cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

© O'zbekiston/Islom Karimov|RASMIY️️️️️️️

O'zbekiston Respublikasi birinchi prezidenti Islom Karimov haqida xotira kanali @reklama_I_A_K Instagram sahifamiz👇 https://www.instagram.com/birinchi_prezidentimiz Murojaat markazi👉 @cader010191 @Alloh21_03 @Sodiqov_Jamshidbek @MuSoMus_NG

Більше
Рекламні дописи
2 093
Підписники
-224 години
-77 днів
-5430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Boringizda borligingiz qadri qanchalar baxt ekanligini ayriliqdan keyin shunchalar his qildikki.... 😢😢😢 @Islom_Karimov_Uzbekistan_rasmiy
Показати все...
A8481F8E96E1CCDBF80129EA1F98A7A0_video_dashinit.mp42.55 MB
😢 4 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
500 нафардан ортиқ олимлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади 👉 https://xs.uz/uzkr/115584 ✈️Telegram🌐Instagram
Показати все...
👍 1👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Каримовларнинг ушбу оилавий фотосурати 1928-йили, яъни Ислом Каримов таваллудидан 10 йил аввал олинган. Суратда у кишининг ота-оналари Абдуғани ота, Санобар ая ва опа-акалари Меҳринисо, Амонулло, Ибодуллолар акс этган. ✈️Telegram🌐Instagram
Показати все...
5👍 4🥰 1😢 1
Интернетсиз бир кун Қишлоқ барибир бошқача-да. Эрталаб сигир-бузоқнинг маърашию, танани сескантирувчи елдан уйғониб кетаман. Яна бир кун, янги ташвишлар бошланади. Энди буёғини сўрасангиз, замонавий ёшлар айтганидек ҳаммаси «окей», аммо кичкина муаммо бор. Айтсаммикин ёки айтмасам? Қишлоқда ҳаво беғубор эмас, дейсизми? Бе, шундай тозаки, ўпкани тўдириб нафас олар эканман, бутун дил-дунёйим равшанлашиб кетади. Айни ёз бўлганидан ҳаммаёқ ям-яшил, боғларда сайроқи қушлар, дала-даштда меҳнаткашлар тинмайди. Хуллас, китобларда тавсифланадиган «сахий ва қувноқ ёз»нинг ҳақиқий кўриниши! Бу тарафдан-ку эътироз йўқ. Аммо қишлоққа келганимда бир-икки кун ўтгач, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шаҳарда юрган вақтимда қишлоғимизнинг баланд тоғлар билан ўралган водийда жойлашгани ва сиз таҳлил ва танқид қиладиган «ўргимчак тўри»нинг  яхши ишламаслигини бироз унутиб қўйибман. Мендек «зукко ва янгиликка интилувчи» талабага эртаси куниёқ интернет зарур бўлиб қолди.  Дарҳол уяли телефонимни олиб ишга киришдим. Афсус, қани энди «сигнал» деган нарса кўринсаю, телефоним қимир этса?! Бирпасда совуқ терга тушдим. «Шошганда лаббай топилмайди» деганларидек ойим буюрган ишлар ҳам эсимдан чиқиб кетибди. Ҳамма ҳайрон. Худди чироқ ўчиб қолиб, ўйиннинг давомини кўрмай қолган футбол ишқибози каби ғамга ботиб қолдим. На «ҳаётнинг ёрқин тарафида бўлиш»га ундайдиганлар, на «бир қадам олдинда бўл» дея даъват этадиганлар менга ёрдам бера олдилар. Вақт худди бир жойда қотиб қолганга ўхшайди. Бошқа юмуш йўқлигидан атрофни жимгина кузатишга қарор қилдим. Шунчаки разм солиш ғалати машғулот, аммо мундоқ ўйлаб қарасам фойдали экан. Нуқул матн ва тасвир билан қотиб қолган нигоҳни жонли ифода аста-секин юмшатиб, бойитиб боради, ўшанда киши ҳаётнинг гўзаллигию, ҳар бир «ҳаёт» деб турган ҳужайранинг мўъжиза эканлигини англаб етади. Аммо унинг ҳам ўз чегараси бор. Соатга қарасам ҳеч қанча ҳам вақт ўтмабди. Ов-асбобни кўтариб, боғга отландим, ахир у ерда ажойиб гуллар, сабзавотлар, мевалари ғарқ пишган ва пишаёзган дарахтлар кўп эди. «Қалам тегди — қўл тегди» қабилида у бу жойни кетмон билан тирнаган бўлдим. Жўякларга сув тарадим. Иш асносида кўкка боқаман, назаримда, қуёш қимир этмайди, уфқнинг чеккасига ёпишиб қолгандек. Шу пайтда «Facebook»да нималар бўлаётган экан-а? Боғдан қайтганимда ҳам қуёш ботмаган эди. Анҳорнинг салқини уриб турган салқин томонга қараб қурилган хонамда китобларим уюлиб ётган экан. Негадир аввал уларга эътибор бермас эдим, энди кўзимга китоблар ғаройиб ва қизиқарли туюлиб кетди. …Мутолаадан зерикканимда қош қорайганди. Олдинда бутун бошли тун турардики, мен уни қандай ўтказишни билмас эдим. Мен уни нимага сарфлашни билмасдим. Ҳатто хаёлимга тузукроқ нарса келмасди. Тасаввур ва ўйларимнинг нақадар ғариблашиб қолганини ҳис қилдим. Соат миллари эса ҳамон имиллаганича юриб борар эди. Ҳамма нарсанинг давоси вақт, дейдилар. Кунлар ўтиши билан «интернетсизликка» ҳам ўрганиб қолдим. Энди мени табиат жозибаси, китоблар завқи ва муҳаббат қиссалари ва тоғнинг муздек нафаси олиб келадиган кумушранг дарё қизиқтирар эди. Сиз-чи, қишлоғимизга бир келмайсизми? Улуғбек Орипов @Islom_Karimov_Uzbekistan_rasmiy
Показати все...
👍 3
00:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🕊Муваффақият бир саёхатдир, мақсад эмас. Бахтлилик кетаётган йўлнинг устидадир, йўлнинг охирида эмас. Йўлнинг охирида бўлса эди, унга борилганда йўл тугаган ва вақт ўтган бўлар эди. Бахтли бўлишнинг вақти бугундир, эртага эмас. Мавлоно Румий 🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ! 🍃Хайрли_тонг иймонлигим!🍀 🌸🕋Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин ✈️Telegram🌐Instagram
Показати все...
2.37 MB
👍 3🕊 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️“Бунда ҳеч қандай моддий манфаатдорлик ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган” — Маданият вазирлиги Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг кийимлар дўконини реклама қилгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган ва бу жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни доирасида  ўрганиш ишлари олиб борилаётганини  маълум қилганди. Маданият вазирлиги Озодбек Назарбековнинг кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди. Вазирлик муносабатида, Назарбеков “The Voice of Uzbekistan” лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлагани ва бунда ҳеч қандай моддий манфаатдорлик ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмагани таъкидланган. @Islom_Karimov_Uzbekistan_rasmiy
Показати все...
👍 5👎 1
00:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Давлатнинг энг биринчи бурчи @Islom_Karimov_Uzbekistan_rasmiy
Показати все...
1.30 MB
6👍 4🕊 1
02:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остонага ташрифи: Ўзбекистон ШҲТ доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга содиқ — Визит Президента Шавката Мирзиёева в Астану: Узбекистан привержен дальнейшему расширению многопланового партнерства в рамках ШОС Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показати все...
IMG_4667.MP412.43 MB
4
00:14
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🕊 🕌🍃بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲ 🕌 ✨Жума айём тонгингиз муборак бўлсин✨ Тинч ва осуда яшаётганимиз, тонгларимиз ва кунларимиз қуёшнинг заррин нурлари ила шодлик билан бошланаётгани учун Роббимизга беадад шукрлар бўлсин! 🤲Я Роббим! Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. 🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин! 🕌•Бу куннинг фазилатидан хатоларимизни кўпини ўчириб, раҳмати ва мағфирати ила мухлат бераётган Аллоҳим барчамизни: 🤲…тақво билан зийнатласин; 🤲…гуноҳларимизни мағфират қилсин; 🤲…тавбаларимизни қабул этсин; 🤲…дуоларимизни ижобат қилсин; 🤲…дунёда дўстларига ҳамроҳ қилсин; 🤲…Ҳабиби зумрасидан эҳсон айлаб, Жаннатида дийдорига меҳмон айласин... АМИН! АЛЛОҲИМ: …~Сабримизни... ……~Шукримизни... ………~ Саодатимизни... …………~ Иймонимизни... Доимо Ўзи билан бирга қилсин ! ✈️Telegram🌐Instagram
Показати все...
data.mp42.27 MB
👍 4🕊 1
00:54
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бировнинг номига машина олиб кириб, кейин уни ўзини номига ўтказиб олиш амалиётининг тўхтатилиши истеъмолчиларга қандай фойда олиб келади? Подкаст давомида мутахассис ушбу саволга жавоб бериб ўтди. ✈️Telegram🌐Instagram
Показати все...
10.30 MB
👍 6
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.