cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🌙 ISLOM SOHILI | POSHSHOPIRIM jome masjidi

“Пошшопирим“ масжиди имом-хатиби ҲОШИМЖОН ДОМЛА ЭРГАШЕВ 🔊Аудио мавъизалари ва 🎤Қироатлари. 🎬Ибратли видео ва расмлар 📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📝Ҳикматлар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз! T.me/İslom_sohili va https://www.youtube.com/@GavharTV

Більше
Рекламні дописи
1 209
Підписники
Немає даних24 години
-27 днів
+1030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#duo Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👏 4 2
​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ #таҳорат ❓1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير “Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
Показати все...

👍 2
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ #таҳорат ❓1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади. Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). “Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган: وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها “Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”. Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган. Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
Показати все...

​​ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ #жаноза #намоз ❓1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади. Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади. Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган: وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته “Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”. ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية “Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
Показати все...

👍 3
02:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видеолавҳа Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари дин хизматида бўлиб турган ёш имомларга мурожаатнома йўлладилар Фарғона вилояти вакиллигида шу муносабат билан ташкил этилган тадбирдан лавҳа ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Показати все...
MUFTIY MUROJAAT Tg.mp410.85 MB
👍 3
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ #таҳорат ❓1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади. Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). “Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган: وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها “Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”. Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган. Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...

👍 3👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Улашинг: @diniysavollar
Показати все...
👍 5
​​ИМОМГА РУКУДА ИҚТИДО ҚИЛСА-Ю, РУКУ ҚИЛМАСА #намоз ❓1298-CАВОЛ: Бир киши имом рукуда турган вақтда келиб иқтидо қилди. Руку қилмасдан сано ўқиди. Сано ўқигунича имом рукудан турди. Иқтидо қилган киши кейин ўзи руку қилди. Унинг намози бузилмаганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга кечикиб келган ва ўша ракатда имом билан бирга руку қилмаган бўлса, у ракатни топмаган ҳисобланади. Агар имомдан кейин туриб, шу ракатни ўқиб қўйган бўлса, намози тўғри бўлган. Агар бу ракатни топдим деб ўқимаган бўлса, бир ракат кам ўқиб, намози бузилган бўлади ва шу намознинг қазосини ўқиб қўяди. Бу борада “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: وَإِنْ أَدْرَكَ إمَامَهُ رَاكِعًا فَكَبَّرَ وَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ الرَّكْعَةَ وَلَنَا أَنَّ الشَّرْطَ هُوَ الْمُشَارَكَةُ فِي أَفْعَالِ الصَّلَاةِ وَلَمْ يُوجَدْ لَا فِي الْقِيَامِ وَلَا فِي الرُّكُوعِ “Муқтадий жамоатга имом руку қилиб турганида етиб келиб, такбир айтиб намозга киришса ва имом рукудан бош кўтаргунича руку қилмасдан туриб қолса, ўша ракатни топмаган бўлади. Бунга далил шуки, иқтидонинг шарти намознинг арконларида имомга шерик бўлишдир. Бу кишида бундай шерикчилик қиёмда ҳам, рукуда ҳам топилмади”. Бундай ҳолатларда иқтидо қилган киши қулоқ қоқиши билан имомга эргашиб, имом қайси амални бажараётган бўлса, дарҳол шуни қилиши лозим. Чунки сано ўқиш суннат, имомга эргашиш вожиб саналади. Ундан ташқари иқтидонинг шартларидан бири муқтадий ҳар бир рукнни бир қисмини бўлса ҳам имом билан бирга бажаришидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
Показати все...

👍 8
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар. Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун дунёда фақат ота-онангизгина мукофотлайди". Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
Показати все...
👏 7😢 2
​​ДЕҲҚОН БЎЛМАГАН КИШИНИНГ САЛАМ САВДОСИНИ ҚИЛИШИ #савдо ❓1297-CАВОЛ: Мен шоли, буғдой экиш каби деҳқончилик ишлари билан шуғулланмайман. Тижорат соҳасида иш юритаман. Шу ҳолатда одамлардан кейинчалик уларга буғдой, шоли етказиб бериш шарти билан шу каби маҳсулотларга пул олсам бўладими? Пул керак бўлган вақтда бир танишим шундай қилишни маслаҳат берди. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Деҳқончилик маҳсулотларини кейинчалик етказиб бериш шарти билан савдо қилувчи шахс деҳқон бўлиши шарт эмас. Маҳсулотни маълум муддатдан кейин етказиб бериш шарти билан савдо қилишни салам савдоси дейилади. Салам савдонинг бир қанча шартлари бор(https://t.me/diniysavollar/398). Мана шуларга риоя қилган ҳолатда пул олсангиз бўлади. Бу шартларнинг ичида пул олаётган кишининг ўзида мазкур маҳсулот бўлиши керак деган шарт йўқ, балки маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади: وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ “Салам савдоси, сотиб олинаётган маҳсулот келишув вақтидан бошлаб, топшириш вақтигача бўлган муддат давомида мавжуд бўлсагина жоиз бўлади” (“Жавҳаратун наййира” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizga obuna boʻling: T.ME/ISLOM_SOHILI https://youtube.com/@GavharTVuz
Показати все...

👍 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.