Iffatli ayol
Відкрити в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Показати більше1 892
Підписники
-124 години
-187 днів
-5130 день
Архів дописів
1 891
+3
АЗИЗЛАРИМ КУН ДАВОМИДА СИЗГА ЯХШИЛАР ВА ЯХШИЛИКЛАР ХАМРОХ БУЛСИН!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
БУГУН 7 - ИЮНЬ ДАМ ОЛИШ КУНИ. ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МАРОКЛИ, МАЗМУНЛИ ВА ФОЙДАЛИ АМАЛЛАРГА ТУЛИБ УТСИН!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
🔴 Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
© “Илоҳий мўъжизалар” китобидан.
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
#Улуғлар_насиҳати
Огоҳ бўлинг! Дунё орқасига боқмай кетмоқда. Охират эса (биз) томон келмоқда. Ҳар бирининг фарзандлари бор. Сизлар Охират фарзандлари бўлинглар ва асло дунё фарзанди бўлманглар! Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бор, амал йўқ!
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
🌐Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг!!!
♥️Аллоҳим, ўғил➖қизларимизга умрига ризқига касби➖ корига барака бер.
Уларни Уз ҳифзу ҳимоянгда асра!
✅Сеннинг йўлингда юрувчи қори қориялар бўлишсин.
Тоат➖ибодат қилишларига муваффақ айла.
❄️Ота➖онасига нурдан тож кийдирвчи зўриётлар бўлишни насиб этгин.
✅Ака➖ука, опа➖сингиллари билан бир➖бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔴Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну➖заковат ва
фаҳму➖фаросат бергин.
Умрини узун қилгин Эл юртга жигарларига фойдаси тегадиган мехрибон инсонлар бўлишсин
Умрига ризқига зўрриётига ишларига барака бергин... Амийн.
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
ХАЙРЛИ ЁЗ КУНИ! БУГУН ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИ. ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ОИЛАНГИЗ, ЯКИНЛАРИНГИЗ ВА ДУСТЛАРИНГИЗ БИЛАН МАРОКЛИ, МАЗМУНЛИ ВА ФОЙДАЛИ АМАЛЛАРГА ТУЛИБ УТСИН!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ КАНАЛИМИЗ СИЗ АЗИЗЛАР БИЛАН ФАЙЗЛИ!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
💌БУГУН 7 - ИЮНЬ ЯКШАНБА КУНИ ХАЙРЛИ
БУЛСИН!
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌹 Баҳт қидирганларга баҳт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
🌷Кун давомида сизни яхши кайфият тарк этмасин.
Яқинларга ҳам улашинг!👇
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 891
Қўрқаман...
Айтайми оғриқли юрак дардимни?
Армонлар келтирган ғамдан қўрқаман.
Кимдандир аламлар, ҳасратлар ўтиб,
Қўллар мушт тугилган дамдан қўрқаман.
Қўрқмайман шамолу, бўронларидан,
Кўнгилларга тушган дарздан қўрқаман.
Бир умр виждонни эговлаб ўтган,
«Дилозорлик» - деган қарздан қўрқаман.
Қўрқмайман бесабаб бўҳтонларидан,
Уларни ёғдирган жондан қўрқаман.
Қачондир бир куни насиб қиёмат,
Жазосини берган ондан қўрқаман.
Қўрқмайман гар дўстим тилса бағримни,
Майлига ўртасин қалбни ҳажрлар.
Қўрқаман қачондир ўша дўстимга,
Аллоҳдан ёғилса ёмон ажирлар.
Қўрқмайман азизим, хиёнатлардан,
Ўйин бўлган ишқнинг дайдиши ёмон.
Қўрқаман шу битта хиёнат сабаб
Бу азиз жонлардан қайтиши ёмон.
Қўрқмайман, тоғлари қуласин майли,
Эзилса эзилсин вужуд, бағирлар.
Қўрқаман менинг бир азобим сабаб,
Кимнингдир жонига етса жабрлар.
Қўрқмайман бу дунё таёқларидан.
Қўрқаман қиёмат сўроқларидан...
Санобар Юсупова.
1 891
Кадрингга етганни қадрдони бўл,
Юрагингни асра, меҳрибони бўл.
Сенга берилган муҳаббатни бил,
Ҳар бир лаҳзани эҳтиёткорлик билан қил.
Қадр билмаганлар кетар бир куни,
Сабр қил, топасан ўз қадрингни.
Севгида рост бўл, кўнглинг тоза бўл,
Ҳаёт йўлида доим садоқатли бўл
💞💞💞💞💞💞💞💞
1 891
Айт..?
Қалбимга сувратинг чизмоқлик учун,
Сенинг бўёқларинг етармикан, айт?
Дайдиган руҳимга алла айтган тун,
Ёмғир томчилари ювиб кетган пайт.
Мудом оғриқларни даф қилмоқ учун,
Олов илиқлик бахш этармикан, айт?
Нигоҳлар тўкилса япроқдек бе ун,
Ожиз сийрат аро куйланган бир байт.
Қувноқ кўзларимни кашф этмоқ учун,
Аламлар уммони кетармикан, айт?
Ғуссалар емрилиб кўчганда бир кун,
Тош қотган дийдага гиёҳ бўлиб қайт..!
✍ Назокат Отақулова
1 891
Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор!
Ёнимизда!
Бахт бу- фарзандимиз борлиги, ота-онамиз, ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.
Бахт - фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт - ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт - тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт - сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил/ ака-укангда мужассам!
Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
