uk
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Відкрити в Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Показати більше
1 914
Підписники
-624 години
-77 днів
-4830 день
Архів дописів
photo content

sticker.webp0.44 KB

Ибрат Мусо алайҳиссалом яйловда бир чўпонга дуч келибдилар. Чўпон бутун вужуди билан Аллоҳга сиғиниб, муножот қилиб дер эканким: «Эй Художон! Сен қаердасан? Кел, сочларингни тарайин, чориқларингни тикиб берайин, наинки ўз жоним, балки қўйларим, фарзандларим ҳам сенга фидо бўлсин. Қаердасан, бориб, дастёринг бўлсам, сут-қаймоғим билан қорнингни тўйдирсам. Бошинг оғриса бошингни силасам, юз-қўлингдан ўпсам, оёқларингни уқаласам...» Мусо алайҳиссалом бу муножотни эшитиб, чўпонни койиб дедиларким: «Эй аҳмоқ, бу гапларни айтиб, сен энди кофир бўлдинг. Худонинг чориғи ҳам, тўни ҳам йўқ. У емайди, ичмайди. Уни ўзингга ўхшатма. У гўё қуёш, сен эса бир чивин...» Шуларни айтишлари билан Парвардигордан у зотга ваҳий келадиким: «Эй Мусо! Нима қилдингки, бандамни мендан айирдинг. Қўй, айтаверсин. Сен бандаларнинг дилини Парвардигорга улаш учун юборилгансан, ажратиб ташлаш учун эмас. Биз ҳар одамга, ҳар бир элга ўз даражасида, ўз тилида муҳаббат изҳор этишга имкон бердик. Ҳиндларни ҳинд тилида, синдларни синд истилоҳида сўзлатдик...» Робиъаи-Адавиййадан (раҳматуллоҳи алайҳо) сўрадилар: -Қайдан келурсан: Бул жаҳондан нечук кетурсан? Жавоб бердиларки: -У жаҳонга кетурман. -Бу дунёда найларсан? -Пушаймон юргайман. Чунки фонийдир, боқий эмасдур. -Ҳақни севармисан? -Бали. -Шайтонни душман тутармисан? -Йўқ. -Нечун? -Шунинг учунки, кўнглимда Раҳмон севгиси шунчалик тўлиб тургайки, шайтон душманлиги сиғмас...

sticker.webp0.15 KB

Тўрт нарса ризқни жалб қилади. 1. Кечаси ибодат қилиш учун турмоқ. 2. Кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтмоқ токи тонг отгунча. 3. До
Тўрт нарса ризқни жалб қилади. 1. Кечаси ибодат қилиш учун турмоқ. 2. Кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтмоқ токи тонг отгунча. 3. Доимо эҳсон бериб турмоқ. 4. Ерталаб ва кечқурун азкорларни (зикрларни) қилмоқ. "Задул-Маад" (4/378) китобидан. Бизнинг манзил 👇👇👇

sticker.webp0.48 KB

Хотирани мустаҳкамлаш учун (склерознинг олдини олиш) • Бир бош пиёз, бир бош саримсоқ, 4 ош қошиқ олинг асал. • Пиёз ва сарим
Хотирани мустаҳкамлаш учун (склерознинг олдини олиш) • Бир бош пиёз, бир бош саримсоқ, 4 ош қошиқ олинг асал. • Пиёз ва саримсоқни майда тўғранг, асал қуйинг. • Тахминан 10-12 соатда тайёр бўлади. • 1 ош қошиқ олинг. овқатдан кейин кунига уч марта. Курс қисқа: 7 кун, ўрта - 14, максимал - 21 кун ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

1,5 ой давомида ҳар кеча ётишдан олдин, шу махсулотларни истеъмол қилиб ётинг 🔶РЕЦЕПТ; •1 дона анжир меваси; •5 дона қуритил
1,5 ой давомида ҳар кеча ётишдан олдин, шу махсулотларни истеъмол қилиб ётинг 🔶РЕЦЕПТ; •1 дона анжир меваси; •5 дона қуритилган ўрик; •1 дона оддий ўрик меваси. 🔶Фойдаси қандай? Фойдаси шунда-ки, бел сохасидаги умурқта суякларига самарали таъсир кўрсатиб, хатто диск чурраси "грыжа" касаллигини хам енгиллаштиради ва умуртқа суякларини мустахкамлайди... ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

🔴 Кўк чойми ёки Кофе? 🔴 Эрамиздан аввалги 1 асрда чўпон тоғда подасини ўтлатиб юрарди. Чой ўсимлигидан еган эчкилари бошқа эчкиларга қараганда активроқ ва ўйноқироқлигини сезиб қолади. Натижада чой ўсимлиги кашф қилинади. Кўк чой ва Кофени баравар гапираётганимни асосий сабаби - улар таркибида кофеин миқдори деярли ўхшаш. Иккиси хам мияни активлайди, депрессия,  тушукунлик ва эринчоқликдан қутқаради. Кунига 4 марттадан ортиқ ичилмаса организмга фойдаси кўп. Зарарларига келсак,  қон босими бор,  буйраклари касал ва айниқса,  нерв хасталиги бор одамларга тавсия қилинмайди. Асаб касалликлари бор одамлар оддий доғ сув ичгани маъқулроқ. 🪴 Чойни тозаси жуда қиммат туради. Дўконларимиздаги сотилаётган аксарият чойлар сорти жуда паст чойлардир. Шу туфайли уларни мўжизавий таъсири хақида гапириш тўғри бўлмайди. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❗️ Булғор қалампирининг фойдалари 🫑 Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича и
❗️ Булғор қалампирининг фойдалари 🫑 Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича ишлатилса, максимал таъсирга эришилади. Пиширилгандан сўнг таркибидаги фойдали моддаларнинг 70 фоизини йўқотади. ☑️ Булғор қалампири: Кўз саломатлигида, анемиянинг олдини олишда, вазн ташлашда, қонни суюлтиришда, иммунитетни мустаҳкамлашда, уйқу ва кайфиятни яхшилашда самарали восита ҳисобланади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Нерв ва стресс учун энг яхши ўтлар ✅ Мойчечак - бу чой мукаммал тинчлантиради, уйқусизлик, тажовузкорлик, ташвиш билан кураша
Нерв ва стресс учун энг яхши ўтларМойчечак -  бу чой мукаммал тинчлантиради, уйқусизлик, тажовузкорлик, ташвиш билан курашади. ✅ Валериана ҳаммага таниш.  У тезкор ҳаракати учун қадрланади.  Бу ташвишларни енгиллаштиради, дам олишга ва тинчланишга ёрдам беради. ✅ Арслонқуйруқ ўти (пустырник) кучли тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, валериананикидан бир неча баравар юқори ва ҳаддан ташқари қўзғалувчанликни даволашда кенг қўлланилади. ✅ Кечаси Мелисса чойи.  Уйқусизлик, асабийлашиш, депрессия учун фойдаланинг. ✅ Лаванда.  Доимий стресс билан, невроз ва депрессиянинг олдини олиш учун улар кечалари илиқ лаванда чойи ичишади ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Шифокорлар фикрича, мияни «кучайтирувчи» 10 та энг фойдали маҳсулот Соғлом овқатланишнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий фойдалари ж
Шифокорлар фикрича, мияни «кучайтирувчи» 10 та энг фойдали маҳсулот Соғлом овқатланишнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий фойдалари жуда кўп. Мия ҳам ўпка, юрак ва мускулларга ўхшаб, дармондориларга эҳтиёж сезади. Аммо шундай маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар борки, уларнинг хотирани мустаҳкам тутиш, мияни яхши ишлаши ва саломатлиги учун фойдаси жуда катта. ▪️ Апельсин ▪️ Қора шоколад ▪️ Ёнғоқ ▪️ Балиқ ▪️ Қовоқ уруғи ▪️ Помидор ▪️ Гуруч ▪️ Фасоль ▪️ Броколли ▪️ Қулупнай ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

САЛОМАТЛИК РУКНИ УЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ
САЛОМАТЛИК РУКНИ УЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ

sticker.webp0.33 KB

Кет десанг, ўшал он кетгум эҳтимол, Кўз ёши қилмасдан,  видолар айтиб. Фақат қулоғинга шуни қуйиб ол, Мен баҳор эмасман, келмайман қайтиб! Бир бор нигоҳингдан сачрамаса ўт, Ишқингда озгина сезсам камомат. Ҳатто бирон бора безовта қилмай, Сени тарк этаман абадул абад! Сўзингдан зарданинг эсса шамоли, Ҳиёнат шарпасин сезсам бир марта. Ё қўнмас учоққа оламан миниб, Ё қайтмас поездга оламан чипта! Сен шунга амин бўл! Менинг сўзим сўз! Бошқа бир манзилни қолсанг гар кўзлаб. Мендан бир умрга умидингни уз, Ҳатто изимни ҳам топмайсан излаб! Ҳижолат ҳам қилма, ахтарма узр, Карвоним бошини бураман йўлдан. Малол олганингни озроқ ҳис қилиб, Керак эмаслигим англасам бўлди! Жудолик жонимга қилса ҳамки қасд, Айрилиқ ўлимга элтса ҳам охир. Бази  енгил-елпи туйғулардан ҳам, Менинг ғуруримнинг тошлари оғир! Янчиб ташласа ҳам соғинч - тегирмон, Кўнглим юрагимдан келса ҳамки зўр. Сен яна юз йилча бўлгину омон, Бу қайтар дунёнинг  томошасин кўр! ✍Малика Тавфиқ ❤️❤️❤️

sticker.webp0.19 KB

Дунёга келганимизни ўзи БАХТ...! БАХТ 🌸Эрта тонгдан туролсанг, Қадам ташлаб юролсанг, Ёруғ дунё кўролсанг, Мана шунинг ўзи Б
Дунёга келганимизни ўзи БАХТ...!            БАХТ 🌸Эрта тонгдан туролсанг, Қадам ташлаб юролсанг, Ёруғ дунё кўролсанг, Мана шунинг ўзи Бахт. 🌸Ухлолмай тўлғонмасанг, Оғриқдан қийналмасанг, Меҳрингни қизғанмасанг Мана шунинг ўзи Бахт. 🌸Гавдангни кўтаролсанг, Дардингни итаролсанг, Ўзингни қутқаролсанг Мана шунинг ўзи Бахт. 🌸Соғлик қадрин билолсанг Югуриб иш қилолсанг, Қувонч билан кулолсанг, Мана шунинг ўзи Бахт. ✍️Мархабо Каримова Эсонмурод қизи

sticker.webp0.15 KB

❤️ Қаерда  бахт ифори  бўлса, бутун олам ўша томонга талпинади, топиб боради, яна бахтга тўлдираверади!!! ❤️ Хонадонингизда  бахт➖ ифори уфуриб турсин азиз Яхшиларим!!! ❤️                                 Мехр улашиб, Мехр олиб  яшанг БАХТЛИ ВА САОДАТЛИ УМР КЎРИНГ АЗИЗ ЯХШИЛАР! ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎

sticker.webp0.36 KB