cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Носиржон ЖЎРАЕВ ижодига мансуб 📝 Шеърлар 🎙 Аудиолар 🎶 Мусиқалар 🎬 Кўрсатувлар Алоқа учун: @Anvariy25

Більше
Рекламні дописи
978
Підписники
+524 години
-17 днів
+1530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
* * * Ҳаёт беаёв даргоҳ – Болам қийналмасин деб Бирон ғирром шарт билан, Ота уйга ё ногоҳ Ғам соя солмасин деб, Курашаман вақт билан. Баҳордан то кузгача, Яъни гул-хазон аро Тобландиму дард билан, Минг афсуски, сизгача (Йиллаб кутдингиз зеро!) Боролмадим бахт билан... 📆1.07.2023 ✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
Показати все...
👍 6😢 4 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#янги_шеър * * * Шундай лаҳза бўлса, Ерга қадаб кўз Дардингни ичингга ютиб кетмасанг! Шундай ларза бўлса, Қўймаса номус – Йиқилгач, ўзингни тутиб кетмасанг! Юртнинг ёш ва нимжон бешикларига Елка тутиб борсанг Бек бўлгунча то, Эгилган бошлар ҳам тик бўлгунча то Нариги дунёнинг эшикларига Суяниб турсанг-у, ўтиб кетмасанг! 📆 24.06.2024 ✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
Показати все...
👍 12 6😢 4👏 2
* * * Бошимга ўй бўлди, юракка зарба, Елкамни чўктирди – ушбу юк нега? Гоҳ исён қилдим-у (тавба дей, тавба), Қарши боролмадим Аллоҳ ҳукмига. Кўнмасдим бўғзимга турсаям тақаб Ҳаёт қиличини – ишқсиз ўлмасдим. Сени ҳам бунчалар севмасдим, фақат Аллоҳ буюрди, мен йўқ деёлмасдим. 22.06.2023. Носиржон ЖЎРАЕВ
Показати все...
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Носиржон ЖЎРАЕВ ижодига мансуб 📝 Шеърлар 🎙 Аудиолар 🎶 Мусиқалар 🎬 Кўрсатувлар Алоқа учун: @Anvariy25

👍 6❤‍🔥 6 3👏 1😢 1
Repost from Azizbekh
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Ilm va ijod ixlosmandlari uchun telegram tarmog‘idagi naf olish mumkin bo‘lgan sara sahifalar jamlanmasi. Marhamat: Barcha kanallarga ulanish uchun
Показати все...

👍 2 1👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ЯНГИ_ШЕЪР *** Тунлар ўрмалайди кўксимда ғашлик, Қонимга қўшилиб айланар оғриқ. Кўкка тегишлими, ерга қарашли – Билмадим, ичимда не ғам ўроғлиқ! Ортга йўл қолмаган, олдга ҳафсала, Бир эпкин юрмаган даштдек турғунман. Уйғонмоқ истайман ахир ҳар сафар Исёнга ўхшаган жиддий туйғудан! 11.06.2024.Носиржон ЖЎРАЕВ 👉
Показати все...
👍 18❤‍🔥 5🥰 3🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ЯНГИ_ШЕЪР * * * Юрт деб куйламоқмас, Юрт деб куймоқдир, Чекингга тушса, шу – одамлик шарти, Бирга хўрсинмоқдир элнинг ёнида – Аввалроқ қанотлар ўсиб чиқарди, Елкамда шунча қарз бўлмаганида. Болам, сенга тушса Ватаннинг дарди, Жажжи қанотингни ечиб улоқтир! Токи юртинг келиб суянганида Халақит бермасин бу қанотларинг... Онанг келбатингга суюнганида, Ўткир тиғ бўлганда сабза хатларинг, Унутма, манглайинг шунчалар оқдир – Унда Аллоҳ билан Ватан бор холос... Бошқа майдаларга қилмагин ихлос! Ахир мен ҳаётнинг хашак ғамларин Сенга қолдирмасдан яшаб бераман, Ахир қирқ йил кучни нега жамладим, Мен сенга оқ йўллар ясаб бераман. Ёнингда, сўнг ёдда бўлган дамларим Сен яшаб берсанг бас орзуимга мос, Шу тўрт сатр, бошқа ўтинчим йўқдир! Болам, отанг шоир ва ор, Шулар учун ваъданг бўлсин! Юрагингда Парвардигор, Пешонангда Ватан бўлсин! 3.06.2024. ✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ https://t.me/Nosirjon_Jorayev
Показати все...
👍 15❤‍🔥 7 1🔥 1🥰 1👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бахт – бу нима қилишинг кераклигини билишдир
✍️ Р. Киплинг
Показати все...
👏 9👍 2 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сочим сал оқарди, манглай сал тириш, Бироқ чеҳрамдаги табассум ўша. Шартмас изтиробни изоҳлаб туриш, Худо синов берган бир мавсум ўша. Не керак эътироз, эътироф ўрни, Пушмон даласидан ким ҳам наф ўрди? Муҳаббат ҳақида энг кўп лоф урди – Юрагим воз кечди, ҳайф мавзум ўша. Дуо ҳам, қарғиш ҳам йўқотди кучин, Севги ҳам, нафрат ҳам арзиган учун! Эй ҳаёт, мен сени тушундим, тушун, Тириклик – энг гўзал маросим ўша! ✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ 📖 АКСИНЧА
Показати все...
👍 19 6🥰 1👏 1
​° ° ° Қўлим чўзсам, дегайларки, бу гул нозик, бу гул нозик, Бу гул ҳақда хаёл этмоқ бу гулдан ҳам тугул нозик. Не бир мушкул ипи бирла дилимни боғлади бу гул, Магар ечмоққа қасд этсам, ҳама банди чигил нозик. Юзимга сув уриб лолман, яна бошга сочиб тупроқ, Бўлурму деб наҳот шунча азалда обигил нозик. Магар кўргансан оламда тугал нозик юмушларни, Аё шоир, бу гул ҳақда десанг ҳам не дегил нозик. Омонат турса-да жоним ажаб нозик замонларда, Қўлим чўзмай десам гулга, кўнгул нозик, кўнгул нозик. 28.07.2021 ✍Носиржон ЖЎРАЕВ https://t.me/Nosirjon_Jorayev
Показати все...

👍 15 7❤‍🔥 2👏 2
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.