Iffatli ayol
Відкрити в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Показати більше1 892
Підписники
-224 години
-187 днів
-4830 день
Архів дописів
1 892
Табук ғазоти ва вафоти
Табук ғазоти вақтида у 23 ёшда эди. У Расулуллоҳ ﷺ билан бирга жангга чиқди.
Бир куни:
— Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун шаҳидлик сўраб дуо қилинг, — деди.
Шунда Расулуллоҳ ﷺ қўлларини кўтариб:
— Эй Аллоҳ, унинг қонини кофирларнинг қиличларидан асра, — деб дуо қилдилар.
Абдуллоҳ ҳайрон бўлиб:
— Эй Аллоҳнинг Расули, мен буни истамаган эдим, — деди.
Расулуллоҳ ﷺ:
— Эй Абдуллоҳ, Аллоҳнинг баъзи бандалари Унинг йўлида чиқиб, иситмага чалиниб вафот этадилар ва шаҳид бўладилар. Баъзилари эса отидан йиқилиб вафот этади ва шаҳид бўлади. Балки сен ҳам иситмага чалиниб вафот этарсан ва шаҳид бўларсан, — дедилар.
Табук ғазотидан қайтишда ҳақиқатдан ҳам уни қаттиқ иситма тутди, у ўлим азобини ҳис қила бошлади ва вафот этди.
Қабрни Расулуллоҳ ﷺ ўзлари қазидилар
Абдуллоҳ ибн Масъудرَضِيَ اللهُ عَنْهُ шундай ривоят қилади:
«Қаттиқ совуқ ва қоронғи кечада ухлаб ётган эдим. Ташқаридан ер қазилаётган овоз эшитилди. Бу совуқда ва қоронғиликда ким қазияпти, деб ҳайрон бўлдим.
Расулуллоҳ ﷺ, Абу Бакр ва Умарнинг чодирларига қарадим, аммо уларни топмадим.
Ташқарига чиқсам, Абу Бакр билан Умар чироқ ушлаб туришибди, Расулуллоҳ ﷺ эса қабр қазияптилар.
Мен:
— Эй Аллоҳнинг Расули, нима бўлди? — дедим.
У зот юзларини менга бурдилар. Кўзларидан ёш оқарди.
— Сенинг биродаринг Зул-Бижадайн вафот қилди, — дедилар.
Мен Абу Бакрга қараб:
— Расулуллоҳ ﷺ қабр қазияптилар-у, сен эса фақат чироқ ушлаб турибсанми? — дедим.
Абу Бакр:
— Расулуллоҳ ﷺ унинг қабрини ўз қўллари билан қазишдан бош тортмадилар, — деди».
Шундан кейин Расулуллоҳ ﷺ ўз қўллари билан қабрни қазидилар. Кейин қабр ичига тушиб ётдилар. Сўнг Абу Бакр ва Умарга:
— Биродарингизни менга узатинглар. Эҳтиёт бўлинглар. Аллоҳга қасамки, у Аллоҳни ва Расулини яхши кўрар эди, — дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади:
«Расулуллоҳ ﷺ унинг жасадини маҳкам бағирларига босганларини кўрдим. Кўз ёшлари кафанига томарди.
Сўнг жаноза такбирларини айтдилар ва:
— Аллоҳ сенга раҳм қилсин, эй Абдуллоҳ. Сен кўп тавба қилувчи ва Қуръонни кўп тиловат қилувчи эдинг, — дедилар.
Кейин бошларини осмонга кўтариб:
— Эй Аллоҳ! Мен Сени гувоҳ қиламанки, бу кеча Абдуллоҳ Зул-Бижадайндан рози бўлиб тунабман. Сен ҳам ундан рози бўлгин, — деб дуо қилдилар».
Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дер эди:
«Аллоҳга қасамки, ўша куни қабрда ётган киши мен бўлишимни орзу қилдим».
Аллоҳим, бизга Қуръон тиловатини, уни ёдлашни, уни муҳофаза қилишни, уни тадаббур қилишни, унга амал қилишни ва Қуръон ахлоқи билан хулқланишни севдиргин.
Омин
https://t.me/iffatli_ayol
1 892
#Набий ﷺ ўз қўллари билан қабрини қазиган, ҳеч кимни қабр қазишга шерик қилмаган, сўнгра ўзи қабр ичига тушиб ётган инсон ҳақида.
Унинг Исломни қабул қилишидан олдинги исми Абдул Уззо ал-Музаний эди. Бу нисба унинг юрти — Музайна қабиласига мансублигини билдирган.
У 16 ёшида Исломни қабул қилди ва 23 ёшида вафот этди. У ёшлигида жуда бой ва неъмат ичида яшаган эди. Отаси ҳам, онаси ҳам эрта вафот этгани учун уни амакиси тарбия қилди.
У қимматбаҳо ва чиройли кийимлари билан ёшлар орасида ажралиб турарди. Унинг учун махсус Шомдан кийимлар келтириларди. Музайнадаги ёшлар орасида отга эга бўлган ягона йигит ҳам шу эди. Ўша вақтда қабиладаги энг бой ёш йигит ҳам кичик хачиргагина эга эди. Амакиси эса Музайнанинг нуфузли кишиларидан бири эди.
Абдуллоҳ 16 ёшга тўлган пайтда саҳобалар Маккадан Мадинага ҳижрат қилаётган эдилар. Улар йўлда Музайна ҳудудидан ўтар, Қурайш кофирлари орқаларидан қувиб келаётгани учун шошилиб ҳаракат қилар эдилар.
Кунларнинг бирида ҳижрат қилаётган саҳобалардан бири унга Исломни таклиф қилди. У дарҳол мусулмон бўлди.
Сўнг улардан Қуръондан бирор нарса ўргатишларини сўради. Улар:
— Биз сен билан қололмаймиз, чунки Қурайш орқамиздан келмоқда. Агар хоҳласанг, биз билан йўлда юриб Қуръон ўрган, — дедилар.
Шунда у пиёда уларнинг ортидан юрар, улар Қуръон тиловат қилар, у эса такрорларди. Қум саҳросида тахминан 15 чақирим юриб, кейин яна Музайнага қайтарди. Эртаси куни эса яна қабила чегарасига чиқиб, ҳижрат қилаётган бирор саҳобани кутиб олар ва:
— Менга Қуръон ўргатинг, — дерди.
Аввалги куни ёд олганларини ўқиб бериб, янги оятларни ўрганарди. Шу тариқа Қуръоннинг бир нечта сураларини ёд олди.
Бир куни саҳобалардан бири ундан:
— Нега биз билан Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига ҳижрат қилмайсан? — деб сўради.
У:
— Мени тарбия қилган амаким мусулмон бўлмагунича ҳижрат қилмайман. Уни Исломга бошлаб бормасдан кетмайман, — деди.
Шундай қилиб у уч йил давомида Исломини яшириб юрди. Ҳар куни амакисига янги дин ҳақида сўзлаш имконини излар, аммо амакиси уни эшитишни қатъий рад этарди.
Намоз ўқиш учун эса одамлар кўрмаслиги мақсадида саҳрога узоқ чиқиб кетарди.
Уч йил ўтгач, бир куни амакиси олдига келиб:
— Эй амаки, мени кечиктирдинг. Мени Расулуллоҳ ﷺ дан узоқ қолдирдинг. Энди бу айрилиққа чидай олмайман. Билиб қўйгин, уч йилдан бери «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб гувоҳлик бераман.
Энди Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига ҳижрат қиламан.
Сен ҳам мен билан бўлишингни истайман. Агар рад этсанг ҳам, ҳеч нарса мени ҳижратдан қайтара олмайди, — деди.
Амакиси қаттиқ ғазабланиб:
— Агар Исломдан қайтмасанг, ҳамма мол-мулкингни тортиб оламан! — деди.
У эса:
— Эй амаки, истаганингни қил. Мен Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқа нарсани танламайман, — деб жавоб берди.
Шунда амакиси:
— Агар шу фикрингдан қайтмасанг, устингдаги кийиминггача олиб қўяман! — деди.
Сўнг унинг кийимларини йиртиб ташлади.
Абдуллоҳ эса:
— Аллоҳга қасамки, нима қилсанг ҳам Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига ҳижрат қиламан! — деди.
Зул-бижадайн куняси.
У деярли яланғоч ҳолда саҳрода йўлга чиқди. Йўлда икки бўлак жундан тўқилган қоп (бижад) топди. Уни иккига бўлиб, бир қисмини белига боғлади, иккинчи қисмини елкасига ташлади ва шу аҳволда Мадинага етиб келди.
Расулуллоҳ ﷺ ундан:
— Сен кимсан? — деб сўрадилар.
У:
— Мен Абдул Уззоман, — деди.
Набий ﷺ унинг кийимига қараб:
— Нега бу аҳволдасан? — деб сўрадилар.
У:
— Исломни қабул қилганим учун амаким барча мол-мулкимни, ҳатто кийимларимни ҳам тортиб олди. Йўлда фақат шу икки бижадни топдим ва улар билан ҳузурингизга келдим, — деди.
Шунда Расулуллоҳ ﷺ:
— Ростдан ҳам шундай қилдингми? — дедилар.
— Ҳа, — деди у.
Расулуллоҳ ﷺ:
— Бугундан бошлаб сен Абдуллоҳ Зул-Бижадайнсан. Энди Абдул Уззо эмассан. Аллоҳ сенга бу икки бижаднинг ўрнига жаннатда хоҳлаганингча кийинадиган либос ато этади, — дедилар.
Унинг қашшоқлиги сабабли аҳли Суффа — масжид ортида яшовчи фақир мусулмонлар қаторида яшай бошлади.
1 892
Жон чиқар вақтда гўзал хотиманинг 5 аломати
📚 1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир», деб айтганлар (Ибн Можа ва Термизий ривояти).
Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.
📚 2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди», дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)
📚 3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар (Абу Довуд ривоятлари).
📚 4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар (Муттафақун алайҳ).
📚 5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди», деганларида, саҳобалар: «Бандани поклаб қўйиши нима?» дейишди. Шунда у зот: «Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади», дедилар (Табароний ривояти).
Аллоҳ йўлида.
Каъб ибн Ужра р.а. дан ривоят қилинади;
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб:
- “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир.
Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.
Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят килинади
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида унинг кўзи очилиб қолган эди.
Бас, у зот қовоқларини ѐпиб қўйдилар.
Сўнгра: «Қачон руҳ қабз қилинса, кўз унга эргашиб қолади», дедилар. У (Абу Салама)нинг аҳлидан баъзи одамлар шовқин кўтардилар.
Шунда у зот: «Ўзингизга фақат яхшилик тилаб дуо қилинглар. Чунки фаришталар сиз айтаѐтган нарсага, омин, деб турадилар», дедилар.
Кейин эса: «Эй бор Худоѐ!
Абу Саламани мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоятда бўлганлар ичида кўтар.
Ундан кейин ортидан қолганларга Ўзинг ўрнига бўл. Бизни ҳам, уни ҳам мағфират қил! Эй Оламларнинг Роббиси, Унга қабрини кенг қил ва унга қабрини мунаввар қил», дедилар».
(Имом Муслим ривоят қилган).
☝️ Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Таниш одамнинг ўлимини эшитгандан кейин бориб хабар олиб, дуо қилиш.
Ўликнинг кўзи очиқ қолса, ѐпиб қўйиш керак.
Жон чиққанида кўз орқасидан эргашиб қолиши.
Ўлик бор жойда шовқин кўтармаслик ва турли гапларни, сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди, шўрим қурсин, энди яшай олмайман каби жумлаларни айтмаслик. Чунки фаришта омин, деб тургани учун қабул бўлиб қолса, ўша мусибатлар бошига тушади. Унинг ўрнига яхши гапларни айтиш керак. Ўликни ва ўзига мағфират сўраб дуо қилиш керак.
Ўлик ѐтган жойга кирганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ривоятда келган дуоларини ўқиш.
(Имом Табароний ривояти)
https://t.me/iffatli_ayol
1 892
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ҳар ким қиёмат куни одамлар ўртасида ҳукм чиқарилгунча садақаси соясида бўлади" деганларини эшитдим».
Язийд: "Абул Хайр бирор кунни ҳам садақасиз ўтказмас эди. Ҳеч бўлмаса, бир бурда қотган нон ёки бир дона пиёз бўлса ҳам", деди.
Қиёматнинг даҳшатли жазирамасида ҳамма соя излаб зор юрган пайтда банданинг бошига бу дунёда қилган садақалари соябон бўлиб туради.
Ким охиратдаги сояси қуюқ бўлишини, охиратнинг куйдирувчи иссиғидан сояда жон сақлашни истаса, кўпроқ садақа қилиши керак.
Абул Хайр розияллоҳу анҳу мана шу ҳадиси шарифни эшитиб қолган, одамларга ривоят қилган, унинг маъносини ўзига тўлиқ сингдирган, яхши билган.
Шунинг учун Аллоҳнинг берган куни садақа бериб юрган. Жуда ҳеч нарса топа олмай қолса, бир дона пиёзни бўлса ҳам садақа қилиб, шу ҳадисга амал қилган, қиёматдаги соясини кўпайтирган экан.
https://t.me/iffatli_ayol
1 892
Баъзан биргина тарона бутун бошли хотираларни уйғотиб юборишга қодир. Ҳудди шу қўшиқ янграганда, борлиқ тўхтагандек... Атрофда эса фақат сенинг ўша қадрдон ифоринг сезилади. ✨
Юракнинг энг чуқур торларини чертувчи бу куй, гўё биз айтолмаган сўзларни куйлаётгандек.
Сокинлик, илиқлик ва сен... 🤍
👇👇👇👇
https://t.me/Umr_Daftarim_uz
1 892
УЙ ШАРОИТИДА МАЗЗАЛИ ПАТИРЧА ТАЙЁРЛАШ
Sizga kerak (yarim portsiya tayyorladim 6 ta uchun)
100 gr charvi yog'i eriyilgan
100 gr margarin eritilgan slivochniysidan soldim
200 gr suv
1 choy qoshiq tuz
1 choy qoshia droja
4 st un soldim. Shoshmadim avval 3 st solip keyin Hamir gorish
jarayonida solip sal qattiq hamir qordim
100 gr maydalab qovurulgan yong'oq
160 180 gradusda singdirib pishirdim . 40 daqiqa
https://t.me/iffatli_ayol
1 892
ЁНҒОҚЛИ БУЛОЧКА
Kerakli masalliqlar:
Sut 150 ml
Shakar 2 osh qoshiq
Droj 8 gr
Tuz bir cimdim
Margarin 60 gr
Tuxum 2 dona
Un 430 gr
Chocoream pastasi
Yongʻoq magʻzi 200 gr
1 892
УЙ ШАРОИТИДА МАЗЗАЛИ ПАТИРЧА ТАЙЁРЛАШ
Sizga kerak (yarim portsiya tayyorladim 6 ta uchun)
100 gr charvi yog'i eriyilgan
100 gr margarin eritilgan slivochniysidan soldim
200 gr suv
1 choy qoshiq tuz
1 choy qoshia droja
4 st un soldim. Shoshmadim avval 3 st solip keyin Hamir gorish
jarayonida solip sal qattiq hamir qordim
100 gr maydalab qovurulgan yong'oq
160 180 gradusda singdirib pishirdim . 40 daqiqa
1 892
1 892
🎉Қадрли қадрдоним, бугунги қувончли кун
19 — И Ю Н 🎉
🎁 Таваллуд айёмингиз
🎈 муборак бўлсин! 🎊
🎁 Умрингиз узоқ,
🎈 ризқингиз бутун бўлсин!
🎁 Оилангиз бахтига доимо
🎈 соғ-у, саломат бўлинг🥰🎊
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
