uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ЭСТЕР

ЭСТЕР

Відкрити в Telegram

Худонинг қизлари учун канал

Показати більше
521
Підписники
+224 години
+27 днів
-730 днів
Архів дописів
Азизам Эстер! Биргина одатий кунда биз билан қанчадан-қанча яхши воқеалар содир бўлишига ҳеч эътибор берганмисиз? 🤍 Кимдир шунчаки ҳол-аҳволингизни сўраш учун қўнғироқ қилади. Анчадан бери кўришмаган инсонингиз билан учрашиш насиб этади. Хушхабар келади. Ёки, ваниҳоят, сайр қилиш, севимли қаҳвангизни ичиш ва табиат гўзаллигидан — Яратганнинг мўъжизасидан баҳраманд бўлиш учун вақт топасиз. Гўё бунинг нимаси қизиқ?! Аммо бизнинг ҳаётимиз айнан шундай лаҳзалардан ташкил топади. Биз эса баъзан катта режалар, мақсадлар ва умидлар билан шу қадар банд бўламизки, мавжуд нарсалардан қувонишни унутиб қўямиз.
Эгамиз яратган кундир бу, Бу кунда шод бўлиб,​ севинайлик. (Забур 117:24)
Муқаддас Каломнинг нақадар ажойиб жойи! Эътибор беринг, бу ерда аввал барча ишларни тугатиш, барча масалаларни ҳал қилиш ва қандайдир алоҳида воқеани кутиб, кейин қувониш кераклиги айтилмаган. Қувонишимиз учун аллақачон сабаб бор — 🎁 Парвардигор бизга яна бир кун берди! Ва бу кунни У билан бирга ўтказишимиз мумкинлигини билиш қанчалик яхши: ибодат қилиш, севиш, бошқаларга ёрдам бериш, янги нарсаларни ўрганиш, режалар тузиш, шунчаки ҳаётдан завқланиш ва Раббимизга шукрона айтиш! 🤍 Бугун сизда қандай яхши воқеа юз беради?...

photo content

Repost from MANNA
• Масиҳда ўсишни истайдиганлар билан • Имонда янги ўсаётганлар билан бўлишинг 🔽🔽🔽 https://t.me/haqiqat_kalomi

Азизам Эстер!
“Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт. Сен Унга шундай деб айт: “Гуноҳларимиздан кечиб юборгин, Ибодатимизни қабул қилгин. Қурбонгоҳингда буқаларни қурбонлик қилгандай, Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз.” (Хўшея 14:3)
Сўзлар жуда муҳимдир. Аслида сўзлар – бу ҳамма нарса. Ҳар сафар гапирганингизда, ўз ҳаётингиз ва келажагингизни шакллантирасиз; ўз йўналишингизни белгилайсиз. Сиз – ўз сўзларингиз маҳсулисиз. Шундай қилиб, фақат сиз ўз сўзларингиз орқали йўналишингизни нурли ва буюк келажак сари белгилашга жавобгарсиз. Сиз дуч келаётган қийинчиликларни олға суриш учун улар ҳақида гапирманг; ғалабаларингизни эълон қилинг. Оғзингизда тўғри сўзларга эга бўлинг. Балки сиз 4 Шоҳликлар 4:8-36 да ёзилган аёл ҳақидаги илҳомлантирувчи воқеани ўқиган бўлсангиз керак. Ўғли оламдан ўтганига қарамасдан, у Элишай пайғамбарнинг олдига шошди, унинг оғзидан фақатгина “Ҳаммаси жойида” деган эътироф чиқар эди. У ёрдам сўраб бақирмас ва нолимас эди; у пайғамбарнинг олдига тўғри эътироф билан борди ва мўъжизага эга бўлди. У ўз ҳолатининг сабаби ҳақида гапирмас эди; аксинча, у Худо билан розиликда гапирар эди. Ишаё 3:10 да Муқаддас Калом шундай дейди: “Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг”. Марк 11:23 да Исо айтганингиз бўлади деган; аёл ҳаммаси жойида деди ва унинг эътирофи ўз ҳосилини олиб келди. Доим тўғри эътирофларни гапиринг. Тўғри фикрларни шакллантиришингизда ёрдам бериши учун Калом устида фикр юритинг, чунки тўғри гапиришдан аввал тўғри ўйлаб олишингиз керак бўлади. Худонинг Каломи онгингизни янгилайди ва юрагингизда имонни келтириб чиқаради. Мана шунинг учун сиз доим Калом билан мулоқотда бўлишингиз керак. Колосаликлар 3:16 да Калом сизда чуқур ўрнашиб яшнайверсин дейилган; Унга сизни бошқаришига рухсат беринг, Унга тўлиб тошиб Унигина гапирадиган бўласиз (Матто 12:34). Оғзингиздаги сўзлар устунликка эга бўлади ва сизни муваффақият, ғалаба ва гуллаб-яшнашнинг юқори даражаларига олиб чиқади. Худо аллақачон сизнинг ғалабадор ҳаётингизни аниқлаб қўйган; сизнинг вазифангиз – шунга мувофиқ ҳолда эътироф билан жавоб қилиш. (Ибронийлар 13:5) Ҳатто ҳозир ҳам ҳаётингиз аъло даражада эканлигини эътироф этинг. Сиз Масиҳда устунликда эканингизни, шуҳратга тўла эканингизни, солиҳлик, бошқарувчилик ва шуҳрат ҳаётида яшаётганингизни тан олинг ҳамда эътироф этинг. Чўпон Крис 👸@princess_Ester

Азизам Эстер! Нафрат — сизни инсон сифатида ўсишга қўймайди ва пастга тортади. Ўзингиз ва фарзандларингиз соғлом бўлишини истасангиз нафратларингиздан воз кечинг. Нафрат уруш-жанжалга сабабчи бўлади, севги эса барча гуноҳларни қоплайди. 👸@princess_Ester

photo content

Азизам Эстер!
"Мана қара, Мен сени улар каби қайсар ва ўжар қиламан. Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма." (Ҳизқ.3:8-9)
БУ ХАБАР СИЗНИНГ ВАЗИЯТИНГИЗГА ЖАВОБ БЎЛИШИ МУМКИН Мен бу сўзни ҳозир руҳимга қабул қиламан. Менинг пешонам-бу менинг Раббимга бўйсунадиган иродам! Исо Масиҳ Номи билан, мендаги ҳар қандай инсон қалъаси вайрон қилинсин! Мен дуч келадиган ҳар қандай жанг - бундан буён Худонинг жангидир, шунинг учун ҳеч ким ва ҳеч нарса мени ва Масиҳдаги йўналишимни синдира олмайди. Мен ҳиссий, инсоний ҳис-туйғулар ва эҳтирослардан бош тортаман. Худонинг оғзидан чиққан Сўз-менинг таянчимдир! Бундан буён менинг юзим, ҳаётим, турмуш тарзим, табиатим — қатъийликни ифодалайди. Худойим мен билан! Мен ҳар қандай муросадан воз кечаман. Менинг виждоним Раббийда ва у Муқаддас Руҳ билан бирлашди. Қаттиқ тош қайроқ тошга қараганда бақувват бўлгани каби, менинг қалбимдаги Руҳ, бу дунёдаги инсондан бақувватдир! Унинг Сўзи - бу менинг ичимдаги ҳақиқатдир! Мен бу ҳақиқатни қабул қиламан, ҳаётимга эътироф этаман ва бу ҳақиқат ҳаётимдаги қайроқ тошларни кесиб ташлайди. Мендаги ва мен орқали Худонинг ҳақиқати, душман менинг йўлимга қўйишга ҳаракат қиладиган барча тўсиқларни йўқ қилади. Мен оёғимни Исонинг изига қўяман ва Раббийнинг орқасидан қадам ташлайман. У мени қаерга олиб борса, мен ўша ерга бораман. У менга Ўз Сўзини айтади ва мен амалга ошираман. Менинг йўналишим Худонинг ҳақиқатида, шунинг учун мен қўрқмайман! Мен хавотир ва қўрқишдан бош тортаман! Қўрқув менинг иттифоқдошим эмас. Худонинг жасоратини кийиб, мен айтаман, эътироф этаман:
"Раббим менинг ёрдамчим ва мен қўрқмайман. Инсон менга нима қила олади?" (Иброн.13:6)
Худога қарши исёнкор инсон менга нима қила олади? Ҳамма нарсада, ҳамма вазиятда Раббийнинг мутлақ иродаси бажарилсин! Худога хамду санолар бўлсин. Даря Исаева 👸 @princess_Ester

photo content

Азизам Эстер!
Ўтмишдагиларни ёдга олманг, Қадимгиларни ўйлайверманг. Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман. (Ишаё 43:18-19)
Афсуски, бугун ҳам кўпчилик Худонинг иродасини бажариб ғалабага интилишнинг ўрнига, ўзининг «хавфсиз» қуллигида қолишни афзал кўради. Улар олдиндаги, ўзларининг ўрганиб қолган, лекин ситамли ҳаётидан бошқачароқ бўлган ўзгаришлардан қўрқадилар. Худо ҳаётида шу пайтгача амалга оширган нарсалар билан кифояланадиган одамлар ҳам бор, улар янги чўққиларга кўтарилишни истамайдилар. Аслида Худо улар орқали буюк ишларни амалга оширди, бироқ улар олдинги ютуқлари билан тўхтаб қолишди. Худонинг иродасига бўйсуниш ҳаёт ва озодликни келтиради, шунингдек, бу чинакам қаноатни топишнинг ягона йўлидир. Бироқ, самовий мукофотга интилиш сизнинг ҳозирги вазиятингизда имконсиздек туюлиши мумкин. Худо Ишаё пайғамбар орқали янги нарсани қилишини, бироқ бу янги нарса саҳрода содир бўлишини айтяпти. Бошқача сўз билан айтганда, биз Худонинг иродасини бажариш учун, Унинг Руҳининг кетидан эргашганимизда, бизга имконсиз бўлиб туюлган вазиятга тушиб қоламиз.
Аммо биз биламиз – инсон учун имконсиз бўлган нарса, Худо учун имконлидир (Луқо 18:27).
Сизнинг ҳозирги саҳронгизининг нариги томонида ғалабалар, қаноатланиш ва тўлақонли ҳаёт бор. Худонинг истакларини қабул қилишни истамаган ўнта айғоқчиларга ва ўша қарши турган одамларга ўхшаманг, бу одамлар уларни саҳродаги йўқчиликдан озод қиладиган ўзгаришларга қаршилик қилдилар. Бунинг ўрнига ваъда қилинган Ер сари – сиз учун тайёрлаб қўйилган, Худонинг самодаги мукофотига қаттиқ ишонч билан интилинг! Жон Бивер 👸@princess_Ester

Repost from 🙏 IBODAT 🙏
#Чўпон_Крис
#Чўпон_Крис

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂 💬 Бу дунёга мослашма! 🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂 🪶 Ҳаворий Павлус @kuch_fikrlashda

photo content

• Масиҳда ўсишни истайдиганлар билан • Имонда янги ўсаётганлар билан бўлишинг 🔽🔽🔽 https://t.me/haqiqat_kalomi

Азизам Эстер! Дунёдаги вазият ҳар соатда ўзгариб туриши мумкин, аммо Худонинг ҳокимияти ўзгармасдир. Ишнинг натижаси ноаниқ бўлганда ҳам, имонлилар қўрқиб ортга чекинмайдилар, балки ишонч билан олға интиладилар. ⚡️Ҳар бир синов — Унинг донолигига таяниш ва Унинг иродасини сўраб ибодат қилиш имкониятидир. Бугун кундузи бир оз тўхтаб, Худо Ўз режасини бекаму кўст амалга ошираётганини ёдга олинг. Худо нима деган бўлса У айтганини амалда бажаради:
"Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади." (Ишаё 55:11)
Ибодат Отажон, мен ҳар қандай хабарлардан кўра Сенинг Сўзингга ишонаман. Менинг ҳаётимда ва мамлакатимда Ўз иродангни қарор топтир. Имонимиз янада мустаҳкамланиб, қўрқув чекинсин. Исо Масиҳ Номи билан ибодат қилдим. Омин! Кеннет Коупленд 👸@princess_Ester