cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Guljamol Asqarova

Менга меҳр кўргаз меҳрибонлик қил...

Більше
Рекламні дописи
2 514
Підписники
+1024 години
+297 днів
+12630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

23.05.2024 йил. "Ватан манзумаси". Бухоро вилояти. ❤🙏
Показати все...
00:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
5
Эй Бухоро Гарчи башар руҳидек қадим, Лекин, яшнаб турар гужумлар. Самарқандда Бухорони деб, Юлдуз қурир аҳли нужумлар. Чорлайверар кўҳна Чор Бакир, Нақшбандий нақш солар руҳга. Ғиждувонда бошласанг такбир, Икки дунёнг тўлар шукуҳга. Етти пирин етти кун кезиб, Руҳимдаги ишқни уйғотдим. Ўн иккита дарвозасини, Ўн икки ой қўриқлаб ётдим. Ёр жамолин излаб жунуним, Аршга чиқди Арк зинасидан. Ҳар  мадраса, минор пичирлар: "Бухоронинг энг кўҳнасиман! " Май ойида кезингсанг тунда, Сархуш боқар сархуш юлдузлар. Нур таратар йигитлар бунда, Қуёш билан дугона қизлар. Минораи калонни қучиб, Ғиштларига лаб боссанг секин. Ҳар бир ғиштга берилган гўё, Мағрурлик ва мангулик чеки. Сенга келсам нур чўлғар мени, Эй сен маҳваш, эй сен дилоро. Ўн саккиз минг олам ичинда, Яна битта олам Бухоро! Туш Йиллардирки, тош ботар жонга, Асрларки, аянч аҳволим. Тушларимда  Қўқон томонга, От солдириб кетар бир золим. Гул водийда, довон ортида, Яшар эркдан туғ тутган ҳаёл. Қиличдан ҳам ўткир бир хоним, Шамолдан ҳам озод бир аёл. Озод аёл, шоир аёлнинг, Руҳин эркка тўйдириб бўлмас. Жаҳолатни ўлдирса бўлар, Малоҳатни ўлдириб бўлмас. Гулзор кезар тушларим ичра, Гул Нодирам, гул Моҳлар ойим. Бу дунёда Бир Худойимдан, Ишқдан бошқа не хоҳлар ойим? Боқсам Бухор кўчаларида, Шеър излайди Шаҳриёр Шавкат. Шаҳриёрга Нозима Ҳабиб, Лаби билан ёзганмиш дастхат. ... Яна умид уйғонар руҳда: Ишқ боғини сўлдириб бўлмас! Жаҳолатни ўлдирса бўлар, Муҳаббатни ўлдириб бўлмас! ... Шу умидда сенга келдим мен, Эй оламга безак, эй оро. Мен Насрулло йўлини тўсиб, Тўхтатгали келдим, Бухоро. Ва Тўмарис руҳини кийдим, Қўрқар ҳар Кир, ҳар қандай Доро. Мен Насрулло қиличларини, Синдиргали келдим, Бухоро. Эй ишқ қадар кўҳна дилбарим, Эй сен маҳваш, эй сен дилоро. Завол топма қиёматда ҳам, Муҳаббатдек мангу Бухоро! 22-23 май. 2024 йил. Бухоро.
Показати все...
15👏 3👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
00:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
7👍 1
Repost from Guljamol Asqarova
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бухорои шарифга ...ва барча бухороликларга бағишлайман. Не бахт келди, сени топдим азизим, Жоним дедим, жонимга кирдинг оро. Фармон бердим, бор оламлар эшитсин: Дунёнинг тўрт томони ҳам Бухоро. Минорлардек қадди баланд азизим, Минорлардан ҳадди баланд азизим, Осмон қадар қадри баланд азизим, Бил, руҳимнинг осмони ҳам Бухоро. Борсам фақат...Зиёратга борарман, Таваллога, ибодатга борарман, Бир ҳузурга, ҳаловатга борарман, Дардларимнинг дармони ҳам Бухоро. Сабоқ берди ишқ дарсидан Етти пир, Ишқдан келар балони еб кетди пир, Нафсдан қочиб... Худойимга етди пир, Ки, руҳларнинг равони ҳам Бухоро. Самарқанддан боқсам бир ранг кўринар, Бир инжа ишқ ва гўзал жанг кўринар, Қайга боқсам, сенинг чеҳранг кўринар, Кўзларимнинг ҳайрони ҳам Бухоро. Тўрт томонинг қибла, дединг кетдим мен, 18 минг олам кезиб ўтдим мен, Бухородан Бухорога етдим мен, Оламларнинг айвони ҳам Бухоро! Дунёнинг тўрт томони ҳам Бухоро! 26.03.21й @Guljamol_Asqarova
Показати все...
14👍 7
00:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
👍 5 4
Тунги Бухоро сайри❤
Показати все...
00:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
15👍 7👏 3
22.05.2024 йил. "Ватан манзумаси". Навоий вилояти. ❤🙏
Показати все...
👍 9 6