cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

✅ Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий канали Сайт: kosonsoy.uz Telegram: https://t.me/kosonsoyhokimligi Facebook: https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/ Instagram: https://instagram.com/kosonsoyhokimligi 👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Більше
Рекламні дописи
5 150
Підписники
-224 години
-277 днів
-12430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🔰 Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▫️Бугун, 14 май куни Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумида Косонсой туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими билан ҳамкорликда миграциядан қайтган, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” дафтарига киритилган ишсизлар ҳамда битирувчилар иштирокида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Мазкур ярмаркада тумандаги корхона ташкилотлар, ўзларидаги мавжуд бўлган 182 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 16 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган бўлса, 13 нафари жамоат ишларига, 17 нафари эса касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди. Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий, ўзини-ўзи банд қилиш, миграция ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун маслаҳатлар берилди. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Показати все...
📹 Namangan! ▫️It is difficult to give a detailed definition of the love for Motherland. As if there is no measure or comparison for this. This is another proof that the Homeland is sacred, of course. For everyone the place where they opened their eyes for the first time is valuable. In this sense, the creative team of Namangan State University "Press Club" tried to describe the most beautiful corner - NAMANGAN PROVINCE with images. This video is a wonderful tribute to the traditional 63rd INTERNATIONAL FLOWER FESTIVAL! 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Показати все...
🔥 2
#Биласизми 🔰 Ўзбекистонда топ-20 йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди ▫️Хабар берилишича, 2024 йил январь-апрель ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.
Показати все...
🔰 Бепарволик-пушаймонлик, эҳтиёткорлик омонлик! ▫️Маълумотларга кўра, сўнгги 10 йилда терроризм, экстремизм оқибатида жаҳон иқтисодиётига 583 триллион АҚШ долларидан ортиқ зарар етказилган. Кейинги 15 йилда террорчилик ҳаракатлари натижасида 91 мингдан ортиқ бегуноҳ инсон ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти ёш болалар, аёллар ва қариялардир. Бу ҳақда Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси, туман "Маҳалла" Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан "Ўрта кўча" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда айтиб ўтилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан тузилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси дунё жамоатчилигини безовта қилаётган терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг ўткир муаммоларига ечим сифатида илм-маърифат, ўзгаларга адолатли ва бағрикенг ёндашув ҳамда тинчликпарвар сиёсатни тарғиб қилади. Эътиқод эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтиришга қаратилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар жамият ривожида ўзига хос аҳамиятга эга. Тадбирлар давом этади. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Показати все...
👍 2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 3
🔰 63-й Международный фестиваль цветов пройдет в Намангане с 19 мая по 23 июня 2024 года. ▫️В этот период состоятся торжественные церемонии открытия и закрытия международной конференции, награждение активистов и победителей фестиваля. Кроме того, в течение 40 дней у вас будет возможность насладиться уникальными цветочными композициями и увлекательными выставками, поучаствовать в различных развлекательных мероприятиях и конкурсах. Это праздник красоты и элегантности, на который съезжаются гости и флористы со всего Узбекистана и многих стран мира. Международный аэропорт «Наманган», парк культуры и отдыха имени Захириддина Мухаммада Бабура и тематический парк «Долина легенд» в эти дни усыпаны цветами, чтобы достойно встречать гостей.
Показати все...
🔰 Сектор раҳбарининг қабули бўлиб ўтди ▫️Бугун, 14 май куни Косонсой тумани 1-сектор ҳудудидаги “Нурафшон”, “Янгишаҳар” ҳамда “Янгийўл” маҳаллалари фуқаролари билан сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабулда 8 та фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушиб, шундан 4 таси ўрнида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар муддати бўйича ижрочиларга йўналтирилди. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Показати все...
👍 2
Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилади Президентнинг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармон билан молиявий механизмлар, солиқ имтиёзлари ва текширувлари, божхона имтиёзлари, халқаро ҳамкорлик ва янги объектлар қурилишига тегишли янгиликлар жорий қилинади. Ушбу чоралар Ўзбекистонни тўқимачилик соҳасида глобал хабга айлантириш мақсадида амалга оширилмоқда. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
2
🟢 Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан эксклюзив суҳбат: “Бу йил “Гуллар фестивали” га 6 миллион турист келиши кутилмоқда” 🟣 Vodiy1.uz ижодий гуруҳи Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан суҳбат уюштирди. Ҳоким 63 - бор ўтказилаётган “Гуллар фестивали”га тайёргарлик ишлари, меҳмонлар учун тайёрлаб қўйилган “сюрприз”лар, тадбирдан кутилаётган даромад ҳақида маълумот берди. 🟣 Шавкатжон Абдураззоқовнинг сўзларига кўра, бу йилги фестивал ҳар йилгидан кўра ўзгача янгиликларга бой бўлади. 👉Видеони тўлиқ кўриш учун Ютубга ўтиш - https://www.youtube.com/watch?v=of8zowx-PBI
Показати все...
🔰 Ёт ғоя-ёв ғоя! ▫️Бугун ижтимоий тармоқлар ривожланиши сабаб, бутун инсоният ўртасида масофалар қисқариб, муносабатлар яқинлашаётган, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда, ҳамма нарса “глобаллашаётган” бир даврда яшамоқдамиз. Айниқса, бу ривожланишдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб, турли хил ниқоблар остида тинч мамлакатлар ёшлари онгини заҳарлаш, минг йиллик синовларга дош берган Ҳақ йўлдан тойдириш, уларни жаҳолат, бузуқлик, нодонликка бошлаш билан глобал бошқарувига эришиш учун бор ҳунарини ишга солаётган кучлар мавжудлиги айни ҳақиқат. Ўқувчи-ёшларни мана шундай ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш, уларнинг қалбида шундай тинч ва осуда юртда яшаётганлигига шукроналик ҳисларни янада ривожлантириш мақсадида Диний қўмитанинг Косонсой туман бўйича бош мутахассиси, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида 6 ҳамда 15-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида"Ёт ғоя-ёв ғоя!" шиори остида маънавий-маърифий, умумпрофлактик тадбир ташкил этилди. Тадбирда фаолияти мамлакатимизда таъқиқланган айрим диний блогерлар ўзларининг сохта даъволарини ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилаётганликлари аниқ мисоллар орқали очиб берилди.
Показати все...
👍 4