cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

AHLI SUNNA WAL JAMAA

(لَقَدْ جِئْنَاكُم بِالْحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَكُمْ لِلْحَقِّ كَارِهُونَ) Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз.(Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибсиз)

Більше
Узбекистан16 968Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
1 180
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ДИНИЙ_ИДОРА #САТР_АВРАТ #Ҳижобга_қарши_кураш Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги мактаблардан бирининг деворларига, деразаларига бир неча кун аввал қуйидаги расмга ўхшаш карикатураларни ёпиштириб кетишибди. У карикатураларда рўмол ўраб, ерга қараб турган ўқувчи қиз, унга танбеҳ бераётган аёл киши ва унинг боши ўрнига чўчқа боши қўйилган ҳолат тасвирланган. Хабар жўнатувчиларни айтишича бунга сабаб мактаб директори(аёл киши) қизларни рўмол ўрашига қаршилик қилиши. Унинг ҳаракатларидан безор бўлган бирор ўқувчи қизнинг яқинлари бўлиши мумкин. Норозилик бу даражага етиши яхшимас ўртоқлар. @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бўрон бутун бошли кемани яксон қилишга қодир-у, аммо, чигилган бир арқонни ечишга қодир бўлмайди. Ғазаб ҳам шундай, яксон қилади, аммо, асло ечимлар тақдим қилмайди. @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...
00:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ахлоқи йӯқнинг дини йӯқ! © Шайх Содиқ Самарқандий @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...
1.09 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ИФЛОС_ДУНЁ Бир тафсирда ўқиган эдим. Яҳудийлар Аллоҳнинг пайғамбарларидан қирқтасини қатл қилишган экан. Закарийё алайҳис саломни арралашади. Бир танноз хотиннинг талабига кўра Яҳё алайҳис саломнинг бошлари кесилиб ўша аёлга тақдим қилинади. Бу гапни ўқиб Аллоҳ таоло Яҳё алайҳис саломни қуръони каримда "Саййид" деб зикр қилганини эсладим. Саййидларга шунақа муомала қилинадими?! Бу дунё нақадар ифлос ва ҳақир биродарлар! Охиратда мазлум ва балога учраганларни буюк эвазлар ва бемисл ажрлар кутиб турибди. У шундай эвазки, ифлос дунёдаги барча ташвишларни уларга унуттириб юборади! Telegram: 👉 📲 https://t.me/Falastin
Показати все...
02:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Qattiq-hisob-kitob-kuni-Ustoz-Abdulloh-Zufar.mp46.54 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сўх туманида мактабда жиянининг рўмолига қаршилик бўлгани учун унинг тарафини олган эркакни 10 суткага қамаб қўйилган. Фарғона вилояти, Сўх тумани, Чашма МФЙ, Тариқ кўчасида истиқомат қилган Эранов Хокимжон тумандаги 25-сонли мактабда ўқийдиган жиянининг рўмол ўрашига қаршиликлар сабаб вазиятни ўрганиш мақсадида мактабга борганида, у билан жанжаллашиб, ИИБ чақиртириб, 10 суткага қаматиб юборишди деган хабар келди. Лекин, яхши эмас бу ҳолат, агар шунчаки ўз аҳлини сатри авратини ҳимоя қилган эркакларни шунчаки бирор "дежурний статья" билан қамаб юбораверишса. Кузатайликчи, оқибати нима бўлар экан. @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...
05:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
16.32 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ибрат Бу карта Мисрлик қизалоқники. Қизча 10 Миср фунти бўлган картасини олиб Мерсал хайрия фондига борди. У бу пулни Аллоҳ йўлида мухтож болаларга эхсон қилмоқчилигини айтди. Кимдир беғубор қизалоқдан таъсирланди, кимлардир кулди. Аммо бир маъсул ўзгача йўл тутди. Қизчанинг картасини аукционга қўйди ва қизалоқни тушунганлар картага ўз хиссаларини қўшсинлар деди. Тома тома кўл бўлур деганларидек бир зумда 10 фунтлик карта 22 миллионлик фунтлик рекорд хайрияга айланди... Аллоҳ ўн фунтигина бўлган қизалоқни яхши нияти учун керак бўлса миллионерлар хам қилолмайдиган садақа эгасига айлантирди. @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...
#Изоҳ Мусулмонлар қонини ҳалол қиладиган, ичларидан чиққан, тилларида гапирадиган, Қуръон ўқиб аммо бўғизларидан ичкарига ўтмаган, мусулмонлар молу жонини ҳалоллаб оладиган, ўзларини тузиб олган давлатарини тан олмаганларни муртадга чиқарадиган давлатни Аллоҳ Таъоло узоқ қолдирмайди, Аллоҳнинг ҳукмига амал қилган давлат 1300 йилдан ошиқ турди, хавориж, аҳлусуннадан ажраб олган давлат эса уч йилга ҳам бормади, наҳотки такфирийлар ақлларини ишлатишмаса... ( قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ غَيْرَ الْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِن قَبْلُ وَأَضَلُّوا كَثِيرًا وَضَلُّوا عَن سَوَاءِ السَّبِيلِ ) المائدة (٧٧) Сен: «Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавои нафсларига эргашманг», деб айт. «Динда ҳаддан ошишлик арабчада «ғулув» дейилади. Ғулув–аслида, динда бўлмаган нарсаларни ўзини яна ҳам диндорроқ, тақводорроқ кўрсатиш мақсадида динга киритишдир». @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...
​​Бозорчи либерал домлалар! Икки ажиб домлачалар бор. Эл оғзига тушган, таниқли. Иккисининг ҳам ӯз растаси, ӯз харидорлари бор. Энг эътиборли жиҳати эса уларнинг бир хил либераллигида)) Бири ӯриснинг олиб бораётган сиёсатини қораласа, яна бири украинларнинг сиёсатини қоралайди. Бозоридаги харидорларини иккига бӯлиб олгани билан бир қаторда уларга бир хил маҳсулот тортиқ қилишади. Бир қараган харидор бу икки бозорчи домлалар таклиф қилаётган маҳсулот икки хилдек кӯради, лекин аслида иккисининг ҳам икки хил харидорларига таклиф қилаётган маҳсулоти таркиб жиҳатидан бир хиллигидан кӯпчилик хабардор эмас. Бири океан ортидаги либерал демократик давлатларнинг жиноятлари хақида бонг урса, яна бири бизга жӯғрофий жиҳатдан яқин бӯлган либерал демократик давлатларнинг жиноятлари хақида бонг уради. Лекин не ажабки бу икки либерал домлаларнинг келишган масалаларини кузатсангиз бу икки бозорчи домлачаларнинг харидорларига таклиф қилаётган маҳсулотлари хақидаги хақиқатлар ойдинлашади. Энди бу икки либерал бозорчи домлаларнинг асосий масалалардаги келишган нуқталарини баъзиларини санаб ӯтамиз. 1. Демократия. Либерал домлаларнинг бири "демократиянинг жавҳари ислом ёки исломнинг жавҳари демократия" деган қовлни ӯз харидорларига таклиф қилса, иккинчи либерал бозорчи эса "демократия куфр, лекин бизнинг давлатимиз танлаган демократия - куфр бӯлмаган демократиядир" деган қовлни ҳаридорларига таклиф қилади. Кӯриниб турганидек бу икки бозорчилар демократия хақида таклиф қилаётган маҳсулоти бир хил. 2. Толибон. Жиҳод. Бу икки либерал домлаларнинг бири "Толибон бу Американинг хитойга қарши қӯйган қӯғирчоғи" деган қовлни таклиф қилса, иккинчи либерал домла эса "Агар Толибон бизга қарши (яъни демократик давлатимизга) ҳужум қилса унга қарши жиҳод қиламиз, чунки улар Американинг қӯғирчоғи" дейди. Бу икки либерал домлаларнинг Толибон хақида улар қӯғирчоқ деган қовлда бирлашганидек, "ҳозир жиҳоднинг вақти эмас" деган қовлда ҳам бирлашади. 3. Либерал демократ муҳтарам юртбоши. Бу икки либерал домлаларнинг келишган энг муҳим нуқтаси ҳам шу! Яъни Либерал демократик партиясидан номзод ӯлароқ кӯрсатилиб, сӯнг жонажон юртимизга либерал демократик давлат қуришликни олий ғоя қилиб келган президентни, уни муҳтарамлигида, уни хаққи бузиб ӯтиб бӯлмайдиган чегара эканлигида, у нишоллайдиган байрамлар ҳалоллигида, у чиқараётган қонунлари устувор эканлигида, у сӯзлаётган сӯзлар мӯътабарлигида (хақиқат, адолат ва. ҳ.к) келишишади ва унга сайловларда ҳамиша овоз бериш, унинг олий мақсади йӯлида ҳамиша ёнида туриш каби масалаларда келишишади. Хуллас икки хил кӯринишдаги бир хил таъмлик маҳсулот таклиф қилаётган либерал монопол бозорчилар. Менимча сал бӯлса ҳам тушунарли бӯлди шекилли) @Tavhid22 // заҳира @Tavhid_7
Показати все...

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.