cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

(O‘rmonjon Xolyigitov she‘rlari) Olis qishloq sadolari

t.me/urmon_shoir

Більше
Рекламні дописи
194
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ЯКУН "Шеърни бошидан эмас, охиридан бошлаш керак." Ҳ.Олимжон Севгини ҳажрдан бошлаганим рост, Йўқотиб бўлгандим, топишдан аввал. Муҳими висолни бой бердим холос, Изҳорни унутиб қўйганман дангал. Дўстлик, дўстлик дерлар келади кулгим, Уни жамламишлар жафо-жабрга. Мен эса жабрни бир четга сургим, Якунда умидвор боқиб сабрга. Одимлар бошлайди манзилга ҳиссиз, Йўлларнинг армони изларга кўчиқ. Қайтмоққа юзландим қайтмоққа эссиз, Йўлнинг бошидаги чироқлар ўчиқ. Умрнинг сўнгида ўй сурдим кулиб, Якунни англадим туғилган оним. Бир сирни айтайми, туғилмай туриб, Аллоҳга қайтариб берганман жоним. ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ 30.XI.2022-йил t.me/urmon_shoir
Показати все...
ВИЖДОН Дўст тутинма мен билан, Дўстларим кўп сир эмас. Виждон, ахир сен билан, Қаричимиз бир эмас. Сенга олам кенг эрур, Менга калта енг эрур. Иккаласи тенг эрур, Олам буткул нур эмас. Санаб-санаб изларим, Бўғаверма ҳисларим. Кўксимдаги музларим, Жуда оппоқ, кир эмас. Ақл - ҳисга панд каби, Ҳис - ақлга банд каби. Иккиси қўш қанд каби, Қимматбаҳо дур эмас. Кибр - устун зўр менда, Фасод дарди жўр менда. Торгина қалб, қўр менга, Поёни йўқ қир эмас. Бор, тошингни тер ахир, Тақдирга тан бер ахир. Кўришармиз ер ахир, Бекорга гир-гир эмас. Дўст эмассан мен билан, Бу ҳеч кимга сир эмас. Виждон ахир сен билан, Мени дардим бир эмас. ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ 22.VIII.2019 йил t.me/urmon_shoir
Показати все...
✏️ Ў.Холйигитов 🎤 Ў.Холйигитов t.me/urmon_shoir
Показати все...
VIJDON.mp31.86 MB
- Домла, ёзувчи билан шоирнинг нима фарқи бор, - деб Аллоҳ раҳмат қилсин Тоҳир Малик домладан сўрашибдии. Шунда домла: - Болалигида баланд жойдан боши билан қаттиқ йиқилиб, даволанган бўлса ёзувчи бўлади, агар даволанмай қолиб кетган бўлса шоир бўлади,- деб айтган эканлар... (Фейсбукдан) ILMLAR kanali.
Показати все...
Б А Ҳ О Муаллиф: Ўрмонжон Холйигитов. Ижрода: Музаффар Хафизович. t.me/Muzaffar_Xafizovich1975 t.me/Muzaffar_Xafizovich
Показати все...
2.45 MB
БАҲО Майда қаламкашман, майда қаламкаш, Катта шоирларнинг соясиман мен. Қофиялари чигал, сўзлари чалкаш, Чала шеъриятнинг доясиман мен. Шеър ёзмасдим агар ақлим соғ бўлса, Яшнардим шеърият гулшан, боғ бўлса. Чин шоирлар улкан-улкан тоғ бўлса, Ёнида кичкина қоясиман мен. Индамасдан ғийбат қилади жимлар, Тоза ҳаво эса ўпкамни димлар, Тагимга сув қуяр "Ўссин", деб кимлар, Гуллашни бас қилган поясиман мен. Шеър бўлса шоирнинг жигар пораси, Зурриёди, кўзин оқ-у қораси. Менда йўқ ундайин шеърнинг чораси, Шеъриятнинг майда ғоясиман мен. Майда қаламкашман, майда қаламкаш, Шоирларнинг ерда соясиман мен. Дардлариям майда, майда аламкаш, Майда шеъриятнинг доясиман мен. ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ 27.XI.2022-йил t.me/urmon_shoir
Показати все...
(O‘rmonjon Xolyigitov she‘rlari) Olis qishloq sadolari

t.me/urmon_shoir

ОНАСИДАН СЎКИНМАНГЛАР... Умр - неъмат. Аллоҳ бизга ато қилган, Ўзидан ҳеч ўзгасига юкинманглар. Тирик жон-да, билиб-билмай хато қилган, Инсонниям онасидан сўкинманглар. Ширин калом оқилларга эб аталгай, Ҳусн бирла, кўрк аталгай, зеб аталгай. Сўконғични бадхулқ, нодон деб аталгай, Нодонниям онасидан сўкинманглар. Куфр дерлар ҳар қандайин ҳақоратни, Ҳақ йўлида сарфланг илм-у маҳоратни. Тутиб маҳкам ибодатни таҳоратни, Шайтонниям онасидан сўкинманглар. Ҳурлиқо-ю, чўриниям она туққан, Ночорниям, зўриниям она туққан. Ваҳший, қонхўр бўриниям она туққан, Ҳайвонниям онасидан сўкинманглар. Меҳр - қиммат, қадр - қиммат арзон қани, Неки мушкул осони йўқ, осон қани. Чалпак ёғиб турадиган осмон қани, Осмонниям онасидан сўкинманглар. Хайрли сўз - чин мўминнинг даромади, Кам сўзламоқ - оқилликнинг каромати. Ёмон сўз бу жоҳилликнинг аломати. Ёмонниям онасидан сўкинманглар. Менимча шеър ёзиб тўғри қилмадим-ов, Ойга чиқсам, ерни кўзга илмадим-ов. Ўзингизда борми-йўқми билмадим-ов, Виждонниям онасидан сўкинманглар. Тутиб маҳкам ибодатни, таҳоратни, Шайтонниям онасидан сўкинманглар. ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ 19.IX.2021-йил t.me/Olis_qishloq_sadolari
Показати все...
Олис қишлоқ садолари (Ўрмонжон Холйигитов)

Ўттизимда минг ҳасратга тўлдим, Ким учун абад, ким учун ўлдим. Бўлсам ўртача бир шоир бўлдим, Одам бўлмадим....

ОНАСИДАН СЎКИНМАНГЛАР Муаллиф:Ўрмонжон Холйигитов Ижрода:Музаффар Хафизович t.me/Muzaffar_Xafizovich t.me/Olis_qishloq_sadolari
Показати все...
6.67 KB
ОНАМГА ҲАСРАТ 🙏🍃💥🙏🍃💥🙏🍃 ✍Ўрмонжон Холйигитов 🎤 Ойдин ⭐️🤲🌻⭐️🤲🌻⭐️🤲🌻
Показати все...
3.02 MB
✏️ Ў.Холйигитов 🎤 Ў.Холйигитов t.me/Olisqishloqsadolari
Показати все...
TUSHUNDIM ..mp32.48 MB