cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Navoiy viloyati arxiv ishi hududiy boshqarmasi

Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси расмий телеграм канали t.me/NavoiyAIHB

Більше
Узбекистан80 684Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
150
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#2021_йил_1_июндан Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларга янада қулай шароитлар яратилади 🔰 Унга кўра: 🔹 пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади; 🔹 3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади; 🔹 ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади; 🔹 пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади; 🔹 пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади; 🔹 фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Huquqiy axborot

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Показати все...
“Mahallabay” ishlash tizimida aholi muammolari joyida o'z yechimini topmoqda

Avval ta'kidlanganimizdek, Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan ishlab chiqilgan yangicha tizim – mahallabay va fuqarobay asosida xalq bilan muloqot qilishni tashkil etish, joylardagi muammolarni o‘rganish hamda ularning yechimini topish kabi masalalarga alohida e'tibor qaratilmoqda.

#ANONS #YOSHLAR #FORUM #ARXIV
Показати все...
_Forum2021.mp45.53 MB
2021-yil 25-may soat 10:00da Navoiy viloyati arxiv ishi hududiy boshqarmasi boshligʻi S.Bekovaning Qiziltepa tumani davlat arxivida jismoniy va yuridik shaxslarning vakillari bilan sayyor qabuli boʻlib oʻtadi.
Показати все...
Келиб чиқиши шахсий (оила, уруғ) архив фонди бу— айрим шахс, оила, уруғ ҳаёти ва фаолияти жараёнида шаклланган ҳужжатлардан таркиб топган архив фондиAnonymous voting
  • ТЎҒРИ
  • НОТЎҒРИ
0 votes
#Табриклаймиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. Шу муносабат билан "Ўзархив" агентлиги жамоаси Абдулла Нигматовични самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятига янги зафарлар тилайди. "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Показати все...
С 1 июня 2021 года при назначении пенсии трудовой стаж за период до 2005 года, когда не велась электронная база данных о заработной плате и трудовом стаже, рассчитывается на основе имеющихся в трудовой книжке записей о трудовом стаже лица без истребования подтверждающих документов. 📎 ☎️ -11-40 🌏 - http://pfru.uz 👉🏻 Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
Показати все...
19 май куни Анъанавий тарзда Миллий кутубхона томонидан утказилиб келинаётган "Сentral Asia - 2021 Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари" XIV Халқаро конференцияси, Халкаро форуми очилиш маросимида "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов табрик нутқи билан иштирок этди. "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Показати все...
Улуғ халқимиз жасоратига бағишланган тарихий кўргазма 2021 йил 18 май “Халқаро музейлар куни” куни муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Хотира саҳифалари” мавзусига доир фото архив ҳужжатлари нусхалари ва экспонатлар кўргазмаси расман очилди. Давлатимиз раҳбари 2021 йил 9 майдаги “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида кейинги йилларда халқимизнинг буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссасини ҳар томонлама ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича юртимизда катта ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида урғу берди. Шу мақсадда, жорий йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида ташкил этилган кўргазмадан ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида ва фронт ортида кўрсатган беқиёс жасорати ва матонати акс эттирилган архивдаги тарихий сурат ва ҳужжатлар ўрин олди.
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.