cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Meliev | Blog

Шахсий фикр, таҳлил ва қарашларимни шу ерда ёзиб бораман. Блог зерикарли бўлиб қолмаслиги учун баъзан расмли ҳамда мусиқий постлар ҳам бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим: http://myurls.co/melievh Мурожаат учун: @melievgagapimborrr_bot

Більше
Рекламні дописи
356
Підписники
-124 години
-187 днів
-3630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Instagram’да нисбатан олис ҳудудларга бориб, оддий қишлоқ ҳаётини кўрсатиб видеоконтент тайёрлайдиган каналлар бор. Уларнинг айрим видеоларида фон учун асосан мана шу мусиқадан фойдаланилган. Агарда видеолар остидаги изоҳларни ўқисангиз, унда ҳамма ўз ёшлигидаги ширин хотиралар билан бўлишган, телефон ва интернетсиз ҳаётда яшаш нақадар бошқача бўлганлигини ёзишган. Бундай видеоларнинг таъсирчан чиқиши учун эса мана бу фондаги мусиқа ҳам катта рол ўйнаб берган. Сабаби, тахминан 2002 йилгача туғилган аксарият авлод вакиллари учун бу мусиқа шедеврлардан бири. Шахсан мен учун ҳам бегона эмас. Ҳақиқатда, этни жимирлатиб юборадиган мусиқа а? Айниқса, қўшиқ бошланишидаги илк оҳанг, шунчаки ваув! Бир кун келиб бу ашулани ёшликдаги ширин хотираларни эслаб ижтимоий тармоқда ўзим очган каналда жойлаштираман деб ҳечам ўйламагандим. Агарда сиз мусиқани эшитиб ундан ҳеч нарсани ҳис қила олмасангиз, демак катта эҳтимол билан «New Generation» вакилларидансиз ) 👉 @melievuz
Показати все...
Bolalik_TV_–_Hamzabek_Abdullayev_Mehr_qo'yganing_qolur.mp311.41 MB
🆒 1
Охирги 2 йилдан бери телефонимга фақат тонировкали ламинат (стекло) қўйдирардим. Бугун телефон дўконга бориб, экранимга оддий (обычный) оқ ламинат ўрнатгандим. Вей, ҳаёт бор эканку-йе! Нимага шу кунгача кўзимни қийнаб тонировкали ламинатдан фойдаланган эканман, билмадим. 👉 @melievuz
Показати все...
🤣 7 2😁 2🗿 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шом. 👉 @melievuz
Показати все...
5🔥 2🆒 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Dreams come true! 👉 @melievuz
Показати все...
4🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Наҳотки шунақа қўнғироқ чатлар ҳалиям бўлса? Тахминан, 8-9 йил аввал бу каби чатлар ҳақиқатда зўр эди. Лекин, ҳозир буларнинг ўрнини ижтимоий тармоқлар эгаллаб бўлган деб ўйлайман. 👉 @melievuz
Показати все...
😁 6 3🔥 1
ChatGPT бераётган жавобларни қаранг. Аксарият ўзбек бўла туриб биз билмайдиган саволларга жавоб беряпти. Ўзбек тилида имловий хатолариз ёзиши эса мана ман деган она тили ўқитувчиларникидан яхшироқ. Ҳали ҳам, бу ChatGPT’нинг бепул версияси. Премиум версияси қанақа экан? 👉 @melievuz
Показати все...
4🏆 2👍 1 1🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Юқоридаги саволга сунъий интеллект шунақа жавоб берди. 👉 @melievuz
Показати все...
👌 3🗿 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Юқоридаги саволга ChatGPT шунақа жавоб берди. 👉 @melievuz
Показати все...
Биласиз, каналда официант бўлиб ишлаганим ва ҳали ҳам баъзи-баъзида ишга чиқиб туришим ҳақида айтганман. Кеча бир хонадондаги маракани ўтказиш учун (бизда марака одатда Худойи деб ҳам аталади, яъни вафот этган одамга атаб эҳсон дастурхонини ёзиш) хизматга боргандик. Хизмат вақтидаги бир ҳолат мени бироз ажаблантирди. Хуллас, дастурхонга деярли ҳамма нарсаларни қўйиб бўлдик, меҳмонлар келишидан бироз аввал нонларни тарқатяпмиз. Мен нонларни ҳар доимгидек иккита-иккита қилиб турли хил жойларга қўйяпман (10 талик одам ўтирадиган столга иккита-иккита қилиб 3 та турли жойга нон қўйилади, одатда). Бир вақт хонадон эгалари «Маракада нон 3 тадан қўйилади-ку, шуни билмайсанми?» деб қолди. I’m ҳайрон! Тўғриси, аввал ҳам бир-икки марта маракаларда иштирок этганман ва бунақа ҳолатга ҳеч гувоҳ бўлмагандим. Google’га «Марака дастурхонида 3 тадан нон қўйиладими?» деб савол ташлаганимда тайинли жавобни чиқармади. Ўзи қаердадир шунақа ёзилганми? Яъни, «Маракада нон 3 тадан қўйилсин, бўлмаса эҳсон қабул бўлмайди!» деб. Фикримча, бунчалик кичик деталларга боғланиб қолишлик керак эмас. 👉 @melievuz
Показати все...
😢 6💯 4 1🔥 1🆒 1
07:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
«95 ёшли аёлнинг инсониятга ёзган мактуби» Бу видео анча аввал Абдукарим Мирзаев каналида эфирга чиққан. Аммо, кўп вақт ўтишига қарамай, уни ҳали ҳам қайта-қайта кўриб тураман. Мактубда 95 ёшли аёлнинг биз ёшларга ва умуман, айни вақтда нафас олиб турган инсонларга қарата жуда керакли маслаҳатлар берилган. Айниқса, мактуб давомида аёлнинг «Бир пиёла сув ичганингизда ҳис қилган роҳатни бошқа ҳеч нарсага алишманг!» деган сўзлари бошқача таъсир қилган. Мен бу видеони каналга аввал жойлаштирганман деб ўйлагандим. Лекин канал медиасини қарасам, ҳали жойламаган эканман. Энди эса у бор. 👉 @melievuz
Показати все...
95_yoshli_ayol_maktubi_Bu_o`gitlar_bu_hayotda_hammamizga_yordam.mp412.64 MB
👍 3 3🔥 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.