uk
Feedback
KOʻNGLIM CHASHMALARI🌸🍃

KOʻNGLIM CHASHMALARI🌸🍃

Відкрити в Telegram

Соғинч эзса дилингни, Армон тўсса йўлингни, Ҳижрон тутса қўлингни, Шеърларимдан излай қол. Дўстларга этмасин зор, Душманга этмасин хор, Қалбимда иймоним бор, Шеърларимдан излай қол. ✍️ Феруза Рустамова ИЖОДИЙ КАНАЛИ

Показати більше
2 262
Підписники
-2324 години
-2267 днів
-28930 день
Архів дописів
🍃🌹БОШЛАНГАН КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ, БАРАКОТЛИ ВА СОЛИХ АМАЛЛАРДА ЎТСИН! 🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹🌸 🕋 🌸┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅🌸 ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎ ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | KOʻNGLIM CHASHMALARI🍃🌸🍃 😊

Эй Одам, абадингиз бор бўлсин! 🍃🌹💖 🎶 Энг зўрлари бизда 🎶 ⏪⏪    ⏸    ⏩⏩ 🎸🎸𝙀𝙣𝙜 𝙨𝙖𝙧𝙖 𝙢𝙪𝙨𝙞𝙦𝙖𝙡𝙖𝙧   𝘽𝙞𝙯𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙙𝙖🎸🎸 🎶 𝙎𝙞𝙯 𝙨𝙚𝙫𝙜𝙖𝙣 𝙦𝙤'𝙨𝙝𝙞𝙦𝙡𝙖𝙧 🎶  🕋 🌸┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅🌸 ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎

ЭЙ, ҲАЁТ... Ғараз, ёмонликдан йироқда юрдим, Шайтон учраганда,  ундан юз бурдим, Яхшилар бор жойда суҳбатлар қурдим, Қисмат битиги деб борига кўндим. Гоҳида ўкиндим яшашдан безиб, Қароқлар намланиб, аччиқ ёш сизиб, Ҳаёт уммонида—кемада сузиб, Қисмат битиги деб борига кўндим. Яхши бўлсанг ошинг ейсан дейдилар, Ёмон бўлсанг бошинг ейсан дейдилар, Яхши бўлиб кўрдим, бағрим  ўйдилар, Қисмат битиги деб борига кўндим. Турфа хил синовлар учраб йўлимда, Душманлар чоҳ қазди ўнгу-сўлимда, Иймоним бут, Оллоҳ қалбим тўрида, Қисмат битиги деб борига кўндим. Нокасу, номардга мени хор қилма, Чин дўстлар йўлига интизор қилма, Эй ҳаёт бандаман, ожиз деб кулма, Қисмат битиги деб борига кўндим. Кемтик дунё сенга лолу, ҳайронман, Камлари тўлмаган,  кўнгли вайронман, Меҳмон бўлиб кезган мен бир нолонман, Қисмат битиги деб борига кўндим!.. ✍️ 18.01.2026 й ФЕРУЗА РУСТАМОВА

sticker.webp0.35 KB

Оқибатли бўлайлик Ёруғ кунлар берсин Худойим, Умрингизга умрлар қўшиб. Икки дунё саодат берсин, Қувнаб юринг, юракдан жўшиб. Дунёсида яшаймиз бир бор, Туғилмаймиз такрор ва такрор, Яхшиликни қилмайлик канда, Ўзи бўлсин бизга мададкор. Иккита нон кўтариб бориб, Йўқлайлик биз ота-онани. Йўл қарайди  соғиниб кун, тун, Сезмайсизми соғинч, жолани. Иш ва рўзғор дея ортмаймиз, Тугамайди дунё ташвиши. Шукур  дея яшайлик дўстлар, Гуноҳ бўлар инсон нолиши. Яқинлардан хабардор бўлиб, Оқибатли бўлайлик келинг. Ришталарни мустаҳкам боғлаб, Чин юракдан бахтни ҳис қилинг.           ✍️          18.04.2026 й ФЕРУЗА  РУСТАМОВА @konglim_chashmalari

sticker.webp0.47 KB

ТИЛАКЛАРИМ.. Меҳрим сизга бўлсин поёндоз, Тўрт фаслингиз бўлсин баҳор, ёз. Оқибатдан дилим чалсин соз, Яхшиларни яхши кўраман. Андуҳ ёмон, ғамдан сўламан, Нокаслардан ҳазар қиламан, Сохталикни ор деб биламан, Яхшиларни яхши кўраман. Умрингизга етмасин завол, Саломларим етказсин шамол Чорлайверар сиз томон  хаёл, Яхшиларни яхши кўраман. Дилингизни оғритса биров, Ортга ташланг келди деб синов. Бевақт сочга қўнмасин қиров, Яхшиларни яхши кўраман. Ёмонларга шериклик ёмон, Улар билсанг ҳамроҳи шайтон. Охиратинг қилмагил вайрон, Яхшиларни яхши кўраман. Чин дўстларлардан айирмасин ҳеч, Шунда бўлар садоқатда куч, Сотқин дўстдан ўз вақтида кеч, Яхшиларни яхши кўраман. Ҳар тонгларга етмоқлик бир бахт, Яхши амал юрагимда аҳд, Жаннатидан тилайман бир тахт, Яхшиларни яхши кўраман. Меҳр кўзда дегани ёлғон, Кўнгил яқин бўлсин аввало, Феруза дер, дўстлар индалло, Яхшиларни яхши кўраман!.               ✍️          11.12.2025 й ФЕРУЗА  РУСТАМОВА @konglim_chashmalari

🌤Aссалому алайкум Вараҳматуллоҳи Вабаракотуҳ; Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин! 🌷Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲 🌷Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🌷Бугунги кунингиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

sticker.webp0.39 KB

✨ ТУНИНГИЗ ЯХШИ ВА ОСУДА ЎТСИН ЯХШИЛАР! ✨ БАРЧАНГИЗНИ ОЛЛОҲ ЎЗ ПАНОҲИДА АСРАСИН! ✨ЭРТА ТОНГДА ҒОЙИБОНА КЎРИШГУНЧА ЯХШИЛАР! Яхши тушлар кўрингу, тиниқиб ухланг, Бошингизда парвона бўлсин малаклар. Умрингиз узоқ бўлсин, ризқингиз улуғ, Кўксингизда урсин қайноқ юраклар! ✍️ Феруза Рустамова @konglim_chashmalari @konglim_chashmalari

🎤 Камрон Нур.

БЕВАФО ДУНЁ Қисмат ёзилади турфа хил ахир, Гоҳида шириндир, гоҳида тахир. Кимдир бой яшайди, ким эса фақир, Буни дерлар тақдир,малаклар гувоҳ, Синовли дунё бу—яратган Оллоҳ. Буни дерлар тақдир, малаклар гувоҳ, Синовли дунё бу—яратган Оллоҳ!. 📅10.05.2026 й ✍ФЕРУЗА РУСТАМОВА @konglim_chashmalari @AUDEOIJROLAR KOʻNGLIM CHASHMALARI ❤️

ХИЁНАТ Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим, Сенинг алдовларинг ўтди жонимдан. Хиёнат тўнини кийган кунингдан, Кўзёшим сел бўлди  икки кўзимдан. Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим, Озорлар беришдан чарчамадинг ҳеч. Бағримни тилкалаб, кўнглим синдирдинг, Ўзимни ўнглашга тополмадим куч. Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим, Сохта муҳаббатинг  керакмас менга. Кўнглим сининиқларин ямаб чарчадим, Кунларим алмашди зимистон тунга. Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим, Жабру стамлардан юракда яра, Азоби оғриқли қийналар жоним, Бу дардни кўтарган қалблардан сўра. Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим, Ёлғон муҳаббатдан қайтиб сўзлама. Вафодоринг эдим  англай олмадинг, Тополмайсан изим, кетдим излама. Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим, Барги хазондайин сағайди рангим. Мадад бер эй Роббим ожиз бандангман, Кўргувчи, билгувчи  меҳрибон Тангрим!. Қарорим ўзгарди, қолмади сабрим..         ✍️ 24.12.2025  й ФЕРУЗА  РУСТАМОВА 🎤 Муҳайё Нишонова KOʻNGLIM CHASHMALARI ❤️

Эй,   сиз... Фоний  дунё  мансабинг талаш, "Яхши"  билан " ёмон"инг туташ. Заминингдир  наҳотки "кураш"?, Эй,  сиз  кибр асиралари!. Кимларгадир ёқмадим илло, Ёқтирса бас,  яратган Худо. Чин дўстлардан этмасин жудо, Эй, сиз кибр асиралари!. Жой бергандим кўнглим тўъридан, Сўз   изладим қалбим қўъридан. Юрмадим ҳеч "ёмон"  йўлидан, Эй, сиз  кибр  асиралари!. Бўлмаса ҳам бизга вақтингиз, Буколмайди   " қадрим" аҳдингиз. Яратган  берсин  омадингиз, Эй, сиз кибр асиралари!. Сохталардан асрагин Оллоҳ, Қалб  оғриди ўзингсан гувоҳ. Ёмонлардан  йироқ қил ногоҳ, Эй, сиз кибр асиралари!. Маним бир кун, чопар омадим, Дўстлар ичра дўстни  изладим. Булбул каби нолон бўзладим, . Эй, сиз кибр асиралари!. Кўзим ёшли,  бағримдир пора, Дил ярамга  борми бир  чора. Феруза  дер, инсофин  сўра, Эй ,  сиз  кибр  асиралари!..          ✍️ 26. 08. 2023 й Феруза   Рустамова 💦💦🌺 💦🌸🌼🍃 KOʻNGLIM CHASHMALARI ❤️ 🎤 Муҳайё Нишонова 🎼 Муҳайё 🎹

🌙 Хайрли тун! Сокин тунлар тилайман, Ором олинг тиниқиб. Шод айласин дилингиз, Расулим тушга кириб! Чинор умрин тилайман, Узун бўлсин умрингиз. Ғубор кўрмасин асло, Иймонли пок қалбингиз! Яхшилар йўлдош бўлсин, Яхшилик ҳамроҳ бўлсин. Кўзлар намланмай кулсин, Армон гуллари сўлсин! Фоний дунё ўткинчи, Яхшилик қолсин ортдан. Дилдаги эзгу ният, Кучин кўрсатсин сиртдан! Шайтон оғу солмасин, Еган ҳар ошингизга. Фаришта айтсин таҳсин, Тоғдек бардошингизга! Шоҳу, гадо ўтади, Умр берилгай ўлчаб. Инсон бўлайлик дўстлар, Худойим юрсин қўллаб! Бандаларим деб Ўзи, Бошимизни силасин. Яхши амаллар бериб, Жаннатига йўлласин! ✍️ 29.10.2025 й ФЕРУЗА РУСТАМОВА ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎

✍Феруза Рустамова 🎙Ферузабону..