cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Нурулло Нурлий

Ассалому алайкум кўриб турганимдан шодман.. ..❤️Ушбу каналда сизлар Нурулло Нурлий✍ ижодларидан 🎼авдио монологлар,🎧диологлар,🎫чиройли исмларга шеърлар,🎤хонандалар учун заказ

Більше
Рекламні дописи
492
Підписники
-1824 години
-367 днів
-3830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Дўстим.. Дунёнинг ишига бошингни қашлаб, Ғамларга чўкмагин бир айтар сўзим. Омадни қўлидан келганман ушлаб, Ёнингда мададкор мен борман дўстим. Бошингга ғавғолар солганларда ғам, Синишингинга сира бермайман изим. Суюнчиқ бўлгайман кўрсатай ёрдам, Ғам чекма ёнингда мен борман дўстим. Тортсалар тортсинлар шоқоллар нара. Бир танмасмиз енгмоққа етарда кучим. Қўлинг бер уялма тортинма жўра, Ёнингда қалқонинг мен борман дўстим. Нокаслар йўлингни пойласа тинмай, Хар вақтда шайманда бурмайман юзим, Гохида хаётда адашдик билмай, Ғам чекма ёнингда мен борман дўстим. Синовлар солганда бизларга дунё, Яхши ёмон кунда очилди кўзим. Қоқилма қўллайди яратган Худо, Доимо ёнингда мен борман дўстим.. Нурулло Нурлий
Показати все...
Бу нимаси одамлар.. Қолди тилда лавз синиб, Пулга бўлда ёрдамлар. Туя минса ит қопиб, Бу нимаси одамлар. Ортга суриб охират, Билиб босди қадамлар. Дилда жўшди кўп нафрат, Бу нимаси одамлар. Улуғ номи хож ака, Пул фойда мос ака. Келганида тор шапка, Бу нимаси одамлар. Бир ишонган халқ билган, Нафи теккан ёрдамлар. Шох гадойга не қилган, Бу нимаси одамлар. Пул кетидан чопинг кўп, Бир кун қилар аламлар. Таййор ошга нокас кўп, Бу нимаси одамлар. Нурулло Нурлий
Показати все...
👍 3
#Premyera ✍ Nurullo Nurliy
Показати все...
Ra_noginam...5.mp31.77 MB
👍 4🥰 1
Ўзгармагансан.. Бўлмаган хеч йил тасри, Сенсан уша гул асли. Айтай ростин дил масти, Ўзгармагансан. Чирой уша қош қамон, Хурлиқосан гул жанон. Соғинибман мен ёмон, Ўзгармагансан. Сўзлашларинг бир тотли, Сўзим чиндир исботли. Хайрон қолдим мен мотли, Ўзгармагансан. Кетмас экан соф чирой, Гўзаллик бир сен бой. Тўлин ойсан ойдин ой Ўзгармагансан. Юрагимдан сўз айтдим, Сенга номам бу байтим. Жўшиб кетди ишқ дайдим, Ўзгармагансан. Нурулло Нурлий
Показати все...
👍 6 1👏 1
Бир сенга... Юрагим яшайди оловда, Ёндиму куйдимми билмадим. Изладим кўзларим сўровда, Бир сенга ўхшасин кўрмадим. Кўп эрур дилдорлар санамлар, Ортидан гап отиб юрмадим. Қош қоқди қошлари қаламлар, Бир сенга  ўхшасин кўрмадим. Юракда шай турар армуғон, Айтмоққа ахтариб топмадим. Ул битта туғилган гул жанон, Бир сенга ўхшасин кўрмадим. Сўзларим мақуллар ой кулиб, Бедорман на уйқу билмадим. Яшадим умримда бир суйюб, Бир сенга ўхшасин кўрмадим. Ул малак биттадир ер кўкда, Ишқ билан яшадим ўлмадим. Мунисам сен гўзал сен битта, Бир сенга ўхшасин кўрмадим... Нурулло Нурлий
Показати все...
👍 4 1👏 1
Ушаман.. Ман яраланган фироқларда уткани, Сабрим етар қанча десанг куткани. Севмадим хеч сендан кечгани, Жоним хали хунуз ушаман. Ушаман ушаман, Сени севган жоним ушаман. Ушаман  ушаман, Қанча десанг жоним кутаман. Ўзга гуллар кўринмас кўзимга, Шайдолари минг бўлсада сўзимга, Қарор қаттиқ ахт қилганман ўзимга, Жоним сени севган ушаман. Муфтунманда юзинг жилоси, Ошиқаман сўзинг шайдоси. Бошга тушиб ишқнинг савдоси, Савдогоринг битта ушаман. Топилгайдир хар савол жавоби, Чиқар бир кун умр хисоби. Сен ўлдирма кўнглинг бетоби,  Жондан ортиқ севган ушаман. Ушаман, ушаман, Жоним сени олиб кетаман. Ушаман ушаман. Бир кун висолга етаман.. Нурулло Нурлий
Показати все...
👏 2👍 1 1🥰 1
Синфдош... Тушаман деб суратга нагох, Сал қолганди ёрилмасдан бош. Бир бошқача давр эди воҳ, Эслайсизми сиз хам синфдош. Бир сафдамиз ўттиз бир бола, Уришардик бўлгандикда ёш. Бўр отканда Математик домла, Ушал онни эсланг синфдош. Биздан узун қизларнинг бўйи, Ушал узун гўзал қалам қош. Бўлганида биринчи тўйи, Биз айрилдик эсланг синфдош. Кимлар уста,кимлар юрт кезар, Жонингизни асрасин Аллоҳ. Бугун қўмсаб хаммамиз эслар, Омон бўлинг азиз синфдош. Умр ўтар сувдайин оқиб, Кулгу келар кўзимизда ёш. Соғинч яшар юракни ёқиб. Мактаб пайти қайтмас синфдош... Нурулло Нурлий
Показати все...
👍 1👏 1
00:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
8.33 MB
👍 4🔥 2👏 2
Хайдовчилар... Бугун кухна оламда, Мутлоқ йўқдир дард ғами. Табрик йўллай мен сизга, Хайдовчилар байрами. Равон бўлсин йўлингиз, Битсин рўзғорнинг ками. Пул санасин қўлингиз, Хайдовчилар байрами. Байрам бордир сизга хам, Кетсин радар алами. Табриклайман эй оғам, Хайдовчилар байрами. Хайданг тинманг от улов, Бўлсин элда кўрками. Тез пул топинг сиз дарров, Хайдовчилар байрами. Соғ бўлинглар тинманглар, Бўлинг элнинг кўрками. Сира чарчоқ билманглар, Хайдовчилар байрами... Нурулло Нурлий
Показати все...
👍 3
Тўхтамайман... Севгим мени ўйин эмас, Сизни ўйлаб ухламайман. Қалбиз буни билса билмас, Мен севишдан тўхтамайман. Инкор этинг радлар этинг, Кўз ёш тўкиб йиғламайман. Соф севгимдан майли кечинг, Мен севишдан тўхтамайман. Ишқ синовда хижрон азоб, Мажнунга хўп ўхшамайман. Сизни дея бўлдим бетоб, Мен севишдан тўхтамайман. Қулоқ солмас юрак амри, Барин бошдан бошламайман. Ширин менга ишқнинг дарди, Мен севишдан тўхтамайман. Севдим куйиб ёндим куйиб, Дилдан юлиб ташламайман. Ўтсам хамки сизни суйюб, Мен севишдан тўхтамайман... Нурулло Нурлий
Показати все...
2🔥 2👍 1🥰 1👏 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.