ДУНЁ 🌿🌿🌿🌹🌹🌹🌹🌿🌿🌿
Бу менинг Дунёим ☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️🌺☘️ Ҳаёт экан мисли чархпалак, Бир кун армон, бир кундир зиё. Синовларга тайёр тур, дўстим, Бу биз билган, билмаган дунё. Фикр ва мулоҳазалар учун ссилка @anduh5774 🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿
Більше- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Триває завантаження даних...
Бугун Бугун улканлашди кўксимдаги дард, Бугун кучаймоқда юракда оғриқ. Мунғайган жуссамда сарғайган дарахт, Биз босган йўлларда кузак, хазонлиғ. У сўзсиз бекатда юрагим қонар, Руҳим адаштирган мунғлиғ бир дунё. Ишон, Фарғонада соғинчим ёнар, Шаҳар сиғдирмаган у унсиз рўё. Хира тортган кўнглим, Тиланган кўнглим, Бутун жисму жоним ёнар оташдан. Меҳру муҳаббатга қалбим лиммо-лим, Қўрқаман азизим сени алдашдан. Давонлар йироқдир, Давонлар нари, Йиллаб давонларда эримайди қор. Сени кутган эдим минг йил илгари, Ўн саккиз ёшимда айтилган ёр-ёр. Бугун тўлиб кетди хотирларда хат, Маҳзун кўзларингда кўрсайдим бир чўғ. Хувиллар кўчалар, Вужудим карахт, Энди ўчиб бўлган юрагим бечўғ. Қузғунлар жонимни қилмасдан талош, Жисмимни нимталаб бермай қушларга. Эриб тугамасдан қалбимдаги ёш, Бир бора қайтсайдинг мовий тушларга. Бир бора қайтсайдинг мовий тушларга... Умида АЪЗАМ 2023.04.02. @Umida_AZAM
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.