uk
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Відкрити в Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Показати більше
1 898
Підписники
-924 години
-237 днів
-5130 день
Архів дописів
👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 12-ҚИСМ Ўтмиш "— мен билан кетасанми? — йўқ мен дадам билан қоламан! - Сафо совуқ нигоҳларини ойисига ва унинг қўлидан тутган болага қаратди. — Сафо, лекин.. — кеттик дада" Сафо кўрган тушидан уйғониб кетди. Атрофга қараб, кун ёруғи энди тушиб келаётганини англади. Ўрнидан туриб, тинимсиз жиринглаётган телефонни олиб, жилмайди. — бунча безовта қиласан?! Дарров соғиндингми? Ҳали бир кун бўлмади-ку! - У кўтарган рақамдан биринчи "ало" деган овоз келгач, тезда дилидагини тилига кўчирди. — телефонни сота кўрма! У менга керак. Қайтариб бер. Бўлмаса милицияга мурожаат қиламан. — илтимос қил. Барбир бу телефон учун - деди Сафо айлантириб кўриб. — милицияга мурожаат қила олмайсан — илтимос қайтариб бер! Мен янги телефон олишим учун, қанча ишлашим керак! - Севда тишлари орасида жавоб бергани маълум эди. — биласанми?! Бу овозда мулойимлик, меҳр йўқ. Мен яхшироқ илтимос қилишингни истайман — СЕН ҚАНДАЙ ОДАМСАН ЎЗИ? МЕНГА КЕРАК ДЕЯПМАН. КЕРАК. ЎҒРИЛАР УЧ. - Сафо қизни гапи охирига етмай гўшакни қўйди. — бир, икки..у..- У санашни давом этмасдан телефонига қўнғироқ бўлди. "Билгандим" деди У. — тезроқ гапир. Муҳим ишлар мени кутмоқда. - деди яна кўтариши билан қизни асабларини ўйнаб. — биламан ўша ишларингни - деган паст овоз У томондан эшитилди. — ўчиряпман — йўқ, йўқ..илтимос. Бўлди илтимос, ўчирма. Менга ўша телефон керак. Жуда муҳим..мен яна ишлаб топиш учун жуда кўп ҳаракат қилишим керак. Сафо ўйноқи табассум қилди. — ботаника боғи соат бешда. - деди У қўл соатига қараб. — шу шартми? — хонанг деразасини очиб қўйсанг, келишинг керак бўлмайди. — бўпти.. бўпти бораман. Соат бешда. - У томондан Севданинг ер тепингани эшитилди.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 11-ҚИСМ Ҳозирги кун. Сафо ҳушидан кетган қизни кўтариб олди. — бола учун шифокор чақиринглар - деди буюриб. Аслида отилган ўқ болага тегмаган, балки ўқ отилган пайтда бола айнан ҳушини йўқотганди. Мўлжал бола эмасди. Сафо ёмон бўлиши мумкин, қасос илинжида ёнган бўлса ҳам, қўлидан бундай иш келмайди. У бир бегуноҳ мурғакни ўлдиролмайди. Гарчи У ўғли бўлмаса ҳам. Сафо қўлида Севда билан аввал завод бўлган, кейин эса ташландиққа айланган бинодан чиқди. Бу ер зарарли тутун ишлаб чиқариши сабаб ёпилган. Айнан Сафо ёптирган завод эди. Уни сотиб олган, бироқ ҳеч қандай фаолият кўрсатмасди. Машинасига Севдани оҳиста қўйди. Севда хиёнаткор бўлса ҳам, сотқин юраги ҳамон уни севишда давом этяпти. Уни ўлдирган лаҳзада таскин топаман деб ўйлаганди. Бироқ адашганини сўнгги лаҳзаларда ҳис қилди. У машинани ўз уйига ҳайдади. Ортидан эргашиб келаётган бир неча машиналар ҳам ўша манзил томон йўл олишди. Унинг уйи энди қурилаётган уйларнинг тўрида жойлашган бўлиб, ҳали битмаган уйларда ҳеч ким яшамасди. — нега бундай қилгансан? Нега? - Сафо қизни уй ичига ҳатто ўз ётоқхонасига олиб кириб, аламли пичирлади. Қизнинг кипригига илиниб, юзига тушган кокилларини қўли билан олмоқчи бўлди-ю, тўхтади. — барбир бегонамиз! - деди У ўрнидан туриб, бўйи баробар келадиган ойнадан кўчага қараганча.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 10-ҚИСМ Бунчалик жон куйдирганига қараганда У учун қадрли буюмга ўхшайди. Уни устига бериб қутилиб қўя қолай деган мақсадда ўша манзилга айтилган вақтда бордим. Фақат борганимга ярим соатдан ошса ҳам У келмагач, ҳафсалам ўлди. Мен У учун қадрли буюм деб шу ергача оввора бўлиб келсам-у, ундан хабар бўлмаса. Балки бирор иши чиқиб қолгандир деб, яна ярим соат кутганимдан сўнг уйга йўл олдим. Йўл-йўлакай иш эълонлари билан ҳам танишиб чиқишни унутмадим. Орадан уч кун ўтди. Янги ишим оғир эмасди. Бироқ фақат тунда ишлаганим боис, кундузи чарчаб келаётган эдим. Ишим оддий, янги очилган заводни тозалаб чиқиш эди. Токи ишчилар келгунча ҳаммаёқни тахт қилиб қўярдим. Кундузи синглим мактабда, онам эса қаршиликларимга қарамай, яна ишга жойлашиб олибдилар. Бир ўзимни қурбим етмасмиш. Биринчи қиладиган ишим, кийимларимни алиштириш бўлди. Шкаф эшигини ёпдим-у, телефонимни ўша ерга қўйганим ёдимга тушиб, қайта очдим. — аааа - яна қичқирдим-да тезда оғзимни ёпдим. Дадам уйда бўлсалар керак. — бостириб киргани уялмайсанми? - дедим худди уйидек деворга суяниб уйни томоша қилаётган Сафога. — ўгриларда уят йўқ. Вақтлироқ келсам бўлар экан. Қизиқ манзарадан баҳра олардим. — ахмоқ - дедим жаҳлим чиқиб. — нима керак сенга? - пичирлаб, уни дераза томон етакладим. Бу ерга аниқ панжара ўрнатиш керак. — сен керак. — майнавозчиликни бас қилиб, бу ердан кет. — оппа?! Топдимми? - деди У ўзини буюмини олиб — ташлаб юбориш ёдимдан чиқибди. Бўлмаса.. Бўлди олдинг-ку, энди бу ердан кет тушундингми? Тезроқ бўл, мени қайтиб безовта қилма — агар кутганингда бу ерга келмасдим. — бекорчи эмасман мен. — мен бекорчиманми? Билсанг... — нима иш қилишингни биламан. Кетсанг-чи энди, бўлақол. - уни яна итариб ўша деразадан чиқариб юбордим. — бошқа безовта қилма — афсуски иложи йўқ. - У ортига қараб юраётиб, телефонимни кўрсатди. — вой ярамасей?!

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 9-ҚИСМ Дарвозадан уйга кириб, синглим иккимизни хонамизга кирганимда қичқириб юбордим. — сен қандай кирдинг? - дедим эшикни ёпиб. Хонадаги шкафга суяниб турарди. Очиқ деразани кўриб ҳаммасини тушундим. — Севда?! Нимадир бўлдими? - ташқаридан синглимни овози келганда шошиб қолдим — мени билиб қолишларини истамайсан? Бу яхшими ёки ёмон? - ўзига-ўзи гапириб худди ўйлагандек тутди. — тезроқ чиқиб кет. Синглим келяпти. — қизғоняпсанми ундан. Мендек келишган йигитни қизғонсанг арзийди. - дея сочларини ортга олиб қўйди. — бўлди бераман ўша буюмни. Фақат ҳозир кет! - қадам товушлари эшитилганда юрагимни янада ваҳима қоплади. — илтимос. — яхши - деди У ҳам бироз сергак ва жиддий оҳангда — ботаника боғида, эртага соат бешда. - деди огоҳлантириб. — яхши, яхши фақат тезлаш. — Севда? - бирдан эшик очилиб Нора кўриниш берди. — нима? - дедим кийимимни алиштиргандек кўрсатиб. — қичқиргандек бўлдингми? — ҳа шунчаки, мушук кириб қолибди. Мен шундай деганимдан сўнг У бош силкиб, деразани ёпди. — итлардан қўрқасан, мушуклар ҳамми энди? Улар ёқимтой бўлади-ку.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 8-ҚИСМ Сафони нигоҳларида ҳайрат аралаш нигоҳни умуман кўрмаганликка олдим. Лекин бугун кечга қолмай ишдан бўшатилишим хаёлимга ҳам келмаганди. Сабаби камераларга қилган ишим тушиб қолибди. Бошлиқни мақтаганимга кўз тегди шекилли. — ўзи шундоқ ҳам кетмоқчи эдим - дедим бошлиққа паст кетгим келмай. — шу сабаб уч кун йўқ бўлиб қолдим. Маошимдан ортиқ пул тўлайдиган жой эканлиги сабаб ўйлаб кўраман дегандим. Рози бўламан энди. Лекин сизга раҳмат. - бошлиқни олдидан мағрур чиқиб кетгач, кафе эшиги олдига чиқиб чуқур хўрсиндим. Бу мутлоқ ёлғон эди. — бировга чоҳ қазисанг...- устунга суяниб турган Сафони кўриб, асабларим бузилди. Ҳеч йўқ бир сутка турса, қасос тўлақонли бўларди. — сенга нима керак? - аччиқландим. — балки ёрдамим керакдир, масалан сенга иш топиб... — ўғриликни ўргатасанми? - уни гапини шарт кесдим. — нима қилибди? Бу ҳам бир касб. - мен юрганим ҳамоно ёнимда юришга тушди. — нима керак сенга?! - ортимдан қолмагани учун асабийлашиб, тўхтадим. — медалён. Меники, ўша медалён керак. — ҳозир У менда эмас. - яна юришга тушдим. — унда қаерда? — уйда - дедим бепарво. Кириш кўчамизга яқин қолганда эса ортимдан қолмагани сабаб тўхтадим. — нима истайсан мендан? — товба де. Бир йигит қиздан нима исташи мумкин? - Сафони ўйноқи табассуми баттар асабимни бузди. — бемаза - юзим буришди. — медалён деяпман-ку. — менда эмас дедим-ку. Бўлмаса бериб қутулардим. Сен яхшиси даф бўл, тинч қўй мени. Унақа медалёнлардан сенда тиқилиб ётгандир. - унга қўл силтаб, бепарво уйга кириб кетдим.

sticker.webp0.44 KB

Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇

💐 Яхши кайфият кун давомида Хамрохингиз бўлсин Азизларим.. ✨

Мен сизларга дунёда барча яхшиликларни тиладим орзу ниятларингиз амалга ошсин яқинларим❤️

Bo'lgim kelaverar sen uchun " kimdir " Dostlarga ulashing🙌👻   🍃🌼 ❄️🌼❄️🌼❄️🌼❄️🌼

Тонгларим Қуёши, тунларим Ойи, Меҳримнинг зилоли, ҳисларим сойи. Яратган ишқингни солган юракка, Кўнглимнинг ҳаммадан чиройли
Тонгларим Қуёши, тунларим Ойи, Меҳримнинг зилоли, ҳисларим сойи. Яратган ишқингни солган юракка, Кўнглимнинг ҳаммадан чиройли жойи. Сўзлари қумрилар нолишимсан сен, Энг гўзал қўшиғим, ҳонишимсан сен. Умрим ёмонларин раддибалоси, Абадий яшашга ҳоҳишимсан сен! Сен йўқ Жаннатлардан қайтурман, ишон! Сенсиз ибодат йўқ пайтдурман, ишон! Сенга мухаббатли қилган Аллоҳга, Тинмай саловатлар айтурман, ишон! Кимлар суйгандирлар чиройли кулсанг, Кимлар шод юрурлар ишқида бўлсанг, Мен сенинг боринга бахшида бўлдим, Мен сенинг бахтингдан бахт топдим билсанг! Сен мени демасанг, менга йўқ ситам, Дунё ёлғон дунё, доим бири кам. Сенла бир ҳавони ютмоғим роҳат, Сенинг борлигингни етарли билсам! Майли ёнаверай ишқда бир ўзим, Ҳажрингда сўлисин юзим - қирмизим, Аммо шу ҳудудсиз маконларида, Сенла сайёрамиз бирку, азизим! СЕНЛА САЙЁРАМИЗ БИРКУ, ЁЛҒИЗИМ... Малика Салимова

sticker.webp0.35 KB

×××××× Кетдим... Руммон баргларидан тўкилди ҳайрат, Лоҳут ифорига қоришти ул жон. Умр — икки олам аро бир сурат, Жон ичра чақ
×××××× Кетдим... Руммон баргларидан тўкилди ҳайрат, Лоҳут ифорига қоришти ул жон. Умр — икки олам аро бир сурат, Жон ичра чақнаб чиқмоқда Субҳон. Фалакнинг ранглари пешонам ўпар, Осмон мени излаб, топди охтариб. Бу кўҳна хароба шаҳридан кетар — Ўз асл юртини соғинган ғариб. Энди нa замин бор, на соя, нa из, Жон ўз аслиятига қайтмоқда алҳол. Кўзингга кўринган бутун бир денгиз — Қалбнинг соҳилида қолган бир хаёл. Жисмнинг вазнидан қутилган лаҳза, Сукунат бағрида уйғонди бир сас. Руммон боғларига кирган ўша жон — Мутлақ Ҳақиқатга айлади нафас... Келдим.. Фалак чархпалаги айланган маҳал Жоним жавҳарига туташ тавалло. Бу ерда сўз ўлди, бошланди азал, Борлиғинг ичинда тирилдим, Мавло! Марям Шаропова

ДУГОНАМ БОР... Дугонам бор, жонданда азиз, Юзи доим кулиб туради. Унга ҳамма хавас-ла боқар, Уни ШОДЛИК яхши кўради. Дугонам бор қалблари оташ Муҳаббатга тўлиб юради. Ҳар лаҳзаси доим бахтиёр, Уни БАХТ ҳам яхши кўради. Дугонам бор, орзулари кўп Орзусига албат етади. Чунки унга доим мададкор, ОМАД уни яхши кўради. Дугонам бор, атрофида жам Суҳбатига шошиб юради. Бир мен десам, мендан-да ўтиб, Уни ХАММА яхши кўради. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇

​🐣 ТАРБИЯ — БУ МЕҲР ДЕМАКДИР ​"Ҳар куни боғчам остонасидан кириб келаётган жажжи болажонларнинг кўзларига боқиб, бир ҳақиқат
​🐣 ТАРБИЯ — БУ МЕҲР ДЕМАКДИР ​"Ҳар куни боғчам остонасидан кириб келаётган жажжи болажонларнинг кўзларига боқиб, бир ҳақиқатни англайман: Бола — оппоқ қоғоз. Унга нимани ёзсак, келажакда ўшани ўқиймиз. ✍️✨ ​Кўпчилик оналар сўрашади: 'Боламни қандай тарбиялай?' Мен эса жавоб бераман: 'Аввал ўзингизни тарбияланг, бола барибир сизга тақлид қилади'. 👩‍👧‍👦 ​Агар бола меҳр ичида ўсса — севишни ўрганади. Агар бола қўллаб-қувватлаш ичида ўсса — ишонишни ўрганади. Агар бола оилада тинчлик кўрса — дунёни севишни ўрганади. 🌸 ​Бугун боғчамизда бир болакайнинг беғубор кулгисини эшитиб, ичимда бир 'Туғён' уйғонди: Биз катталар, қачон болаликдаги мана шу соддалик ва самимиятни йўқотиб қўйдик? Келинг, бугун фарзандимизга нафақат совға, балки вақтимизни ва чексиз меҳримизни ҳадя қилайлик..." ❤️🧸

Гўзаллик ва соғлиқ — бизга берилган энг катта омонатлардан биридир. Кун давомида кўпроқ тоза сув ичишни, соғлом овқатланишни ва табассум қилишни унутманг. Ўзингизни севинг ва асранг, чунки сиз оилангиз учун жуда бетакрор ва керакли инсонсиз 🪻🌾🪻🌾🪻🌾🪻🌾🪻🌾🪻🌾

Сизга қувонч ва муҳаббат учун минглаб сабаблар насиб бўлсин! Ғам учун эса бирорта ҳам сабаб бўлмасин! 🌷 Бахт катта воқеаларда эмас, ҳар куни берилган кичик неъматларни кўра билишдадир. Қалб шукр билан тўлса, ҳаёт ҳам гўзаллашади. 🌷 Қувончни излаган инсон сабаб топади, ғамни излаган инсон ҳам сабаб топади. Ҳаётга қайси нигоҳ билан қарашни инсоннинг ўзи танлайди. 🌷 Ҳар кунингизни шукр билан бошланг. Бор неъматларни қадрласангиз, қалбингизда қувонч кўпаяди, ғам эса кичраяди. 🌷 «Агар шукр қилсангиз, албатта сизларга (неъматимни) зиёда қилурман.» (Иброҳим сураси, 7-оят) 🌷 Раббим, қалбларимизни шукр билан безатгин. Кўзларимизга неъматларни кўришни, тилларимизга ҳамд айтишни, дилларимизга хотиржамликни насиб этгин. Ҳаётимизда қувончга минглаб сабаблар, ғамга эса сабр ва ажр насиб қилгин. Шукр бор жойда барака бор. Барака бор жойда эса қалбнинг ҳақиқий саодати бор.

Узингизни эхтиёт килинг! Бугунги кун Сиз учун энг       файзли ва савобли кунлардан бири бўлсин. Кун давомида Роббимнинг        паноҳида бўлинг.

sticker.webp0.48 KB

sticker.webp0.38 KB