cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

«ИЛМ БЎСТОНИ» | Расмий канал

Андижон вилояти Бўстон(Бўз) тумани “Абдулазизхон” жоме масжидининг расмий телеграм канали Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Мурожаат учун: @ilm_bostonibot

Більше
Рекламні дописи
225
Підписники
Немає даних24 години
-47 днів
-1030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Дуо ЛИБОС КИЯЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО Либос кийишда ушбу дуони ўқиш фазилатлидир.
«Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний валаа қувваҳ».
Яъни, «Барча ҳамду санолар менинг ўзимда ҳеч қандай куч-қудрат ва имконият бўлмаган ҳолда, бу либосни менга кийдирган ва ризқ қилиб берган Аллоҳга хосдир». ☘☘🤲☘☘🤲☘☘ 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: https://t.me/bostonziyo
Показати все...
00:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 😊Бугун кўрар кўзларингиз, босган изларингиз, айтар сўзларингиз фақат хайр бўлсин, эзгулик бўлсин!
🌸Кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: https://t.me/bostonziyo
Показати все...
2.72 MB
#Ҳаж_китоби ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди. Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир. Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди. Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор: 1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин. 2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин. 3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин. 4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин. 5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин. 6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин. 7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин. 8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин. 9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин. 10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин. 11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин. "Мўминнинг умр сафари" китобидан. Отабек Ёрқулов Бўстон туман "Акбарали қори ота"  масжиди имом хатиби Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 https://t.me/bostonziyo
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга итоатли банда жаннатда асал дарёси бўйида ўз ҳури билан ёнбошлаб ётганида, ҳур унга қадаҳ узата туриб бундай дейди: "Аллоҳ таоло жазирама кунда сенинг чанқоқдан қийналиб турганингни кўрди ва сен билан фаришталарга фахрланди: "Бандамга қаранглар, мен учун аёлини, шаҳватини, лаззатини, таоми ва ичимлигини тарк қилди. Бу билан Менинг ҳузуримдаги нарсани умид қилди. Гувоҳ бўлинглар, Мен унинг гуноҳларини кечирдим", деди. Сўнг ўша куни сени кечирди ва мени сенга никоҳлади". "Латоифул Маориф" китобидан Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @bostonziyo
Показати все...
00:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🏞🏞🌅🌅 Дунё қалбингиз  гўзаллиги қадар гўзалдир. Демак, аввало қалбингизга эътиборли бўлинг!!! 🌿🌿☀️☀️ Кун давомида яхшиликлар сизга ҳамроҳ бўлсин!🕊️ 🎉Муборак кунлар яқин! Бу кунларни хайрли ниятлар билан қарши олайлик! ✔️ 😊😊 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @bostonziyo
Показати все...
5.45 MB
#МУТОЛАА_ВАҚТИ 🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? ...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)... 🖥 ЎҚИШ 🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ ...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)... 🖥 ЎҚИШ 🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ ...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)... 🖥 ЎҚИШ ☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН? ...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”.... 🖥 ЎҚИШ ☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ ...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”.... 🖥 ЎҚИШ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
БИРОР НАРСАГА БЎЛГАН МУҲАББАТ 24. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор нарсага бўлган муҳаббатинг кўр ва кар килади», деганлар. Бухорий(тарихда), Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган. Бас, ким дунёга муҳаббат қўйса, у уни Аллоҳ(амри) дан кўр ва кар қилади. Ким Аллоҳга муҳаббат қилса, У Зот уни (балои) нафсидан кўр ва кар қилади. Зотан, дунё уни охиратдан тўсади. Нафс эса Аллоҳдан тўсади. Банданинг дунёси унинг нафси ва шаҳватларидан бошқа нарса эмас. Бас, у(дунё)нинг сеҳри унга Ҳорут ва Морутнинг сеҳридан кўра яқиндир. Зотан, унинг нафси ва дунёсининг сеҳри аслийдир. Ҳорут ва Морутнинг сеҳри келгиндидир. Келгинди эса аслийча бўлмас. ♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим! Каналга уланиш: ⤵️ @bostonziyo
Показати все...
00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин! Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин..! @bostonziyo
Показати все...
animation.gif.mp40.22 KB