cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Більше
Рекламні дописи
134 447Підписники
-39724 години
-3 1207 днів
-19 56130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Клиника очмоқчиман, қайси солиқ турини танлашни тавсия берасиз? @Yurist_Xizmati 4504-савол: Ассалому алайкум. Ўз мулким бўлган бинода тиббий хизмат кўрсатиш бўйича клиника очмоқчиман. (яъни тиббий муолажалар, уколлар, врачлар консултациялари, массаж, дцп билан оғриган болалар учун муолажалар ва врач кўриклари) Қандай шартлари бор ва қайси вариантни танлаганим яхши: фирмами, мчжми ёки яна бошқа вариантлари борми? Солиқдан имтиёзлар бор леб эшитдим. Агар бор бўлса қандай имтиёзлар бор? Лицензия олиш учун нима харакат қилиш керак ва қаерга мурожаат қилиш керак? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Даставвал, ушбу фаолият учун сизга МЧҲЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз. Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади. Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧҲЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз. Лицензия талаблари Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарорининг 27-иловасига асосан белгиланган. Унга кўра сиз ариза билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишингиз керак. Лицензия талаблари ва шартларини тўлқилигича бу ерда танишишингиз мумкин: ➡️ Энди эса солиқ имтиёзларига ўтсак, Солиқ кодексининг 59-моддасига биноан тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар жумласига киради ва улар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини 0% ставкада қўлланилади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показати все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 18👎 1
❗️1 фоизлик Солиқ кешбек бериш тартиби бекор қилинади Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.
Показати все...
davletovuz

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари…

👎 101😁 22👍 12🤬 6👏 2
Педагогик синфлар ташкил қилинади Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида 29.04.2024 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Показати все...
👍 14👎 6😁 3
⚡️Сокращениега тушган соҳалар ва штатлар сони Юқоридаги жадвал орқали қисқаришга тушган соҳалар ва штатлар сонини билиб олишингиз мумкин
Показати все...
🤬 121👎 54👍 34😁 13👌 4 1🤨 1
​​Ижтимоий тармоқларда қисқартириш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Агар хатда келтирилганидек, қисқартириш бўладиган бўлса, 2024 йилнинг иккинчи ярмига бориб, судларда меҳнат низолари каррасига кўпайиши мумкин. Қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатиш тартиби анчагина мураккабилиги ва айрим раҳбарларнинг мазкур тартибларга риоя қилмаслигини ёки эътиборга олмаслигини инобатга олсак, бундай ҳолат юзага келиши эҳтимоллиги ниҳоятда юқори. Бу масаланинг биринчи томони. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бизнингча, вазирликларнинг (қўмита, инспекция) 5тадан ўринбосарлари, 2тадан биринчи ўринбосарларни ойлигининг ўзи энг қуйи ташкилотларда камида 10га яқин ходимнинг ойлигига тенг бўлса керак. Агар қисқартиришни энг юқори даражадаги идораларда амалга оширилса, шунингдек ҳокимларнинг электромибиллар ёки ҳашаматли транспорт воситаларини сотиб олишларини қисқартирса, республика тизимида умумий қисқартишга хожат қолмаса керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показати все...

👍 322😢 20👏 12🔥 8
Сокращенияга тайёр туринглар Ижтимоий тармоқларда юқоридаги хабар тарқалди
Показати все...
👎 57👍 19👌 4🤨 3
Ижтимоий тармоқларда қисқартириш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Агар хатда келтирилганидек, қисқартириш бўладиган бўлса, 2024 йилнинг иккинчи ярмига бориб, судларда меҳнат низолари каррасига кўпайиши мумкин. Қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатиш тартиби анчагина мураккабилиги ва айрим раҳбарларнинг мазкур тартибларга риоя қилмаслигини ёки эътиборга олмаслигини инобатга олсак, бундай ҳолат юзага келиши эҳтимоллиги ниҳоятда юқори. Бу масаланинг биринчи томони. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бизнингча, вазирликларнинг (қўмита, инспекция) 5тадан ўринбосарлари, 2тадан биринчи ўринбосарларни ойлигининг ўзи энг қуйи ташкилотларда камида 10га яқин ходимнинг ойлигига тенг бўлса керак. Агар қисқартиришни энг юқори даражадаги идораларда амалга оширилса, шунингдек ҳокимларнинг электромибиллар ёки ҳашаматли транспорт воситаларини сотиб олишларини қисқартирса, республика тизимида умумий қисқартишга хожат қолмаса керак.
Показати все...
bakiroo

Иккитадан биринчи ўринбосар янги нормами? Ўзбекистон учун ихчам ҳукумат ушалмас орзу бўлиб қолаверади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ва энди Энергетика вазирлигида ҳам вазирнинг иккитадан биринчи ўринбосари бўлади. Вазирликларнинг бир бирига "матрешка" услубида кийгазиш билан бошланган "Маъмурий ислоҳотлар"дан 3 ой ўтмай, вазирликларнинг қайтадан туғилиб, ажралиб чиқиши ёки ҳатто бутунлай янги вазирликларнинг тузилиши ўтган йилнинг асосий трендига айланган эди. Чиновникларни боқиш харажатларини қисқартирамиз, деб бошланган "админреформа" харажатларнинг кўпайишига олиб келгани бежизга эмас. Энди бу йилги тенденция замларнинг, айниқса иккинчи биринчи замларнинг кўпайтирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Нега Маданият вазирлигига иккитадан биринчи зам мумкин, Спорт вазирлигига мумкинмас? Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мумкин, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мумкинмас? Энергетика вазирлигига мумкин-у, Транспорт вазирлигига мумкинмас. Ўзларига ўзлари лавозим ва рўтба ясовчи ўзбек…

👍 1
Чиқинди қарздорлигини қайта ҳисоблатса бўладими? @Yurist_Xizmati 4503-савол: Assalomu alaykum! Men 2007 yilda toshkent shahar shayhantoxur tumanidan uy olib usha uyga 2007 yilda doimiy roʻyxatga utganman. Hozirgi kunda Qashqadaryo v. Yakkaboğ tumanidagi onamni nomida bo'lgan uyda yashayapman lekin vaqtincha yoki doimiy roʻyxatga qoʻyilmagan man. Men Toshkentdagi uy uchun u erda yashasam ham yashamasam ham musur uchun pul tulayman. Shunga majbur ekanman. Endi 2018 yildan Qashqadaryo v. Yakkabogʻ tumanida musur xizmati yōlga quyilib xonadonlarda odam soni roʻyhatga olingan. Ular bizning uydan 4 kishini ro'yhat qilishgan. Musur xizmati mahalla bergan ro'hatni deydi, mahalla esa men bergan ro'hatda hatto sizlar yuqsilar deydi. 2018 dan beri 389000 qarz chiqarishgan. Mahalladan hat, maʼlumotnoma va uzimni passport kopiyamni bersam ham o'zgartirmadi. Men qanday yul tutsam buladi adolatli bo'lishi uchun. ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Бу ҳолатда қарздорликни доимий ва вақтинча рўйхатда турган фуқароларнинг ҳақиқий сони бўйича қайта кўриб чиқиш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш" ҚОИДАЛАРИга мувофиқ истеъмолчи бу хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролардир. 💁‍♂ Демак, ҳужжат бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлар олиниши керак. Аниқроқ қилиб айтсак, амалда уйингизда неча киши яшаши эмас балки рўйхатда турганлиги бўйича ҳисоблашри керак. Буни ўзгартириш мумкин. ☝️Юқорида келтириб ўтилган Қоидаларнинг 37-бандига мувофиқ абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади. Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЙ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан бу вазият ҳужжатлар билан дасдиқлаб берилиши керак. Бунда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Марказнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 иш куни муддатида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида электрон тарзда огоҳлантириш юборади. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий филиали томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар тизимдан ўчирилиши мумкин. ❗️Сиз саволда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтмай яшаётганингизни ёзгансиз. Бу ҳолат қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик қоидаларининг 223-моддасига кўра вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмай яшаш учун жавобгарлик белгиланган.
Показати все...
👍 36😁 5😢 3🔥 1
#Ана_ҳолос ❗️"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-торож" қилинмоқда Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.   Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.   Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.   Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин. Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.   Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.   Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади. Жаҳонгир Зияев, депутат
Показати все...
👍 145🤬 14🔥 7😢 4
2018 йилда сотилган уйдан солиқ тўлайманми? @Yurist_Xizmati 4502-савол: 2015-йили бир одамнинг номига Андижон шахрининг иккита жойидан Уй олинади, Уша уйлар 2018- сентябрь ойида сотиб юборилди. 2024-апрель ойида Уша одамнинг номига даромад солиги келди. Шу келган даромад солиги тугрими, шу нарсани батафсил тушинтириб беринг.Шу хакида бирорта Карор борми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Маълумки 2019-йилнинг 30-декабрида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Сизнинг ҳолатингизда солиқ қарздорлиги эски таҳрирдаги Солиқ кодекси амалда бўлган. Лекин мулкий даромад бўйича иккала кодексда ҳам бир хил қоида кетган. Янги кодекснинг 375-моддасига кўра солиқ солинадиган мулкий даромадлар қаторига солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар киради. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. (Бу қоида экси таҳрирдаги кодексининг 176-моддасида келтирилган.). ✅ Шундай экан бу борада қарздорлик бўйича шубҳа йўқ. Солиқ солинадиган даромад уй-жойнинг сотиб олиш ва сотиб юбориш ўртасидаги харажатлардан ташқари бўлган даромаддан ҳисобланади. ➡️ Энди ушбу солиқни ундириш масаласига келсак. Бу борада тўлиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексига юзланишимиз мумкин. Кодекснинг 88-моддасига биноан солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади. ❗️Агар сизларнинг ҳолатингиз бўйича уйлар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси бўйича 2018-йил сотилган бўлса, у ҳолда солиқни ундириш бўйича даъво муддати ўтиб кетган ҳисобланади. Шундай экан бу қарздорлик ундирувга қаратилмаслиги керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показати все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 70😁 6🤨 3