cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Більше
Рекламні дописи
307 989
Підписники
-1 46124 години
-10 9237 днів
-1 73330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
🏢 Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 🗓 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; 🔹кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. ❕Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 🔹2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; 🔹“Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 🔹қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача…

👍 7 1
❗️
Субсидия учун ариза топшириш 15 майдан бошланади
Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади
📝 Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: 🔹субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 🔹2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Показати все...
👍 23🤬 2
Фармонга кўра, ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 32👏 2
⚡️Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратиладиПрезидент Фармони. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 16🤔 4👏 3😁 1🎉 1👌 1😨 1
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; 🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 18 1🔥 1
#Бизнес_солиқ Корхонамиз чет давлат компаниясидан карз олмокчи 200 минг АКШ доллари. Карз учунн хисобланадиган фоизи 20 минг АКШ доллари. Корхонамиз солик агенти сифатида нерезидентларга туланган даромаддан фойда солиги тулаб берадими. Тулаб берса канча тулайди? 📍ЖАВОБ: Ҳа, 10% даромад солиғи ушлаб қолиниши керак батафсил асослантираман. Солиқ кодексининг 351-моддаси биринчи қисмига асосан норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади. Бундай даромадлар жумласига, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларидан ва якка тартибдаги тадбиркорларидан олинган ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари (шунингдек фойдада иштирок етиш ҳуқуқини берувчи облигациялар ва конвертация қилинадиган облигациялар) бўйича фоизлар киради. Юқоридагиларга кўра, солиқ агенти томонидан (яъни сиз томонигиздан) норезидентга ҳар бир фоиз даромадини тўлашда, тўлов манбаидан Солиқ кодексининг 353- моддасида белгиланган 10 фоизлик ставкада солиқ ушлаб қолиниши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 29👏 1
Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади - Шавкат Мирзиёев 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
😨 12👍 8👏 3 2
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бино иншоотларга коммунал тизимларни улаш мумкин эмас Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 42🤬 6 1🔥 1
⚡️Eнг кам пенсия миқдори ошди Президент Фармони билан 1-майидан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 👉 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. Бу минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланганлиги билан боғлиқ. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 74🙈 68🤬 53😁 40🤔 12😢 8🙏 7🤩 6 5😨 5👌 4
ЭРИМ БИЛАН КЎРИШИШГА РУХСАТ БЕРИШАДИМИ? Assalomu aleykum. Mani xo'jaynimi firmasida soliq to'lanmagani u.n qamab qo'yishdi. Tergov paytida ulani borib ko'rsam bdimi? 📍ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддасига кўра, Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади. Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув берилиши мумкин. Қариндошга ёки бошқа шахсга — жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсатини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда учрашув белгиланади. Бу вазиятса сиз эрингизни ишини тергов қилаётган терговчининг қарори асосида эрингиз билан учрашишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показати все...
👍 71 6😁 2🙈 2