бўлмасаларда, бахтлилардан бўлиб Роббиларига қайтадилар. Каъбани ичида намоз ўқидим, Каъбани қайта қайта кўряпман, мен Жаннатиман деб айтишга шошмай туринг! Бир умр Каъбани калитини тутганларни қанчаси Дўзахга равона бўлдилар Росулуллохни тушимда кўрдим,мен Жаннатиман, дейишга шошмай туринг Росулуллохни ўнгида кўрганларни қанчаси абадий  Жаҳаннамга равона бўлдилар. Амаллар охири билан эътиборлидир. Аллоҳдан гўзал хотима сўраб, Каъбани бир умр қалбингиз тўрида асраб, Каъбани Роббисининг амрларига бош эгиб таъзимда ўтинг Росул алайҳиссаломга мухаббатни~у Зотга эргашишлик билан ИСБОТ қилиб ўтинг. Намозингиз нажотингиз~ Ер юзини қаерида бўлманг пешонангизни Улуғ Аллоҳ учун ерга қўяр экансиз ~ Демак сизни У Зот Улуғлабти Сиз Улуғланасиз,,, агар ваъдангизда туриб берсангиз Хушёр бўлинг ‼️ Каъба ёнида кўз ёш тўкиб, Ватанингизга, яна Аллоҳга қарши бўлиб қайтманг Оламларнинг  Яратувчиси Буюк Подишохга~ АЛЛОҲГА исён қила кўрманг Каъбага боққан кўзлар харомга бошқа боқмасин Каъба ёнида Имомга эргашиб Қуръон тинглаган қулоқларга бошқа харом тинглатманг Аллоҳ улуғладими~улуғ бўлиб қолинг,улуғланасиз
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.