Iffatli ayol
Відкрити в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Показати більше1 895
Підписники
-124 години
-187 днів
-5130 день
Архів дописів
1 894
Биррул волидайннинг энг юқори чўққиси шулки, онанг билан бирга ўтиришинг, суҳбатингга шароит яратиб, қўйиб беришинг, у зотга енгил ҳазилинг, мулойимлик ва меҳрибонлигингни изҳор қилишингдир.
Унга оқ бўлиш, кўнглини оғритишнинг энг олий чўққиси эса, у зот сенинг тилингдан, итобинг, жеркишингдан, жаҳл-ғазабингдан чўчиб, қўрқиб туришидир.
Аллоҳдан уч марталаб, қайта-қайта паноҳ сўрагинки, у зот сени устингдан Аллоҳга шикоят қилиб қўймасин. Аллоҳим, уларни (ота-оналаримизни) ҳаёт бўлиб турганлари ва вафот этганларини мағфират қилгин.
https://t.me/iffatli_ayol
1 894
РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ
1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
https://t.me/iffatli_ayol
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
