cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Більше
Рекламні дописи
321
Підписники
+224 години
+77 днів
+1230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Repost from Xonaqoh.uz
- Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди. - Қанақа дорини айтяпсан?  - сўради у. - Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг! - Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди. - Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг! Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди. - Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан?  - дея сўради у. - Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим,  - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб. - Хўш, ёнингда қанча пулинг бор?  - деб сўради ҳалиги киши. - Ўн ярим рупия! - Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим. Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди. Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди: - Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди. - Кечирасиз,  - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси. - Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади? Жаррох жилмайди. - Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция. Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди: - Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.  Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди. https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Repost from Xonaqoh.uz
ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН? Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим: Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:     -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:     - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:    Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:      -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:      -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:      - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:      -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:      -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна  Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:     - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:     -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:     - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин... Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:     -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:      - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:      - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга: "Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:      - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:      -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга  имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:     -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:     - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:     -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:     -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:      -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди. 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Repost from Xonaqoh.uz
АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИ Аллоҳ таоло ўлим фариштасидан: сен Одам боласининг жонини олаётганингда бирор марта бўлса ҳам раҳминг келиб йиғлаганмисан?-деб сўради. Ўлим фариштаси: мен бир марта кулганман, бир марта йиғлаганман ва бир марта қўрққанман, деб жавоб берди. Нима сабабдан кулгансан?-деди. Бир кишининг жонини олишга тайёргарлик кўраётган эдим. У эса, ўлишидан хабари йўқ ҳолда пойафзалини созлаётган устага: пишиқроқ қилиб тузат, бир йилга етадиган бўлсин, дер эди. Мен эса, кулиб турар эдим, пойафзалини кийишга ҳам улгурмай жонини олдим, деди. Аллоҳ таоло: қачон йиғлагансан?-деб сўради. Сен менга бир ҳомиладор аёлнинг жонини олишимга буюрдинг. Унинг олдига борсам у кимсасиз саҳрода, фарзандини дунёга келтираётган экан. Фарзандини туғиб бўлгунча кутиб турдим. Бепоён кимсасиз саҳрода фарзандини дунёга келтирганидан кейин жонини олдим. Жонини олар эканман, кимсасиз саҳрода чинқириб йиғлаётган норасида гўдакнинг ҳолига ачиниб йиғлар эдим, деди. Қачон қўрққансан?-деб сўради. Олим бандаларингдан бирини жонини олишга буюрганингда қўрққанман. Ўшанда унинг ҳужрасидан нур чиқиб турарди. Ҳар гал мен унинг жонини олиш учун яқинлашганим сари, ҳужрадан чиқаётган нур авжланиб мени унга яқинлашишга қўймасди. Шунда қўрққанман, деди. Шунда Аллоҳ таоло: сен ўша олим киши ким эканлигини биласанми? У ўша кимсасиз саҳрода сен жонини олган аёлнинг норасида ўғли. Мен Ўзим уни кафолатимга олган эдим, деди. Субҳаналлоҳ. Ҳар қандай ғам андуҳларни кетказадиган Парвардигор ҳар нарсага қодир. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

00:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Гўзал қироат ва гўзал манзара" https://t.me/joinchat/AAAAAFjbS1Y_LaISxBasDw
Показати все...
2.55 MB
​​Абдуллоҳ ибн Муборак 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴 Марв шаҳри қозисининг бир қизи бор эди. Унга ўлканинг энг олди бойлари, мансабдор кишилар, молу мулк эгалари харидор бўлишди, аммо қози уларнинг ҳаммасига рад жавобини берди. Қозининг Муборак исмли қули бор эди. Келганига икки ой бўлган, бу орада боғдаги мевалар пишганди. Хўжайин Муборакка узум келтиришини буюрди. Аммо олиб келинган узумлар ранги чиройли бўлса ҳам, ҳали етилмаган эди. Қайта олиб келишга юборди, лекин бу сафар ҳам худди олдингисидек нордон чиқди. “Ахир, токзорда қанча узум бор, нега фақат пишмаганини олиб келяпсан?” – сўради қози. “Қайсиниси ширин, қайсиниси хом эканини билмайман” – жавоб берди Муборак. “Субҳаналлоҳ” – деди ҳайрат билан хўжайин, – икки ойдан бери боғдасан, ҳалигача қайсиси ширин, қайсиси нордон билмайсанми? Еб кўрмадингми?”. “Хўжайин, вазифам узумларни қўриқлаш, ейиш эмас. Сиз менга боғни муҳофаза қилишни топширгансиз. Шундай бўлгач, мевалардан ейишим тўғри бўладими?”. Қози бундай ҳодисага биринчи марта гувоҳ бўлаётганди. Кўнглидагидек инсонни топган эди. Муборакка деди: “Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Менинг қизим бор, бир қанча мансабдор, сердавлат кишилар қўлини сўрашди. Уларнинг қай бирига розилик беришни билмаяпман. Нима қилсам экан?”. Муборак жавоб берди: “Жоҳилият даврида наслу насабига, насронийлар ва яҳудийлар ҳуснига, Саодат асрида диндорлиги, тақвосига қараб куёв танлашарди. Давримиз одамлари эса молу мансабига қарашади. Шундай бўлгач, совчилардан хоҳлаганингизга бераверинг”. “Мен ҳам диндорлиги ва тақвосига қарайман, шунинг учун қизимни сенга бераман. Чунки бу гўзал хислатларни сенда кўрдим”. Муборак ўзининг қул эканлиги, қизнинг ҳам бунга рози бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Аммо қози қарорида қатъий эди. Муборакни уйига бошлади. Уйга киргач, хотинига деди: “Бу солиҳ, тақволи, диндор қулимиз. Қизимизни унга бермоқчиман, нима дейсан?” “Ўзингиз биласиз, фақат қизингиздан ҳам бир сўрайлик”. Она бўлган гапни айтганида қиз бу хусусда ихтиёри ота-онасида эканини билдирди. Шундан кейин никоҳ ўқилди. Аммо Муборак келиннинг ёнига кирмас эди. Бу аҳвол қирқ кун давом этди. Бир сабаб билан ҳолатдан хабар топган она чидолмади, эрига айтди: “Топган куёвингиз шунча пайтдан бери қизимизнинг юзига ҳам боқмабди. Бу нима қилгани?”. Бу ҳақда қози Муборакнинг ўзидан сўраганида шундай жавоб олди: “Мени тўғри тушунинг. Қизингиздан хушланмаган жойим йўқ, фақат бир андишам бор. Сиз шунча йил қозилик қилгансиз, қизингиз бирор шубҳали луқма еган бўлиши мумкин. Шу сабабли ўтган кунлар давомида унга ҳалол едирдим, ичирдим. Бу ишни фақат Аллоҳ бизга солиҳ фарзанд ато этсин, деган ниятда қилдим”. Кейинчалик бу оилада ўғил дунёга келди. Исмини Абдуллоҳ қўйишди. Ўша гўдак валий зот бўлиб етишди. Бу – Абдуллоҳ ибн Муборак эди. (“Ирфон”) ⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘ Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжиди имом хатиби: Ғолиб Муротов.
Показати все...

Repost from Xonaqoh.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга: 🌼Яхшилик эшикларини, 🌼Омонлик эшикларини,   🌼Соғлик эшикларини    🌼Неъмат эшикларини     🌼Барака эшикларини,      🌼Куч-қувват эшикларини,       🌼Дўстлик эшикларини,         🌼Раҳмат эшикларини,          🌼Ризқ эшикларини,           🌼Илм эшикларини            🌼Мағфират эшикларини             🌼Муҳаббат эшикларини              🌼Жаннат эшикларини                  сиз ва биз  учун очсин! https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди. Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди. – Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди. – Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди. Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди: – Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар. «Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

03:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Haj2024 #Hojining_odobi 😎 ЮРТ СОҒИНЧИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показати все...
YURT SOG'INCHI+.mp47.35 MB
Кам таъминлаган ҳоким Халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, саҳобалардан Саъид ибн Омир разияллоҳу анҳуни Шом диёрига яқин Ҳумс шаҳрига амир этиб тайинлади. Саъид ибн Омир вазифасига киришиб кўп ўтмасдан Мадинага Ҳумсдан бир неча нафар мулозимлар келишди. Халифа улардан ҳол-аҳвол сўради. Ҳокимнинг иш юритиши ҳақида маълумотлар олди ва суҳбат сўнггида шаҳрингиздаги фақир-қашшоқларнинг рўйҳатини тузиб беринг, байт ул-молдан уларга нафақа тайинлайман, – деди. Улар қатор рўйҳатни тузиб халифага тақдим қилишди. Умар розияллоҳу анҳу рўйҳатни кўздан кечирар эканлар, орада Саъид ибн Омир деган исмга ҳам кўзлари тушди. – Бу одам ким? – сўради Халифа. – Бу бизнинг ҳокимимиз, – деб жавоб қилишди. – Наҳотки?! У ҳам фақирлар қаторидами? – Ҳа. Аллоҳга қасамки, унинг ҳонадонида кунлаб қозон қайнамайди. Биз бунга шоҳидмиз… Халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг кўзларидан тирқираб ёш оқиб кетди. Ўзини ўзи койиган Умари Одил уларга минг динор солинган ҳамён бериб, уни ҳокимга, ўз эҳтиёжига сафрлаши учун беришни тайинладилар. Ҳумсликлар келди. Эшикни тақиллатиб Саъид ибн Омирга омонатни узатишди. Ҳамённи қўлига олган Саъид ибн Омир унинг ичини очаркан ундаги тилла тангаларга кўзи тушиши билан “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” оятини ўқиганча ҳамённи улоқтириб ташлади. Амирнинг хотини ҳовлиқиб: – Ҳа, тинчликми? Мўминлар амири ўлиб қолибдими? – деб сўради. – Йўқ. Ундан ҳам катта мусибат!!! – Тинчликми ўзи? Мусулмонлар бирор муҳорабада мағлубиятга учрабдими? – Йўқ! Ундан ҳам каттароқ бало! Уйимга охиратимни барбод қиладиган фитна кирди. – Ундай бўлса уни чиқариб ташланг, халос бўлинг. – Сен бу ишимга қарши эмасмисан? – Асло, мен доим сиз биланман. Саъид ибн Омир ҳамённи олиб ичидаги минг динорни фақирларга тақсимлаб берди. Каналга аъзо бўлиш: https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

У менинг биродарим Абу Дардо розияллоҳу анҳу гуноҳ иш қилиб қуйган бир одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар уни сўкишарди. У киши одамларга қараб: - “Агар у қудуққа тушиб кетса, уни чиқариб олмасмидингиз?” -  деб сўрадилар. Улар: - “Чиқарардик” -  дейишди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: - “Биродарингизни сўкманглар, уни сўккандан кўра сизларни гуноҳдан сақлаган Аллоҳ таолога ҳамд айтинглар” -  деди. Одамлар: - “Бу кишини ёмон кўрмайсизми?” - деб сўрашди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: - “Мен унинг қилган амалини ёмон кўраман, лекин бу ишини ташласа, у менинг биродарим” -  деб жавоб бердилар. Каналга аъзо бўлиш: https://t.me/xonaqoh_uzb
Показати все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.