cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Media24.uz

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар Мурожаат учун: @media24uzbot

Більше
Рекламні дописи
5 746
Підписники
-1224 години
-647 днів
-22730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

101, 102, 103 ва 104 рақамлари энди ягоналаштириляпти Жуда узоқ кутилган қарорлардан бири деб айтиш мумкин: пойтахт ва Тошкент вилоятида 1 июндан, водийда 1 июлгача ва бошқа ҳудудларда йил охиригача 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга туширилади. Аслида президентнинг бу топшириғини бажариш шундоғам 5 ойга кечиккан. Чунки 1 январдан жорий этилиши керак эди. Хуллас, энди нима бўлади? Биз бу мавзуни олдин кўтаргандик. Ўта шошилинч ва фавқулодда ҳолатларда одамлар қайси рақамга уланиб, кимни чақиришни билмас эди. Энди мана шундай ҳолатга алоқадор барча идора ва ташкилотлар ягона 112 рақамига бирлаштирилади. Уйингиз ёнсаям, мазангиз қочсаям, ўғрилик бўлсаям, газ портласаям, сув тошсаям, тоғда адашиб қолсангиз ҳам, 112 рақамини терасиз. Ва унутманг, бу хизмат 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон ва қолган вилоятларда жорий этилади. Айтганча, тоғда адашиб ёки жароҳатланиб туролмай ёлғиз қолганингизда телефон антеннаси чиқмайди. Бу ҳолатда кимни ёрдамга чақиришни билмайсиз. Аммо бунга алоҳида тўхталамиз. @media24uz
Показати все...
😁 3👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Саноатқурилишбанк ҳашаматли Киа Соренто сотиб олди Саноатқурилишбанк раиси ўринбосари номидан тузилган шартномада банк 691 млн. сўмга Киа Соренто сотиб олганини кўриш мумкин. Бу банк аввалроқ 6 та Ониск сотиб олганди. Бюджет тақчиллиги кутилаётган бир пайтда амалдорларимиз темир-терсакка ружу қўйишда давом этмоқда. Монополлашаётган Киа машиналарини сотиб олиш нимагадир ўзига хос урфга айланяпти чоғи. Аввал ҳам бир қатор ташкилотлар шундай уловлардан харид қилганди. @media24uz
Показати все...
👍 1😁 1🤔 1😱 1🤬 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сюрприз қиламиз (ҳангома) Тошкентда ўқувчиларнинг ота-оналари мактаб директорига сюрприз қилишмоқчи бўлибди. Улар мактаб биноси унчалик хароб бўлмаса ҳам, ремонт учун пул йиғишни режалаштиришибди. Бу масалани телеграм гуруҳида муҳокама қилиб, режани пишитишибди. Ота-оналар келишилган вақтда келишилган пулни тўплаганларида мактаб директори бехосдан хабар топиб қолибди ва уларни мажлисга йиғибди. Директорнинг айтишича, уларнинг бу қабиҳ режасини юқоридагилар билибди ва коррупциянинг олдини олишни директорга топширибди. Эзгу ишга қўл урмоқчи бўлган ота-оналар эса кейинги сафар қамалишлари ҳақида огоҳлантирилибди. Шу тариқа Сусамбил ўлкасида яна бир коррупцияга чек қўйилибди. Изоҳ Бу худди пойтахт ҳокими сув тошқинида аҳолининг ўзини айблаган ҳолатга ўхшаб қолди.
Показати все...
😁 20👍 3
Киани ҳам ўзбекчалаштиришяпти Дунёга машҳур замонавий Киа бренди Ўзбекистонга мослашиб, ўзбекчалашиб кетяпти. Буни маҳаллийлашириш фонида кўриш мумкин. Яқинда сотувга чиқарилган Сонет русуми мисолида монополия таъсирини сезиш қийин эмас. Агар Сонетга ҳозир буюртма берсангиз, машинани ноябрда, яъни 6 ойдан кейин оласиз. Мана сизга инновацияю ана сизга маҳаллийлаштириш! Янаки бу уловни Жиззахда йиғяпмиз, деб оғиз кўпиртиришади. Ўзимизнинг "сўнгги русумдаги" машиналар эсга тушдими? Энг қизиғи, дунёга автомат узатмали машина етказиб берувчи бренд фақат ўзбеклар учун махсус механика турини жорий этган. Солиштириш учун айтамиз, Киа Керенс номли яна бир кроссвен ҳам ҳали бизда янги, аммо уни 2 ойда етказиб беришади. Парадокс шуки, Сонетни Жиззахдан оласиз, Керенс Кореядан келади. "Иномарка"ларни монополиялаштиришда бу биринчи ҳолат эмас. Бивайди машиналари мисолида ҳам шундай дейиш мумкин. Аввалига рўйхатдан ўтказиш бир неча баравар қимматлади, энди эса тадбиркорларни қийратиб, монополия қилишди. Хитойдан келадиган Бивайди Сонг машинаси 367 млн. сўм бўлса, Ўзавтосаноат тасарруфига ўтгач, Сонгдан сал кичикроқ Про турини 321 млн сўмга олиш мумкин. Ягона расмий дилерлик тузишдан нима фойда, агар нархида деярли фарқ бўлмаса?! Хитой ва корейс автомобилсозлари пулни деб ўз халқаро обрўларини унутаётганини кўриш жуда аянчли. @media24uz
Показати все...
👍 15🤬 7
Ибтидоий тузумдан 21-асрга ўтиш вақти келган Дейлик, сувга вақтида пул тўламаймиз, қарзга ёзаверади, ёзаверади. Оддий халқ-ку унча кўп ишлатмайди, аммо фирмаларда миллионлаган қарзлар бор. Сувчилар эса ибтидоий жамоа давридагидек қарзингни тўла деб уйма-уй юришади. Ҳатто бизни калтаклашди, деб кўп бор жар солишган ҳам. Ахир ҳозир 21-аср! Ток ва газдан қарз бўлмаслик учун олдиндан ҳисоб тўлдириб боряпмиз. Шунга ўргандик, ўргатишди. Олдин ишонмагандик. Ичимлик сувини ҳам шундай қилиш мумкин. Дунё тажрибасида шундай. Қарзи борми, сув ўчирилади. Ҳеч ким уйма-уй юрмайди, жанжал-тўполон йўқ. Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатиш амалиёти аллақачон бошланган, аммо қачон тугаши номаълум. Айрим одамлар бу ҳисоблагичларни ўз ҳисобимиздан қўямиз деб ўйлаб юришибди. @media24uz
Показати все...
👍 6🤔 2🤬 1
Ёз келмасидан газ нархи кескин ошмоқда 1 июндан метан газ нархининг энг қиммати 3750 сўм бўлади, ҳозир 3350 сўм. Демак, 400 сўмга ошади. Энг максимум деб белгиланган ҳукумат топшириғидан ҳам қиммат нархда сотилиш ҳолатларини аввал кўп кузатдик. Бундан ташқари, газзаправкага навбатлар арий бошлагани нархни дарров кўтариш керак дегани эмас. Чунки қиш яқишлашиши билан навбатлар кўпаяди, аммо нархлар камайиб қолмайди. Ўта беғам энергетикларимиз орада нархни ошириб олишгани қолади холос. Чунки 1 августдан кейин яна нархни пасайтиришларига ишониш қийин. Айтганча, Россиядан шу пайтгача қанча газ импорт қилингани ҳақида, ёпиқ доираларда бўлса-да, ҳисобот бермадими Энергетика вазири? @media24uz
Показати все...
🤬 14👍 2😱 2🤯 1
Шавкат Абдураззоқов бир туманга 8,5 млрд. ажратди Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 5 ва 14 май кунлари Учқўрғон туманига жами 8,5 млрд. сўм пул ажратган. Бу пуллар жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш учун йўналтирилгани айтилган. 5 май куни 3,6 млрд. ва 14 май куни 4,9 млрд. сўм пул туман ҳокимиятига ўтказилган. Айни пайтда Наманганда гуллар фестивали бўляпти. Қизиқ, мана бу боғ битдимикин? @media24uz
Показати все...
👍 5🤔 4😱 2🤬 2😁 1
01:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“Глобал кўприк” номли илмий-оммабоп ҳужжатли филм суратга олинди Дунёнинг турли нуқталарида ўзбекистонлик ватандошлар, талаба-ёшлар таҳсил олиб, меҳнат қилишмоқда. Ана шундай тиришқоқ, доимий изланувчан ёшлар ҳақида “Глобал кўприк” номли илмий-оммабоп ҳужжатли филм суратга олинди. Филмни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=C8bFBNfzVNE @media24uz
Показати все...
👍 7👎 4🤯 2
Ҳеч нима ўзгармади, нархдан бошқа Сал ёмғир ёғса, сал шамол турса, ўчиб қолаверадиган чироқ ҳамон шундайлигича қолмоқда. Ҳолбуки, 1 майдан ток учун янги нархлар амалга кириб бўлган. Бугуннинг ўзида республиканинг ярмидан кўп қисми электрсиз қолган. Энергетика вазирлиги уларни тузатиш билан овора ва бошқа ишни ҳам эплолмаяпти. Нархни оширгунча қандай қуруқ ваъдалар берган бўлса, бу ваъдалар ҳамон ваъдалигича қолмоқда. Аксинча, бошқа ваъдаларни туғяпти: масалан, нархга яраша барқарорликка эришиш учун яна камида 3-4 йил керак. Яъни агар сиз янги нархда пулини тўлаб қўйсангиз ҳам, чироқ ўчиб қолиши мумкин. Бунинг учун Энергетика вазирлиги узр сўраб қўяди холос. Бу гаплар вазирликдагиларга заррача таъсир қилмайди. Чунки улар журналистларни ўз хейтерлари сафига қўшиб, шунчаки игнор қилиб ўтиришади. Афсуски, кунимиз ана шундай муносабатдаги энергетикларга қолган. Безнинг иши беш. @media24uz
Показати все...
👍 10🤬 6😱 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бўзатовда янги иқтидорлар кашф этилди 10 майдан 16 майгача Бўзатов FEST танлови бўлиб ўтди. Танловнинг ёпилиш маросимида супер-финалгача чиққан 69 нафар ёшдан 36 нафари 1-2-3-ўринлар билан тақдирланишди. Ғолиб ва иштирокчилар қуйидагича рағбатлантирилди: • 12 та 1-ўрин – 50 млн. сўмдан; • 12 та 2-ўрин – 30 млн. сўмдан; • 12 та 3-ўрин – 20 млн. сўмдан; • қолган 33 нафар иштирокчи – 10 млн. сўмдан.
"Бу даражада кутмаган эдим ғолиб бўлишимни. Устозлар ишонч билдириб, 1-ўринга муносиб кўришибди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳали ота-онамга айтишга улгурмадим, телефон қилган эдим, жавоб беришмади. Бўзатов FEST менга жудаям ёқди. Сабаби шу танлов орқали ўзимга янги дўстлар орттирдим, тажриба алмашдим", деди анъанавий ижрочилик йўналиши 16-22 ёш тоифасида 1-ўринни олган фарғоналик Лайло Халилова.
Тақдирлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг ёрқин юлдузлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Шу тариқа танловнинг бу йилги босқичи ҳам янги иқтидорларни кашф этди. @media24uz
Показати все...
👍 7👎 2